Бугун: 22 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 11 НАФАР ЖУРНАЛИСТГА 11 ТА ТЕЛЕВИЗОР


Навоий шаҳридаги “Хурсанд” тантаналар уйида 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни вилоят байрам тадбири нишонланди.

   Тадбирда сўзга чиққанларДавлатимиз раҳбарининг ўтган йили мамлакатимиз ижодкор зиёлилари билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг ўзбек матбуоти обрў-эътибори қисқа даврда сифат жиҳатдан янада янги босқичга кўтарилганини эътироф этишди.

   Байрам дастурхони атрофида ташкил этилган тадбирда вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаол иштироки, матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасини ривожлантиришга қўшиб келаётган муносиб ҳиссаси ҳамда касб байрами муносабати билан бир гуруҳ журналистлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғи ва рағбатлантирувчи мукофотлари билан тақдирланди.

Хусусан, вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиғига сазовор бўлган 11 нафар журналистга 11 та телевизор туҳфа этилди.

  — Эндиликда шиддат билан ўзгараётган замон журналист олдига ҳам улкан масъулият ва вазифаларни қўймоқда, — дейди Навоий вилояти телерадиокомпанияси муҳаррири Раҳима Қаймоқова. — Бугун шунчаки ёзиб, ёритиб бўлмайди. Журналистнинг фикри жамият тараққиётига хизмат қилиши керак. Одамларнинг дарду ташвишлари, уларни қийнаётган муаммоларни ёрқин суратларда ёритиш, жамиятда фуқаролик позициясини шакллантирниш қалам аҳлининг энг асосий вазифасига айланмоқда.

  Муҳтарам Юртбошимизнинг матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни такомиллаштириш, журналистлар ва ёзувчилар уюшмалари фаолиятини янада ривожлантириш, айниқса, “Илҳом” фонди ва Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялари университетини ташкил этиш тўғрисидаги фармон ва қарорлари соҳа тарихидаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

  Навоий матбуоти ва журналистикаси хусусида сўз юритар эканмиз, аввало, бу соҳа ўзининг бир асрлик ҳаёт йўли, бой тарихи билан ҳар жиҳатдан ибрат мактабидир.

  Бугун вилоятда 42 та оммавий ахборот воситалари, 80 дан ортиқ матбаа-ноширлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

  Навоийлик ижодкорлар орасида 2 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, 1 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 4 нафар “Меҳнат шуҳрати” ва “Дўстлик” орденлари нишондорлари, 4 нафар “Шуҳрат” медали совриндорлари фаолият кўрсатиб келмоқда.

    Шунингдек, соҳа фидойилари орасида бир неча ўнлаб “Олтин қалам” халқаро миллий мукофоти, “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз”, “Жамият ва мен” сингари нуфузли республика танловлари ғолибларининг меҳнат қилмоқда.

   Байрамда санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар ва жозибали рақслар ижод аҳли кўнглига янада завқ олиб кирди.

   Тадбирда Навоий вилояти ҳокими, сенатор К.Турсунов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 1188 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus