Бугун: 12 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > САЙЁР ҚАБУЛ

САЙЁР ҚАБУЛ

26.11.2019 15:46:37


Қозоғистон чегараси яқинидаги чўпон боласининг қувончи.

Вилоятнинг олис ва чегара ҳудудларида истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини ўрганиш,  уларни бартараф этиш  ҳамда Қизилқум шимолида истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан юзма-юз мулоқот қилиш мақсадида Навоий  вилояти  ҳокими К.Турсунов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятнинг  Учқудуқ, Томди, Конимех  туманлари ҳамда Зарафшон шаҳрида сайёр қабуллар ўтказди.

Хусусан, Учқудуқ туманидан 150 км олисдаги Узунқудуқ овули ўрамидаги

"Тоқа" ва "Томди-труба" фермер хўжаликлари чўпон отарлари ҳамда Конимех туманидаги “Учтепа” ОФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи чорвадорлар оилалари  ҳолидан хабар олинди. Уларнинг кайфияти ва  яшаш шароитлари билан танишиб, иссиқ кийим, дастлабки ёрдам дори воситалари ҳамда озиқ- овқат маҳсулотлари тарқатилди. Қишлов ташвишини ота-онаси билан тортаётган чўпон болаларига велосипедлар совға қилинди.

Шунингдек, ҳар бир ОФЙ марказларида фуқароларни ташвишга солаётган масалалар жойида ҳал қилинди. Хусусан,   Шалхар овулидаги аҳолининг ун ва бирламчи эҳтиёждаги озиқ-овқат заҳиралари бўйича талаби юзасидан таъминотчи корхоналарга шу куннинг ўзидаёқ  ижросини таъминлаш топшириғи берилди.  Тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган фуқароларнинг кредит ва муҳандислик коммуникацияси масалаларидаги мурожаатлари қаноатлантирилди. Овулда “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга танқидий баҳо берилди.

Ҳоким бошчилигидаги ишчи гуруҳ Томди ва Конимех туманларидаги чекка овул ва қишлоқларда ҳам  “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларни  кўздан кечириб, уларни тугаллашнинг аниқ муддатларини белгилади. Аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришда заҳиралар яратиш лозимлиги вазифаси топширилди.     

Айни дамларда вилоят ҳокими мазкур ишчи Навбаҳор туманидаги Юқори Бешрабод қишлоғида аҳоли билан сайёр қабул ўтказиш асносида ҳудудда  аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни ўрганилмоқда. Хусусан, аҳоли талаби асосида шу вақтнинг ўзидаёқ кўчаларга шағал ётқизилиб, хизмат муддатини ўтаб бўлган симёғочлар нгисига алмаштирилмоқда.  Шунингдек, ушбу сайёр қабулда иштирок этолмайдиган беморлар ва кексалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмоқда. Чунончи,Юқори Бешрабод маҳалласининг  Фарзикент кўчасида истиқомат қилувчи, ногирон фарзанд тарбиялаётган  Баҳора Ҳайдарова  ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Орифа Хўжаназарованинг  хонадонида бўлиб,  ушбу оилаларга  озиқ овқат маҳсулотлари топширилди.

Кўрилганлар сони: 373 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus