Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатиладиган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2015 йил 13 февралдан кучга кирган)

    Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 385-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2014 йил 24 декабрдаги 84, 2014-37-сонли қўшма қарорининг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2014 йил 26 декабрь куни рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 2643) ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

    1. Қуйидагилар:
    вилоятдаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари 1-иловага;
    вилоятдаги бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар рўйхати ва қиймати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
   2. Вилоят ҳокимининг 2014 йил 29 январдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-16-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2014 йил, 9-сон (3356) ҳамда 2014 йил 31 майдаги “Вилоят ҳокимининг 2014 йил 29 январдаги “Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги Қ-16-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қ-83-сонли (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2014 йил, 44-сон (3391) қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
   3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
   4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                                                             Э. Турдимов

 

Навоий шаҳар

2015 йил 11 февраль

Қ-27-сон

“Дўстлик байроғи” рўзномасида, 13 февраль, 13-сон (1364)

 

Кўчириб олиш: 

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 112 kb)