Бугун: 21 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ҳаяжонли лаҳзалар

Ҳаяжонли лаҳзалар

31.05.2017 13:39:30


Вилоятимиздаги барча мактабларда битирув кечалари бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда мамлакатимизда давлатимиз томонидан ёшларга бўлган эътибор ва уларга яратиб берилаётган имкониятлар алоҳида эътироф этилди.

600 нафардан зиёд ўқувчи таълим-тарбия олаётган Навоий шаҳридаги 3-умумтаълим мактабида ҳам "Хайр, мактаб! Салом, коллеж!" деб номлан­ган битирув кечасида мактаб ўқувчи­лари, ота-оналар, маҳалла фаоллари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

— Бугун мамлакатимизда келажа­ги­­миз эгалари бўлмиш ёшларга бўл­ган эътибор ва рағбат, яратиб бе­ри­­ла­­ёт­ган шарт-шароитлар натижа­си­да ўқувчиларимиз жисмонан ва маъ­нан етук бўлиб вояга етмоқда, — дей­ди мактаб директори Дилбар Ҳо­жие­ва. — Ҳозирда 9-синфни 65 на­фар ўғил-қиз муваффақиятли тугат­ди. Улар жорий йилнинг сентябридан бошлаб таълимнинг кейинги босқи­чи — ака­де­мик лицей ва касб-ҳунар коллеж­ларида ўқишни давом эттиришади.

Катта байрамга айланиб кетган тад­бирда мактаб ўқувчилари томо­нидан тайёрланган бадиий чиқиш­лар, куй-қўшиқлар барчани хушнуд этди.

Г. НАРЗИЕВА,

ўқитувчи.

 Келажак ёшларники

Навоий шаҳридаги 18-умумтаълим мактабида "Хайр, мактаб! Салом, коллеж!" номли тадбир бўлиб ўтди.

Рус тилига ихтисослаштирилган маз­кур мактабда жами 1111 нафар ўқувчи таълим олади. Бугун улардан 71 нафари жонажон мактаби билан хайрлашмоқда. Битирувчилар, ўқи­тув­чилар, ота-оналар ва меҳмонлар ажойиб тантананинг гувоҳи бўлиш­ди. Дилларни ҳаяжонга солиб, Ўзбе­кистон Давлат Мадҳияси янгради. Мактаб директори вазифасини вақтинча бажарувчи Шаҳзода Боева тадбир иштирокчиларини қутлаб, намунали хулқи ва ўқишдаги муваф­фақиятлари учун бир гуруҳ ёшларни фахрий ёрлиқлар билан тақдирлади.

Мактаб бадиий ҳаваскорлари иж­ро­сидаги ўзбек ва рус миллий куй-қўшиқлари даврага файз бағиш­лади.

— Менинг 2 нафар ўғлим ҳам шу таълим даргоҳида ўқийди, — дейди "Орзу" маҳалласи посбони Алишер Нурбоев. — Улар дарсдан ташқари вақтда "Дельфин" сузиш ҳавзасига машғулотларга боришади. Юрти­миз­да спорт соҳасига бўлган эъти­бор ошиб бормоқда. Болаларимиз жисмонан соғлом, маънавий барка­мол вояга етаётганлиги биз, ота-она­ларни айниқса, қувонтиради.

Дарҳақиқат, бугун мактабда ўз ма­ҳоратини намойиш этиб, барчанинг олқишини олган ўқувчи Маржона Насриддинова ҳам 3 ёшидан бадиий гимнастика билан шуғулланади. Дав­ла­тимизнинг келажагимиз эгаларига ана шундай ғамхўрлиги туфайли яқин­да қўшни Қозоғистон Республи­ка­сида ўтказилган халқаро мусоба­қадан олтин медаль билан қайтди. Жами 14 та медаллар шодасини кўксига таққан қизалоқ устози, бош­ланғич таълим фани ўқитувчиси Малика Рўзиева­дан жуда миннатдор.

— Ушбу ўқув йилида мактабимизни битирган ўқувчиларнинг барчаси ўз ҳудудимизда таҳсилни давом этти­ри­шади, — дейди психолог Барно­гул Файзиева. — Яъни, улардан 46 нафари Навоий кончилик, 6 нафари информатика ва электрон саноат касб-ҳунар, 2 нафари спорт, 11 на­фа­ри тиббиёт коллежларига, 6 на­фари 3-лицейга ҳужжат топширади.

Ж. ҲОТАМОВ.

 Хайрлашув дамлари

Навоий шаҳридаги 17-умум­таълим мактабида ҳам "Хайр, мактаб! Салом, коллеж!" шиори остидаги сўнгги қўнғироқ тадбири кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Байрамона безатилган мактаб ҳов­лиси битирувчиларнинг ота-онала­ри, фахрий педагоглар, шунингдек, "Ватан", "Чинор", "Ишонч" маҳалла фаоллари билан гавжум бўлди. Мак­таб директори Ойтош Жиянова йиғил­ганларни бугунги кун билан қут­ларкан, битирувчи ёшларнинг ке­йин­ги ўқиш ва ҳаёт йўлларига омад, зафарлар тилади.

Тадбир давомида ўқув йилларида ютуқларга эришган Севинч Мурта­зоева, Маҳфуза Жўрақулова каби бир гуруҳ ўқувчи ва моҳир педа­гог­лар фахрий ёрлиқ билан тақдир­ланди.

— Бизга юракдан таълим берган барча устозларимдан миннатдорман, — дейди 9-синф битирувчиси Мар­жона Файзуллаева. — Фан олим­пиадасида она тили ва адабиёти фа­ни­дан шаҳар босқичида фахрли ўринни эгалладим. Бунда устозим Саодат Ашурованинг меҳнатлари катта бўлди. Келажакда улар ишон­чини оқлашга интиламиз.

Бу тадбир 7-умумтаълим мактаби­да ҳам қизғин руҳда ўтди. Мактаб директори Диляра Тухфатулина 129 нафар битирувчига оқ йўл тилаб, ўқув йилида танлов, мусобақалар ғолиби бўлган ўғил-қизларга фах­рий ёрлиқлар топширди. Шунингдек, тад­бирда шаҳар хотин-қизлар қўми­таси раиси Муҳаббат Темирова ҳам сўз олиб, билимли ёшлар юрти­миз кела­жаги эканлигини алоҳида таъ­кидла­ди. Тадбир куй-қўшиқларга уланди.

З. МАРДОНОВА.

 Сўнгги қўнғироқ садолари

Навоий шаҳридаги 11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ўтказилган хайрлашув тадбири тантанали ва самимий руҳда ўтди. Унга ота-оналар, педагоглар, маҳалла фаоллари таклиф этилди.

Мазкур умумтаълим мактабида 2642 нафар ёш замонавий шароитда таълим-тарбия олмоқда. Жорий йил­да "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчи­си" кўрик-танловининг республика босқичида тарих фани ўқитувчиси Шоҳид Найимов 1-ўрин, физика фани ўқитувчи Ўктам Суюнов, мил­лий ис­тиқлол ғояси фани ўқи­тув­чи­си Жасур Ачилов 3-ўринларни эгаллади.

— Ўқитувчи ва ўқувчиларимиз эри­шаётган ютуқлар билан фахрлана­ман, — дейди мактаб директори Гулнора Жуманиязова. — Жорий йилда мактабимизнинг 9-синф ўқув­чиси Азиза Ботиралиева "Прези­дент асарларини ўрганамиз" танло­вининг республика босқичида олий ўринни қўлга киритди.

Ишончни оқлаймиз

Кармана туманидаги 30-умум­таълим мактабидаги хайрлашув кечаси нафақат ўқувчилар, балки йиллар давомида бутун меҳрини, билим ва тажрибасини бахшида этиб келган устоз-мураббийлар, ота-оналар қалбида ўчмас из қолдирди.

Келажакда билимнинг юқори чўқ­қиларини кўзлаб, парвозга шайлан­ган ёшлар таълим берган устозла­рига қалб тилакларини, миннатдор­чи­ликларини изҳор қилишар экан, мустақил мамлакатимизнинг муносиб фарзандлари бўлиб камолга етиб, ишончни оқлашга ваъда бердилар.

— Шу муқаддас даргоҳда таълим олаётганимдан фахрланаман. Устоз­ларимиз бизнинг қалбимизга фан сирларини сингдиришда фидойи­лик кўрсатибгина қолмай, худди ота-онамиздек меҳрларини аямайдилар. Шунчалик меҳрибонлик, фидойи­лик­ка албатта, муносиб жавоб қайтариш бизнинг фарзандлик бурчимиз, —дейди мактаб ўқувчиси Бўригул Хали­­лова.

Х. НАРЗИЕВА. 

Кўрилганлар сони: 2974 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus