Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси

Хайдаров Равшан Хикматуллаевич

Вилоятда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ишларни ташкил этади. 

Вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, идораларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради. 

Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши ишини ташкил этади, унда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш чораларини кўради. Лавозими бўйича вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади. 

Бириктирилган соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади. 

Вилоятдаги оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва вилоятдаги давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг матбуот конференциялари ўтказилишини ташкил этади. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби билан ҳамкорликда ишлайди. 

Бириктирилган соҳада ижро интизомини мустаҳкамлаш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунлар, вилоят ҳокимлик фаолияти билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Кенгашнинг фаолият дастури ва Низоми асосида фаолият юритади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда вилоят ҳокимининг фармонлари, Фармойиш ва қарорларида белгиланган маънавий-маърифий ҳамда мафкуравий вазифаларнинг ижросини таъминлашга маъсул бўлади. 

Ёрдамчи вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади ва Кенгаш раиси билан биргаликда Кенгаш қарорлари ижросини таъминлашни ташкил этади, мулкий ўзига хослигидан ҳамда вилоятдаги Кенгашларга аъзо ёки аъзо эмаслигидан қатъи назар, вилоятдаги барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларни ўзаро мувофиқлаштиради, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишни таъминлайди. 

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида"ги ва «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги қонунларни амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси, топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси, реклама, ахборот фаолияти бўйича комиссия ва бошқа шу каби тузилмалар ишларига масъул.  Келишилган ҳолатларда шу каби бошқа ишларни мувофиқлаштиради. 

Аҳоли, хусусан, ёшларнинг қалби ва онгига миллий ғоя ва мафкурани, маънавият ва маърифатни сингдиришда зиёлилар, турли соҳа мутахассислари, айниқса, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, санъат аҳлини тарғибот ишларига жалб этиш, шу тариқа вилоятда тарғибот тизимини яратиш учун жавоб беради. Шу билан бирга оиладаги маънавий муҳитни яхшилаш, ёш оилалар мустаҳкамлиги, вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида миллий ғоя ва маънавий-маърифий соҳага оид ишларнинг мунтазам равишда кенг ёритилишига эришиш ёрдамчи фаолиятининг асосий ёъналишлари ҳисобланади. 

Миллий ғоя тарғиботига, маънавий-маърифий ишларга алоқадор барча тадбирларнинг мониторингини олиб боради. Вилоятда, унинг муайян ҳудудларида аҳоли кайфиятини ҳамда мавжуд ижтимоий ҳолат ва мафкуравий вазиятни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганади. 

Ёшлар, хусусан, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари тарбиясига ёъналтирилган маънавий-маърифий ва мафкуравий ишлар савиясини ошириш, улар ўртасида кучли тарғибот ишларини ёълга қўйишга, шунингдек, таълим тизимида самарадорликка, ўқувчи ва талабаларнинг дарсларга мунтазам ва тўлиқ қатнашишига эришиш, уларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим муассасаларида олиб бориладиган маънавий-тарбиявий ишлар сифатини кучайтириш, уларнинг зарур адабиётлар, даврий матбуот нашрлари билан таъминланиши, бу таълим даргоҳларидаги ахборот-ресурсмарказлари (кутубхоналар) фаолиятини яхшилашга доир ишларни олиб боришда амалий жиҳатдан кўмаклашади. 

Вилоятдаги миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларга маъсул ходимлар, жамоатчи тарғиботчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ёълга қўяди, уларнинг вилоят ва марказий ташкилотлардаги ўқувини ташкил этади, мувофиқлаштиради, назорат қилади.  Ёрдамчи ўзига юклатилган вазифалар юзасидан вилоятдаги барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларида миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ёъналишларини белгилайди, мавжуд аҳволни ўрганиш, таҳлил этиш асосида зарур хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиб, вилоят ҳокимига тегишли қарор чиқариш учун таклиф киритиши мумкин. 

Ёрдамчи зиммасига бевосита вилоятдаги қуйидаги ташкилотлар ва идораларининг миллий ғоя ва маънавий-маърифий соҳага оид фаолиятини самарали ҳамда бевосита мувофиқлаштириш, уларнинг функционал вазифаси ижросини, иш режалари бажарилиши ва ижро интизомини ўрганиш, ҳисоботларини эшитиш, кадрлар масаласини ҳал этиш, муаммоларни ечиш юкланади:

  • Вилоят Маънавият тарғибот бўлимининг ҳудудий бўлимлари;
  • «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудудий бўлимлари;
  • «Ватанпарвар» ташкилотининг ҳудудий бўлимлари;
  • Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими;
  • «Ўзбеккино» миллий агентлиги вилоят бўлими;
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоятдаги мухбирлари;
  • Вилоят телерадиокомпаниялари;
  • Вилоят матбуот нашрлари-газета важурналлар;
  • «Тасвирий ойна» уюшмасининг вилоят бўлими;
  • Ўзбекистон Матбуот ваахборот агентлигининг вилоят бошқармалари;
  • Вилоятдаги музейлар, кўргазма заллари, ахборот-ресурс марказлари (кутубхоналар).