Бугун: 16 Янв 2021 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > КОНИМЕХДА 11 НАФАР ДИРЕКТОР ТАҚДИРЛАНДИ


Конимех тумани халқ таълими тизимида олиб борилаётган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда вилоят ҳокими Қобил Турсунов ҳамда соҳа ходимлари иштирок этишди.

Тумандаги 2 та мактаб битирувчиларининг бор-йўғи 10 фоизи ОТМга ўқишга киргани ҳамда 2 та мактабнинг бирорта ҳам битирувчиси талаба бўла олмагани ҳоким томонидан танқид қилинди.

Бугунги кунда тумандаги мактабларда 1122 нафар ўқитувчи меҳнат қилади. Афсуски, уларнинг 34,3 фоизигина малака тоифасига эга. Шулардан 24 нафари олий, 99 нафари биринчи ҳамда 263 нафари иккинчи малака тоифасига эга.

Йиғилишда кўрсаткичлари намунали деб топилган 11 нафар мактаб директори вилоят ҳокимлигининг рағбатлантирувчи пул мукофотлари билан тақдирланди.

Кўрилганлар сони: 536 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus