12.05.2020 13:01:26
Ижтимоий тармоқларидан биридаКармана туманидаги “Ёшлар уйлари” ён атрофи сув босганлиги, бу эса мазкур ҳудуддаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилиб келаётган аҳолига қатор ноқулайликлар туғдираётганлиги тўғрисида фуқаро томонидан мурожаатлар тарқалди.
Мазкур мурожаат тегишли масъуллар томонидан атрофлича ўрганилганда, мазкур ҳолат суғориш ариқларидан тошган сув акс этган лавҳа беш кунлик эмас, аксинча бир кун олдинги ҳолат эканлиги аниқланди.
Жорий йилда ёғингарчиликлар кўп бўлганлиги оқибатида тумандаги “Дўрман канали”да сув миқдори ошиб кетган. Ундан ташқари мазкур ҳудудда истиқомат қилиб келаётган аҳоли томорқаларини суғориш ишларида мазкур канал сувидан фойдаланган. Бу эса аҳоли томонидан томорқаларига йўналтирилган сув йўналиши қаровсиз қолганлиги сабабли сув тўпланиши юзага келган.
Муаммо тегишли тартибда ўрганилди ва сув тошқинларини келтириб чиқараётган сув йўналишлари тўғри оқимини йўлга қўйиш орқали ҳал этилди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур кўп қаватли уйларда асосан ёш оилалар истиқомат қилади ва уларнинг аксарияти фаол ёшлар сифатида эътироф этилиб, уларга имтиёзли нархларда хонадонлар берилган. Наҳотки, ариқдан оқиб келаётган сувни оддий кетмон билан ўз йўналишига ўзгартириш учун мутахассисни кутиш ёки кимгадир мурожаат қилиш керак бўлса? "Ўз уйингни ўзинг асра" деган нақл ҳали ҳамон ўз кучида эканлигини унутмайлик, азиз ҳамюртлар! Лоқайдлик ва боқимандаликнинг оқибати ҳеч қачон хайрли бўлмаган!
Жами мурожаатлар:191
Кўриб чиқилган:139 (73%)
Кўриб чиқилмоқда:52 (27%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а