Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида


        Ўзбекистон    Республикаси     Солиқ    Кодексининг   385-моддасига  ҳамда Ўзбекистон    Республикаси    Президентининг  2010 йил   26 апрелдаги   “Деҳқон бозорлари    ва    савдо    комплекслари    фаолиятини    ташкил  қилишни  янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорига асосан  Ўзбекистон   Республикаси   Молия   вазирлигининг  ва  Ўзбекистон Республикаси Давлат   солиқ   қўмитасининг  2013 йил  7 январдаги 1,  2013-1-сонли қарорининг  ижросини таъминлаш мақсадида

 


                                                                                          Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

   1. Вилоят бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан       ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

 2. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 26 февралдаги Қ-46-сонли ва 2011 йил 23 мартдаги Қ-68 сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.              

 3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин. 

 4. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

 

 

                                                   Вилоят ҳокими                                                                        Э.Турдимов