Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 3-тур ўйинлари якунланди


Июнь ойининг дастлабки кунларида старт олган футбол бўйича иккинчи лига жамоалари ўртасидаги вилоят биринчилигининг дастлабки икки тури ортда қолди.

17-18 июнга белгиланган учинчи тур олдидан мусобақа фаворитлари деярли маълум бўлди.

Навбаҳор туманининг "Тур­кистон" жамоасини 1:0 ҳамда Карманадаги "Қи­зил­қум" ПФК болалар ва ўс­мирлар футбол мактаби ёш спортчиларини 5:0 ҳисоби­да мағлуб этган Навоий шаҳридаги ихтисослашти­рил­ган БЎСМ жамоаси етти иштирокчи ўртасида 1-ўрин­ни эгаллаб турибди. Ик­кинчи ва учинчи ўрин­лар­да эса тўрттадан очкони қўлга киритган "Қизилқум-2" ҳамда "Сўғдиёна" (НКМК) футболчилари боришяпти.

Ўтган дам олиш кунларида футбол бўйича вилоят би­рин­чилиги 3-тур учрашув­лари бўлиб ўтди. Дастлаб­ки учра­шув "Цементчи" ва "Навои­йазот" жамоалари ўр­­тасида ўтказилди. Унда му­­соба­қанинг ўтган йилги ғо­­ли­би "Цементчи" жамоа­си 4:2 ҳисобида рақибидан устун келди. Яна бир учра­шувда Кармана туманининг "БЎФМ" жамоаси Навбаҳор­нинг "Туркистон" жамоасига 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Турнинг сўнгги учра­шувида "ИБЎСМ" ҳамда "Сўғдиёна" жамоалари тўқ­наш келишди. Рақибидан таркиб борасида анча кучли ва тажрибали ҳисобланган "Сўғдиёна" жамоаси буни ҳисобда ҳам намоён этди. Ўйин 4:0 натижаси билан "Сўғдиёна" жамоаси фойда­сига ҳал бўлди. Мусобақа­нинг 3-туридан сўнг "Сўғ­диё­на" жамоаси пешқадам­лик қил­моқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни "ИБЎСМ" ҳамда "Қизилқум-2" жамоа­ла­ри эгаллаб туришибди. Қолган ўринларда эса "Цементчи", "Туркистон" ҳамда "БЎФМ" жамоалари боришмоқда.

Олим ХЎЖАЕВ.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2992 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus