Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг асосий вазифалари

Ҳамроев Жамолиддин Жумақулович

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади. 

Кадрлар захирасининг сифати учун шахсан жавоб беради. 

Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемаларини тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади. 

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади. 

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди. 

Гуруҳнинг барча мутахассисларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.  Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади. 

Вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг олиб бораётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади. 

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади. 

Вилоят ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади. 

Ушбу Низомда кўрсатилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.  Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, вилоят бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлашда барча чора-тадбирларнинг ижроси назоратини олиб боради.