Бугун: 21 Сен 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 19 СЕНТЯБР БУТУНЖАҲОН ТОЗАЛИК КУНИ


Бутунжаҳон тозалик куни -  бу инсоният ўзи яшаб турган ҳудудда тозаликни ўрнатиш ғоясини ифода этади. Ғоя даставвал 2008 йил Эстонияда вужудга келиб, 50 000 кўнгиллилар мамлакатни чиқиндилардан холи этиш учун бирлашдилар.

Бугунги кунга келиб мазкур кун кўнгиллиларнинг бир кун давомида 180 дан ортиқ мамлакатни бир мақсад сари бирлаштирувчи йирик ижтимоий ҳаракатига айланди. Ўзбекистонда илк марта 2019 йил бутун республика бўйлаб  ўтказилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси атроф-муҳитга бефарқ бўлмаган давлат, бизнес-тузилма вакиллари, жамоатчилик ташкилотлари ҳамда фаол фуқароларни халқаро ҳамжамият билан бир қаторда 2020 йилнинг 19 сентябрь куни Бутунжаҳон тозалик кунида фаол иштирок этишга таклиф этади.

Оригинал фотоларни #WorldCleanUpDayUzb хештеги ҳамда #CLEAN_NAVOI расмлар челленжи билан жойлаштириш тавсия этилади.

 

 

Кўрилганлар сони: 146 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus