Бугун: 04 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ЭРТАГА НАВОИЙДА ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНАТИ БОШЛАНАДИ


17-19 ноябрь кунлари Навоий шаҳрида спорт курашлари (юнон-рум, эркин ва аёллар кураши) бўйича катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

 

Яккакураш турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мезбонлигида ўтадиган йилнинг асосий мусобақасида Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан жами 450 нафар курашчи мамлакат чемпионлиги учун баҳсларга киришади.

 

Уч кун давомида учта йўналиш бўйича жами 30 та медаллар жамланмаси учун қизиқарли беллашувлар бўлиб ўтади.

 

Мусобақанинг биринчи куни юнон-рум, 18 ноябрда эркин, сўнгги куни эса аёллар кураши бўйича Ўзбекистон чемпионлари аниқланади.

Кўрилганлар сони: 434 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus