Вилоят ҳокимлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти ходимларининг вазифалари

Эгамкулов Баҳтиёр Олимович

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти ишини мувофиқлаштиради, унга раҳбарлик қилади, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларни жойларда назоратини, вилоят қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ишини ташкил этади ва раҳбарлик қилади.  Ҳукумат қарорлари билан белгиланган ёъналишлар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, вилоят ҳокимининг мазкур соҳага оид қарорлари, фармойиш, кўрсатма ва топшириқлари бажарилишининг назорати ва ижросини таъминлайди. 

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларда ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. 

Қишлоқ хўжалигида муҳим материал ва табиий ресурслар — экин майдонлари, суғориш суви ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минерал хом ашё ва бошқа ресурслардан тежамли, самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ишларини мувофиқлаштирилиб борилишида ҳоким ўринбосарига кўмак бериб боради. 

Вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари раҳбарлиги остида Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти масалалари, муаммолари ва камчиликлари бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади, ҳоким ва унинг ўринбосарига ахборот бериб боради. 

Вилоят ҳокими йиғилишлари, ҳоким соати ва бошқа йиғилишларга долзарб вазифалар, муаммолар бўйича масалалар киритади ва уни ижросини таъминлайди. Деҳқончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалик техникалари, сув хўжалиги, кимёлаштириш, уруғчилик, наслчилик, паррандачилик, баликчилик, илмий ишлаб чиқариш, ер ресурслари, ўрмон хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантириш истиқболларини ушбу соҳа раҳбарлари билан биргаликда белгилайди. 

Котибият ходимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳокимлик хужжатларини сифатли ва ўз муддатларида тайёрланишини таъминлайди. 

Қишлоқ хўжалик соҳасида кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқувини ташкил қилиш, малакасини ошириш, уларни мукофотлаш масалалари бўйича таклифлар киритади. 

Фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятлари билан ишлайди ва бажарилишини таъминлайди. Ҳокимлик девонининг бошқа ташкилий ишларида амалий ёрдам кўрсатади, котибият ходимлари учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга кўмаклашади. 

Котибият таркибига кирувчи қуйидаги ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

  • Вилоят Қишлоқ васув хўжалиги бошқармаси;
  • Вилоят «Қишлоқхужаликкимё» АЖ;
  • Деҳкон вафермер хўжаликлари уюшмаси вилоят вакиллиги;
  • Вилоят ер ресурслари вадавлат кадастри бошқармаси;
  • Вилоят «Пахтасаноат» АБ;
  • «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ;
  • Вилоят МТПлар бирлашмаси;
  • «Навоийқоракул» АБ;
  • Вилоят «Сифат» маркази;
  • Вилоят «Пахта терминал"икорхоналари