Навоий вилояти ҳокимлиги

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 25 миллион йиллик хомашё


Юртимиз ер усти ҳамда ер ос­ти табиий бойликларига бой ўл­ка. Мамлакатимизнинг "жавоҳир сандиғи"га қиёсланган вилояти­миздаги кўплаб саноат корхона­лари фаолияти бунинг ёрқин ис­ботидир. Кармана туманидаги "Ben­tonite" масъулияти чекланган жамияти ана шундай субъект­лар­дан бири ҳисобланади.

Айни пайтда 100 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилаётган кор­хонада йилига ўртача 11 минг тонна 14 турдаги бентонит гил ку­куни ишлаб чиқарилмоқда. 15 йил­­лик фаолиятга эга МЧЖ мам­лакатимиз нефть-газ ҳамда қиш­лоқ хўжалиги соҳасида муҳим ўрин тутади. Завод томо­нидан ишлаб чиқарилаётган маҳ­сулот­лар чуқур бурғилаш, табиий газ­ни қуритиш, қурилиш ишлари, қишлоқ хўжалигида тупроқ тузи­лишини яхшилаш каби жараён­ларда қўлланилади. 

Қайта ишлаш учун хомашё Нав­баҳор ту­мани ҳудудидаги кондан ташиб ке­линади. Мазкур кондаги бен­тонитли қатлам кўп миллион йил­лик океан чўкиндилари нати­жаси­да вужудга келган. Ушбу ҳу­дудда жуда катта хомашё захира­си мав­жудлиги исботланган бў­либ, бу кор­хона фаолияти барқа­рорлиги ҳамда истиқболли экан­лигидан далолат беради. 

Корхонанинг жаҳон стандарт­ла­рига жавоб берадиган маҳсулот­лари айни пайтда МДҲ давлат­ла­рига ҳам экспорт қилинмоқда.

— Маҳаллийлаштириш дас­ту­ри асосида иш олиб бораяп­миз, — дейди биз билан суҳбат­да корхо­на бош директори А. Бў­риев. — Шу асосда 2 та янги маҳ­сулот ту­ри ишлаб чиқариш йўлга қўйил­ди. Бу маҳсулотлар ер ос­ти­да ёт­қизиладиган қувурларни изо­ля­циялашда ҳамда бошқа жара­ён­ларда ишлатилади. Янги қувват­лар ишга туширилиши билан 30-35 нафар мутахассис иш билан таъминланади.

Яна шуни таъкидлаш керакки, бентонитли лойни қўллаш имко­ниятлари ҳамда соҳаси ниҳоятда кенг. Бундай ноёб хомашёни до­ри воситалари, парфюмерия са­но­ати, лак-бўёқ, қоғоз, тўқи­мачи­лик маҳсулотлари ишлаб чиқа­ришда ҳам қўлласа бўлади. Шу жи­ҳатдан олиб қараганда, "Нав­баҳор" конининг нафақат захи­раси, балки аҳамияти ҳам шу да­ра­жада юқори саналади.

Бир сўз билан айтганда, мам­лакатимиз саноат салоҳиятини оши­ришда юртимиз ер ости бой­ликларидан оқилона фойдаланиш­нинг ўрни катта. Бу борада амал­га оширилаётган истиқболли ло­йи­ҳалар ҳудудлар тараққиётида ҳам муҳим ўрин тутади.

Озод МУСТАФОЕВ.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 551 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus