Бугун: 24 Июл 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Қабул комиссиялари иш бошлади


Президентимизнинг "2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида"ги қарорига кўра, 2017/2018 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул бўйича умумий квота бакалаврлар учун 66316 нафар, шу жумладан, давлат грантлари бўйича 18194 та ва тўлов-контракт асосида 48122 та, магистрлар учун 5000 нафар,  давлат грантлари бўйича 1556 та ва тўлов-контракт асосида 3444 та этиб белгиланган эди. Кеча юртимиздаги барча олий ўқув юртларида ҳужжат қабул қилиш жараёнлари бошланди.

Навоий давлат педагогика инсти­тутида ҳам бу жараёнга қизғин ҳо­зир­лик кўрилди. НДПИда янги ўқув йилида 1560 нафар талаба таълим олиши белгиланган бўлиб, улар­нинг 480 нафари давлат гранти, 1080 нафари тўлов-шартнома асо­сида қабул қилинади. Магистрлар учун 38 нафар талабани қабул қилиш белгиланган. Институтда жорий йил меҳнат таълими йўналиши очилди.

— Абитуриентларимиз бу йил йигирмата йўналиш бўйича ҳужжат топширишади, — дейди биз билан суҳбатда НДПИ қабул комиссияси масъул котиби Илҳом Рўзиев. — Ҳужжатларни қабул қилиш жой­лари учун шинам, иссиқдан холи жойлар танланди ва бугунги кунда тайёр ҳол­га келтирилди. Абиту­риентлар учун тегишли кўрсатмалар ва маъ­лумотлар йиғилган.

Жараён билан боғлиқ янгилик­лар­дан бири, ҳарбий хизматни тугатиб, ҳужжат топширган абитуриентларга оид. Яъни, аввалги ўқув йилларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган, ҳарбий қисм қўмондонлиги­нинг тегишли тавсиясига эга йи­гит­лар республиканинг барча олий таълим муассасаларига киришда тўплаш мумкин бўлган максимал балларнинг йигирма етти фоизи миқдоридаги имтиёзга эга бўлар­ди. Жорий йилдан бошлаб улар кириш имтиҳонларидан тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдоридаги қўшимча имтиёзни қўлга киритади.

Шунингдек, қабул жараёнлари билан боғлиқ муҳим янгиликлардан бири, Навоий давлат кончилик инс­ти­тутида ишлаб чиқариш корхона­лари талабидан келиб чиқиб, мах­сус сиртқи бўлим очилди. Бу ерда 90 нафар талаба қабул қилиниши белгиланган бўлиб, улар металлур­гия, кончилик иши, кончилик электр механикаси, электр энергетикаси, машинасозлик технологияси ва ма­шинасозлик ишлаб чиқаришларини автоматлаштириш, технологик жа­ра­ёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш, бошқариш каби олтита йўналишда ўқишади. Бунда фақат айни юқоридаги ҳамда унга турдош йўналишлар бўйича таъ­лим олган, шунингдек ишлаб чиқариш корхонала­рида уч йилдан кам бўл­маган иш стажига эга, ишлаб турган соҳадан тавсиянома берилган кадр­лар қабул қилинади. 

— НДКИда Навоий шаҳри бўйича ўн иккита таълим йўналишида (Ол­ма­лиқ ва Зарафшон шаҳар филиал­ларидан ташқари) 740 нафар талаба таълим олиши кўзда тутилган бў­либ, уларнинг 205 нафари давлат гранти, 535 нафари тўлов-шартнома асосида қабул қилинади, — дейди суҳбатдошимиз, НДКИ қабул комис­сияси масъул котиби Шароф Ба­баев. — Магистратурада саккизта йўналишда 59 нафар магистр ўқий­ди. Жорий йил бакалаврлар учун метрология, стандартлашти­риш ва маҳсулот сифати менежмен­ти каби янги йўналиш очилди. Қа­бул­нинг дастлабки куни навбаҳор­лик Ҳумоюн Облоқулов кончилик иши йў­налиши бўйича ҳужжатлари­ни топ­ширган биринчи абиту­риент­лар­дан бўлди.

— Ўтган йили ўқишга киришга билимим камлик қилганди, — дей­ди у. — Бу йил имтиҳонларга пухта тайёргарлик кўрдим. Ҳужжат топши­риш учун ҳамма қулайликлар мавжуд экан. Бу мени талаба бўлиш ор­зуимни яна оширди. 

Қабул жараёнлари НДКИ ва НДПИ­да қизғин давом этмоқда.

Зулфия БОБОЕВА.

Сурат муаллифи Жумамурот МИРЗАЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2977 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus