Вилоятнинг инвестицион салоҳияти

Инвесторларни танлаш

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)да жойлаштириш учун инвесторларни танлаш икки босқичда амалга оширилади. 

Танловнинг биринчи босқичида инвестор «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) Дирекциясига «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун тўлдирилган аризани қуйидаги иловалар билан бирга тақдим этади: 

  • инвесторнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси ёки Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилган юридик шахс рўйхатдан ўтказилган жой бўйича савдо реестридан кўчирмалар;
  • таклиф этилаётган лойиҳанинг бизнес-режаси (бизнес-режага доир талабларга қаранг);
  • компаниянинг тааллуқли соҳада иш тажрибасига эга эканлиги тўғрисида тасдиқнома, тааллуқли соҳада амалга оширилган шунга ўхшаш лойиҳалар тўғрисида маълумотнома;
  • компания амал қилган, бироқ сўнгги уч йилдан кам бўлмаган давр учун молиявий ҳисобот бўйича аудиторлик компания хулосаси;
  • инвесторнинг ваколатли шахслари имзолари намуналарини тасдиқловчи ҳужжат.

Барча ҳужжатлар инвесторлар томонидан Дирекцияга белгиланган тартибда тасдиқланган давлат тили ёки рус тилига тажрима иловаси билан бирга тақдим этилади. 
Дирекция тақдим этилган ҳужжатларнинг талабларга мувофиқлигини 5 иш куни ичида кўриб чиқади. 
Иккинчи босқичда инвестор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар илова қилинган инвестицион аризалар Дирекция томонидан Маъмурий кенгашнинг марказий органи (Ташқиқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги)га тааллуқли хулосалар иловаси билан бирга топширилади. 

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ҳудудида ишлаб чиқаришни жойлаштириш учун инвесторни танлаш бўйича қарор қабул қилишда Маъмурий кенгаш қуйидагиларни кўриб чиқади: 

  • инвесторнинг молиявий ва технологик ҳолатини;
  • лойиҳани амалга оширишнинг умумий иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва самарадорлиги (ишлаб чиқариш қувватларининг энг мақбул тарзда жойлаштирилиши, яратилаётган иш ўринлари, соҳадаги тузилмавий ислоҳотларга таъсири, амалдаги ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, зарур хом ашё, материаллар ва инфратузилмалар мавжудлиги);
  • тайёр маҳсулотни ҳам ички, ҳам ташқи бозорда сотиш имкониятлари ва истиқболлари;
  • ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражаси ва Ташқиқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси (ТИФ ТН) коди бўйича якуний маҳсулотнинг товар мавқеи (позицияси)ни дастлабки хом ашёга нисбатан биринчи 4 белгидан бири даражасида ўзгариши;
  • технологик жиҳозлар даражасининг замонавий сифат стандартларига мувофиқлиги (ИСО 9001 ва ИСО 14001), лойиҳада халқаро стандартларга мувофиқ келувчи сифат бошқаруви тизимининг мавжудлиги;
  • ташкил этилаётган корхона ходимлари таркибини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасидан жалб қилинган ходимларнинг умумий миқдоридан камида 80 фоиз миқдорида уларга амалий иш тажрибасидан ўтиш ва малака ошириш имконияти тақдим этилган ҳолда бутлаш;
  • бевосита инвестициялар ҳажми;
  • маъмурий кенгаш қарори билан белгиланадиган бошқа омиллар.

Инвестицион аризаларни кўриб чиқишда, тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришда хом ашё ва яримфабрикатларни изчил технологик қайта ишлаш борасида ўзаро ҳамкорлик қиладиган корхоналар ташкил этиш орқали «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ҳудудида тўлиқ ишлаб чиқариш цикли таъминланишини назарда тутувчи лойиҳаларга афзаллик берилади. 

Маъмурий кенгаш инвестицион аризаларни 10 иш куни ичида кўриб чиқади. 

Маъмурий кенгашнинг инвестицион аризалар бўйича ижобий қарори Маъмурий кенгаш йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади ҳамда Дирекция ва инвестор ўртасида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ҳудудида инвестициялаш тўғрисидаги Битимни тузиш учун асос ҳисобланади. 

Йиғилиш баённомаси нусхаси Маъмурий кенгаш қарори билан бирга ишчи орган томонидан инвесторга ёки унинг ваколатли шахсига Маъмурий кенгаш баённомаси тасдиқланган кундан бошлаб 3 иш куни ичида юборилади. 

Инвестор тақдим этиладиган маълумотлар ва ҳужжатларнинг аниқлиги, ўзининг мажбуриятларини ўз вақтида, тўлиқ ва лозим даражада бажарилиши учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. 

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) Маъмурий кенгашининг аъзолари, ишчи органи ва Дирекцияси махфий маълумотни ошкор этганлик, инвестицион аризаларни ва унга илова қилинган материалларни кечиктириб ва сифатсиз кўриб чиққанлик учун қонунларга мувофиқ жавобгар бўлади. 

Инвесторларни танлаш тартиби тўғрисида батафсилроқ маълумот олиш учун «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонасида жойлаштириш учун инвесторлар танловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш 

Инвестициялаш тўғрисида шартнома имзоланган пайтдан бошлаб 10 иш куни ичида инвестор, қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда, унинг томонидан ташкил этилаётган хўжалик субъектини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган тааллуқли ҳужжатларни рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этади. 

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) ҳудудида жойлаштириш учун инвесторлар томонидан ташкил қилинадиган хўжалик юритувчи субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади. 

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш инвесторнинг ихтиёри бўйича қуйидаги тарзда амалга оширилади: 

  • инвесторнинг ўзи томонидан;
  • шартнома асосида — «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси(ЭИИЗ) Дирекцияси ёки бошқа шахслар билан.

Давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилгандан сўнг, инвестор томонидан «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) Дирекциясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

  • «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)нинг иштирокчиси реестрига киритиш учун ариза;
  • юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
  • «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)нинг иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлик учун Маъмурият кенгаши томонидан белгиланадиган миқдорда тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) Дирекцияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида 2 иш куни ичида хўжалик юритувчи субъектнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) иштирокчилари реестрига киритилишини ва «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) иштирокчиси гувоҳномаси берилишини амалга оширади. 
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) Дирекцияси томонидан бериладиган «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИСЗ) иштирокчиси Гувоҳномаси хўжалик юритувчи субъектларнинг «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади. 
Хўжалик юритувчи субъектни «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) иштирокчиси мақомидан, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) иштирокчиси томонидан инвестициялаш тўғрисидаги қонунлар ва шартномалар бузилган тақдирда, «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ) Дирекциясининг аризаси бўйича фақат суд тартибида маҳрум қилиш мумкин ва инвестициялаш тўғрисидаги шартноманинг амал қилиши бекор қилинишига сабаб бўлади. 
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси (ЭИИЗ)нинг иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида батафсилроқ маълумот олиш учун «Хўжалик юритувчи субъектларни «Навоий» эркин иқтисодий-саноат зонаси хўжалик фаолиятининг иштирокчилари сифатида рўйхатдан ўтказиш ва улар томонидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга қаранг.