Бугун: 12 Дек 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > МЕҲМОН, ДЕБ АЯБ ЎТИРИШМАДИ ҲАМ...


Навоий кон-металлургия комбинати ташаббуси билан Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” жисмоний тарбия ва спорт клубида илк маротаба бадиий гимнастика бўйича “НКМК кубоги” халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари ҳамда  Республикамизнинг барча вилоятларидан 300 нафарга яқин спорт маликалари ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар.

         Спортнинг бадиий гимнастика турида Навоий ўз мактабига эга вилоятлардан бири ҳисобланади. Мазкур мактабнинг Анастасия Берестецкая, Гўзал Мухторова, Ульяна Трофимова, Жамила Раҳматова,  Татьяна Нуриева, Юлия Норова, Зарина Қурбонова каби қизлари республикамиз шарафини ҳимоя қилишиб, бир қатор халқаро мусобақаларда юртимиз байроғини  баланд кўтарганлар.

         Давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар келажагини белгиловчи 5 та ташаббуснинг иккинчиси ёшларга жисмоний чиниқиши ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб беришдан иборат. Шу асосда бугун спортнинг бу тури  қишлоқ туманларида ҳам оммалашиб,  бадиий гимнастика клуби ва  секциялари зарур жиҳоз ва спорт анжомлари билан таъминланган. Селекция ишлари олиб борилиб, умидбахш ёшлар, марказга тажрибали мураббийлар тарбиясига жалб этилмоқда. Бундай мусобақаларда  эса эришилган натижалар синовдан ўтказилади. 

         - Спортни дўстлик, тинчлик элчиси, деганларидек,  “НКМК кубоги” халқаро турнири ҳам шундай улуғ ният, эзгу ташаббусларнинг бири сифатида ўз ўрнига эга бўлиши шубҳасиз, - дейди халқаро тоифадаги спорт устаси Дилдора Раҳматова. – Шунингдек, спорт кишида ватанпарварлик туйғусини улғайтиради. Чунончи, гимнастикачи сифатида кўплаб юқори даражадаги турнирларда қатнашдим, турли давлатларда бўлдим, кўплаб дўстлар орттирдим. Ҳар гал ютуқларни қўлга киритганда, аввало, мустақил Ўзбекистоннинг бахтиёр фарзанди бўлганим, Навоий гимнастика мактабида тарбия топиб, орзумдагидан ҳам зиёда ютуқларга эришганим ғурурланаман.          Гўзаллик ва нафосат маликаларининг беллашувлари муросасизликка бой бўлди.  Янги ном, янги талантлар кашф этилди. 

         Мусобақанинг якуний натижаларга кўра, жамоавий дастури бўйича мезбон Навоий вилояти жамоаси   биринчи ўринни қўлга киритиб, “НКМК кубоги”нинг илк турнири соҳиби бўлишди. Тошкент шаҳри жамоаси иккинчи ўринни, Бухоро вилояти жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга медаль, қимматбаҳо совға ва фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди.

Темур ЭШБОЕВ,

Азамат ЗАРИПОВ(фото)

(“Халқ сўзи”).

Кўрилганлар сони: 703 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus