Бугун: 20 Окт 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 52 та спортчи 50 та медал билан


Навоий темир йўл вокзалида Жиззах шаҳрида бўлиб ўтган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларида Навоий вилоятидан иштирок этган спортчи ёшларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Навоийлик спортчилар ҳам уч кун давом этган спорт мусобақаларида ўз маҳорат ва шижоатларини кўрсатиб, ижобий натижаларни қўлга киритди.

Эътироф этиш керакки, “Баркамол авлод” спорт мусобақаси ватанимиз келажаги бўлган ёш авлодни она юртга муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиб келмоқда.

Навоий вилоятидан “Баркамол авлод” спорт мусобқаларида иштирок этган 52 нафар спортчилар спортнинг 14 тури бўйича 17 та олтин, 16 та кумуш ва 17 та бронза медалларини қўлга киритишди.  Айниқса вилоят спортчиларининг волейбол, енгил атлетика, сузиш, эркин кураш спорт турлари бўйича тенгқурларидан шижоати анча баланд эканлиги муросасиз кечган курашларда янада ёрқин намоён бўлди.

— “Баркамол авлод” спорт мусобақалари иштирокчилар учун янада тобланиш ва маҳорат мактаби бўлди. Ушбу нуфузли мусобақага мураббийларимиз кўмагида пухта тайёргарлик кўрдик. Бу эса беллашувлар жараёнида ўзининг ёрқин ифодасини кўрсатди.  Шу боис, спортнинг волейбол тури бўйича олтин медални қўлга киритдим, — дейди Навоий олимпия захиралари коллежи ўқувчиси, “Бакамол авлод-2017” спорт мусобақалари ғолиби Бердақ Баҳрамов.

Спортчиларни тантанали кутиб олиш маросимида ҳар бир иштирокчи ва унинг мураббийсига вилоят ҳокимлигининг махсус сертификати ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

 

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 3103 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus