Жумаев Шерзод Абдувохидович

2018йил 19 февралдан:

Навоий вилояти ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларикотибияти мудири

Телефон-факс: 2296292

Туғилган йили ва жойи:  22.03.1987 Навоий вилояти, Навоий тумани

Миллати:       ўзбек                                                             

Маълумоти:    олий, 2008 й. Тошкент автомобил ва йўллар институти, 2012 й. Ўзбекистон Республикаси Банк-Молия академияси. 

Мутахассислиги:    маркетинг, корпоратив молия ва қимматли қоғозлар бозори

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2008-2008 йй.- Кармана озиқ-овқат саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

2008-2009 йй.- Кармана озиқ-овқат саноат касб-ҳунар коллежи бўлим бошлиғи

2009-2009 йй. - Ўзбекистон-Швейцария “Bentonite” ҚК да бош ҳисобчи муовини

2009-2010 йй. - Навоий вилояти молия бошқармаси Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими

                         моддий техника таъминоти ва муассасани таъмирлаш бўйича мутахассис

2010-2012 йй. - Навоий вилояти молия бошқармаси Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими

                         бошлиғи ўринбосари бош ҳисобчи  

2012-2013 йй. - Навоий вилоят Учқудуқ туман Молия бўлими соғлиқни сақлаш сектори бош иқтисодчиси

2013-2014 йй. - Навоий вилояти молия бошқармаси “Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи бўлими”да бош

                         ҳисобчи ўринбосари

2014-2016 йй. - Навоий вилояти молия бошқармаси “Бюджет ижроси ҳисоби ва ҳисоботи бўлими”да бош

                         ҳисобчи

2016-2016 йй. - Навоий вилояти ҳокимлиги ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси

                         ижтимоий ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги бўлими бошлиғи ўринбосари

2017-2017 йй. - Навоий вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси

                         ижтимоий ривожлантириш, демография ва аҳоли бандлиги бўлими бошлиғи ўринбосари

2017-2018 йй. - Навоий вилояти Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси

                         ҳудудларни макроиктисодий кўрсаткичлари ва комплекс дастурларни ижтимоий-иктисодий

                         ривожлантириш жамлама бўлими бошлиғи

2018 й. -  ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади;

котибиятнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича вилоят ҳокимлигига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

котибиятнинг тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва комплекс раҳбари билан келишган ҳолда вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши учун киритади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек котибиятнинг иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, котибиятнинг мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят ҳокимлигининг мажлисларида, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар мажлисларида котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.