Бугун: 25 Авг 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 9 та хорижий давлатда Навоий вилоятининг ўз бизнес вакиллари бор


Иқтисод - ҳар бир давлатнинг негизи ҳисобланади. Иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш борасида вилоятда бир қанча амалий ишлар қилинмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунда Навоий вилоятининг Сингапур, Португалия, Финляндия, Ҳиндистон, Эрон, Италия, Испания, Хитой, Бирлашган Араб Амирлиги давлатларида бизнес амбассадорлари тайинланган. Улар ҳалқаро компанияларда фаолият юритишади ҳамда ўзларининг юксак нуфузларига эгадир.

Амбассадорлар вилоят салоҳиятидан тўлиқ хабардор бўлиб, ҳудудга ўз юртларидаги бизнес вакилларини жалб қилишга кўмаклашади. Инвестицион салоҳиятни бутун дунёга тўлақонли етказиш ҳамда инвесторлар оқимини кўпайтиришга эришилади.

Шунингдек, Навоий вилояти мутасаддилари томонидан келажакда яна кўплаб давлатларга ўз бизнес вакилларини тайинлаш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Кўрилганлар сони: 117 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus