Бугун: 21 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 1 СОАТ МОБАЙНИДА БОЖХОНА РАСМИЙЛАШТИРУВИДАН ЎТКАЗИЛДИ ВА ТАДБИРКОР ИХТИЁРИГА ТОПШИРИЛДИ


Божхона органлари томонидан ҳам экспорт-импорт операцияларини жадаллаштириш, божхона расмийлаштируви жараёнларини максимал даражада соддалаштириш, карантин талабларига тўлиқ риоя этган ҳолда божхона назоратини тез фурсатларда амалга ошириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Навоий вилоятида жойлашган маъсулияти чекланган жамият томонидан Хитой давлатидан умумий қиймати қарийб 90 минг АҚШ долларига тенг бўлган 523 дона кислород концентраторлари,  22 000 дона махсус химоя ниқоблари, 520 дона харорат ўлчаш ва 3 000 дона пульсометр қурилмалари олиб келинган.

Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан мазкур товарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли фармони ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа нормаларга асосан божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилиб, соддалаштирилган тартибда атига 1 соат мобайнида божхона расмийлаштирувидан ўтказилди ва тадбиркор ихтиёрига топширилди.

-Ушбу товарларга нисбатан божхона тўловларидан жорий этилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланиш орқали тўланиши лозим бўлганидан 8 баробар кам божхона тўловларини тўладик. Яратилаётган имкониятлардан мамнунмиз. Шунинг учун ҳам яна 2 та партияда тиббий жихозларни сотиб олдик ва тез орада олиб келиб, аҳолига етказиб берамиз дейди, - корхона раҳбари.                      

Навоий вилояти божхона

бошқармаси Ахборот хизмати

 

Кўрилганлар сони: 673 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus