Вилоят ҳокимлиги аппарати

Вилоят ҳокимининг ёрдамчиси

Вакант

Ҳокимнинг кунлик, хафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишларини ташкиллаштиради. 

Ҳар куни вилоят ҳокими қабулига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни мақсадини ўрганиб, белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади. Ҳоким топшириғига биноан зарурат талаб қиладиган вақтларда вақтидан қатъий назар маъсул шахсларни ҳоким қабулига таклиф этади. 

Хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан, қўшни вилоятлардан турли масалаларда келган мансабдор шахслар, меҳмонларни қабулхонада тегишли тартибда қабул қилиб, ҳоким ҳузурига ташриф буюришларини ташкил этади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, вазирликлар ва бошқа барча юқори ташкилотларнинг кундалик тельефон қўнғироқларига белгиланган ёъриқномалар асосида жавоб беради, бу ҳақда вилоят ҳокимини хабардор қилади ва зарур ҳолларда тегишли мансабдор шахсларга хабарларни етказади. 

Ҳоким топшириқларини тезкор ва сифатли бажаради, уларни ҳисобга олади ва назорат қилади, уларнинг бажарилиши ҳақида ҳокимга ахборот бериб боради. 

Вилоят ҳокимига матбуотда чоп этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради. 

Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этишда қатнашади. 

Республика ва вилоят газеталари ва журналлари сахифаларида чоп этилган вилоят ҳаётига оид нашрлар, мақолалар ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким номига келаётган муҳим ҳужжатлар билан ишлайди, уларни ҳоким кўриб чиқиши учун тайёрлайди. Шошилинч характердаги хабарнома ва топшириқлардан зудлик билан ҳокимни хабардор этади. 

Шахсий масалалар бўйича вилоят ҳокимини қабулини ўтказишда иштирок этади ва уни ташкил этишда ариза ва шикоятлар мутахассиси билан ҳамкорликда ишлайди. 

Ҳокимлик гуруҳ ва котибиятлари билан ҳамкорликда «Ҳоким соати» мажлислари юзасидан вилоят ҳокимини тегишли маълумотлар билан таъминлайди, ўзининг номига айтилган топшириқларни ижросини сўзсиз таъминлайди.  Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органларидан тушаётган тезкор ахборот ва маълумотлар ҳақида доимий равишда ҳокимга маълумот бериб боради, зарур ҳолларда бу ҳақда ҳокимликдаги мансабдор раҳбарларга билдиради. 

Ҳокимлик маъсул ходимлари билан ва ҳоким олди йиғилишларида ўзига буюрилган топшириқларни бажаради ва зарур ҳолларда маъсул шахсларга бажариш учун юклатилган топшириқларни ижросини назорат қилади.

 

 

Вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси

Хайдаров Равшан Хикматуллаэвич

Вилоятда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича ишларни ташкил этади. 

Вилоятдаги давлат бошқаруви органлари, ташкилотлар, идораларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради. 

Вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши ишини ташкил этади, унда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш чораларини кўради. Лавозими бўйича вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади. 

Бириктирилган соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади. 

Вилоятдаги оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва вилоятдаги давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг матбуот конференциялари ўтказилишини ташкил этади. Вилоят ҳокимлиги матбуот котиби билан ҳамкорликда ишлайди. 

Бириктирилган соҳада ижро интизомини мустаҳкамлаш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради. 

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва амалдаги қонунлар, вилоят ҳокимлик фаолияти билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, Кенгашнинг фаолият дастури ва Низоми асосида фаолият юритади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда вилоят ҳокимининг фармонлари, Фармойиш ва қарорларида белгиланган маънавий-маърифий ҳамда мафкуравий вазифаларнинг ижросини таъминлашга маъсул бўлади. 

Ёрдамчи вилоят Маънавият ва маърифат кенгаши раисининг ўринбосари ҳисобланади ва Кенгаш раиси билан биргаликда Кенгаш қарорлари ижросини таъминлашни ташкил этади, мулкий ўзига хослигидан ҳамда вилоятдаги Кенгашларга аъзо ёки аъзо эмаслигидан қатъи назар, вилоятдаги барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий соҳада олиб борилаётган ишларни ўзаро мувофиқлаштиради, миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишни таъминлайди. 

Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида"ги ва «Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида"ги қонунларни амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси, топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси, реклама, ахборот фаолияти бўйича комиссия ва бошқа шу каби тузилмалар ишларига масъул.  Келишилган ҳолатларда шу каби бошқа ишларни мувофиқлаштиради. 

Аҳоли, хусусан, ёшларнинг қалби ва онгига миллий ғоя ва мафкурани, маънавият ва маърифатни сингдиришда зиёлилар, турли соҳа мутахассислари, айниқса, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, санъат аҳлини тарғибот ишларига жалб этиш, шу тариқа вилоятда тарғибот тизимини яратиш учун жавоб беради. Шу билан бирга оиладаги маънавий муҳитни яхшилаш, ёш оилалар мустаҳкамлиги, вилоятдаги оммавий ахборот воситаларида миллий ғоя ва маънавий-маърифий соҳага оид ишларнинг мунтазам равишда кенг ёритилишига эришиш ёрдамчи фаолиятининг асосий ёъналишлари ҳисобланади. 

Миллий ғоя тарғиботига, маънавий-маърифий ишларга алоқадор барча тадбирларнинг мониторингини олиб боради. Вилоятда, унинг муайян ҳудудларида аҳоли кайфиятини ҳамда мавжуд ижтимоий ҳолат ва мафкуравий вазиятни тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганади. 

Ёшлар, хусусан, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари тарбиясига ёъналтирилган маънавий-маърифий ва мафкуравий ишлар савиясини ошириш, улар ўртасида кучли тарғибот ишларини ёълга қўйишга, шунингдек, таълим тизимида самарадорликка, ўқувчи ва талабаларнинг дарсларга мунтазам ва тўлиқ қатнашишига эришиш, уларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш, таълим муассасаларида олиб бориладиган маънавий-тарбиявий ишлар сифатини кучайтириш, уларнинг зарур адабиётлар, даврий матбуот нашрлари билан таъминланиши, бу таълим даргоҳларидаги ахборот-ресурсмарказлари (кутубхоналар) фаолиятини яхшилашга доир ишларни олиб боришда амалий жиҳатдан кўмаклашади. 

Вилоятдаги миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларга маъсул ходимлар, жамоатчи тарғиботчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш тизимини ёълга қўяди, уларнинг вилоят ва марказий ташкилотлардаги ўқувини ташкил этади, мувофиқлаштиради, назорат қилади.  Ёрдамчи ўзига юклатилган вазифалар юзасидан вилоятдаги барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларида миллий ғоя тарғиботи, маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ёъналишларини белгилайди, мавжуд аҳволни ўрганиш, таҳлил этиш асосида зарур хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиб, вилоят ҳокимига тегишли қарор чиқариш учун таклиф киритиши мумкин. 

Ёрдамчи зиммасига бевосита вилоятдаги қуйидаги ташкилотлар ва идораларининг миллий ғоя ва маънавий-маърифий соҳага оид фаолиятини самарали ҳамда бевосита мувофиқлаштириш, уларнинг функционал вазифаси ижросини, иш режалари бажарилиши ва ижро интизомини ўрганиш, ҳисоботларини эшитиш, кадрлар масаласини ҳал этиш, муаммоларни ечиш юкланади:

  • Вилоят Маънавият тарғибот бўлимининг ҳудудий бўлимлари;
  • «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ҳудудий бўлимлари;
  • «Ватанпарвар» ташкилотининг ҳудудий бўлимлари;
  • Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоят бўлими;
  • «Ўзбеккино» миллий агентлиги вилоят бўлими;
  • Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг вилоятдаги мухбирлари;
  • вилоят телерадиокомпаниялари;
  • Вилоят матбуот нашрлари-газета важурналлар;
  • «Тасвирий ойна» уюшмасининг вилоят бўлими;
  • Ўзбекистон Матбуот ваахборот агентлигининг вилоят бошқармалари;
  • Вилоятдаги музейлар, кўргазма заллари, ахборот-ресурс марказлари (кутубхоналар).

 

Вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарининг асосий вазифалари

Ҳамроэв Жамолиддин Жумақулович

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбар кадрлар лавозимлари рўйхатига олинган раҳбарларни танлаш, тайинлаш, жой-жойига қўйиш ва уларга амалдаги ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш бўйича гуруҳнинг фаолиятига раҳбарлик қилади. 

Кадрлар захирасининг сифати учун шахсан жавоб беради. 

Захирага олинган кадрларни босқичма-босқич мўлжалланган лавозимга тайёрлаб боришни ташкил этади. Кадрларни тайёрлаб боришнинг схемаларини тузилишини таъминлайди ва унинг ижросини назоратга олади. 

Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан туман ва шаҳар ҳокимликлари, маҳаллий бошқарув органлари ишини ташкиллаштириш, уларнинг иш фаолиятини яхшилаш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади. 

Гуруҳга келган ҳужжатларнинг ижросини таъминлайди. 

Гуруҳнинг барча мутахассисларига керакли топшириқларни беради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади.  Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ҳамда вилоят ҳокимлигининг иш режаси лойиҳаларини тайёрлашда амалий ёрдам кўрсатади. 

Вилоят ҳокимлиги раҳбариятига ташкилий ишлар ва кадрлар масалалари бўйича гуруҳнинг фаолияти ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларининг олиб бораётган ташкилий ва кадрлар ишлари тўғрисида ахборот беради ва таклифлар киритади. 

Ўз ваколати доирасида кадрларни танлаш, тавсия этиш ва алмаштириш масалаларини кўриб чиқади ва вилоят ҳокимлиги раҳбарияти билан келишилган ҳолда амалга оширади. 

Вилоят ҳокимига гуруҳ ходимларини, туман ва шаҳар ҳокимликларини, маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларини рағбатлантириш ёки ишдан четлаш тўғрисида таклифлар киритади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ташкилий-кадрлар ишлари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати ва вилоят ҳокимининг раҳбарлигида иш олиб боради.

Давлат мукофотлари билан тақдирлашга доир ҳужжатларни расмийлаштириш ишларини ташкил этади. 

Ушбу Низомда кўрсатилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни ҳам бажаради.  Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларида, вилоят бошқарма, ташкилот ва корхоналарда ижро назоратини кучайтириш, иш юритиш ва фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва вилоят ҳокимининг ҳужжатлари ижросини таъминлашда барча чора-тадбирларнинг ижроси назоратини олиб боради.

 

Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

Низамов Сайфиддин Фахриддинович

Ахборот-таҳлил гуруҳига бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Ахборот-таҳлил гуруҳига юкланган вазифалар, функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради. 

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, вилоят ҳокимлиги раҳбари томонидан Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади. 

Чиқувчи хат-хабарларни имзолайди. 

Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги келишилган таклифларни вилоят ҳокимига тақдим этади. 

Тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича Ахборот-таҳлил гуруҳига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради. 

Ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;  тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши устидан назоратни амалга оширади; 

Материаллар тўғрисида вилоят ҳокимига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Йиғма департаментга (кураторга) ахборот беради. 

Ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоятни, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни вилоят ҳокимига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Йиғма департаментга (кураторга) тақдим этади.

 

 

Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбарининг асосий вазифалари

Тилавов Баҳодир Иноятович

Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳ ишига умумий раҳбарлик қилади, гуруҳ аъзолари ва гуруҳ таркибидаги бўлимлар ходимлари ўртасида вазифалар тақсимоти бўйича ишларни бажарилиши устидан назорат юритади. 

Ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва маъмурий идораларнинг жиноятчиликка қарши кураш, қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботнимустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштиради, ёъналтиради ва таҳлил этади. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда вилоят ҳокимининг қарор ва фармойишларини жойларда ижросини таъминланишини назоратини ташкил этади. 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича ташкил этилган комиссияларнинг фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлайди, уларнинг мажлисларига хужжатлар тайёрлайди ҳамда комиссиялар томонидан қабул қилинган қарорлар ижросининг назоратини ташкил қилади. 

Вилоят ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш ва уни олдини олиш юзасидан давлат идоралари, нодавлат жамоат ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган ишлар аҳволини таҳлил қилиш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар жараёнида ёъл қўйилаётган хато ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан мутасадди идораларга кўрсатма хатлар юборади. 

Қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан махсус Ишчи гуруҳлари ташкил қилиб ўрганиш ишларини олиб боради. Ўрганиш натижалари бўйича вилоят ҳокимига тегишли маълумот ва ахборотлар киритади, шунингдек, мазкур ҳолатлар бўйича йиғилган ҳужжатларни тегишлиҳуқуқ-тартибот органлариги юборади.

Қуйидаги комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштиради:

— Суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, ҳарбий ва мудофаа идораларини ишини мувофиқлаштирувчи кенгаш; 

— Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси; 

— Хорижий фуқароларга, МДҲ қатнашчилари бўлган давлат фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш учун руҳсатномалар бериш, шунингдек уларни доимий рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича махсус комиссияси; 

— Вояга етмаганлар ишлари бўйича вилоят комиссияси; 

— Ёълларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси;

Қуйидаги бошқарма ва вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради:

— Вилоят прокуратураси; 

— Вилоят божхона бошқармаси; 

— Вилоят ички ишлар бошқармаси; 

— Вилоят адлия бошқармаси; 

— Вилоят прокуратураси ҳузуридаги солиқ ва валютага оид жиноятлар даромадарини легаллаштиришга қарши курашиш бошқармаси; 

— Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси; 

— Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий техника ва молиявий жиҳатдан таъминлаш департаментининг ҳудудий бўлими; 

— Жиноят ишлари бўйича вилоят суди; 

— Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди; 

— Вилоят хўжалик суди.

 

Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти ходимларининг вазифалари

Атабаэв Максуд Туймуродович

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича ёъналишларни ва вазифаларни белгилайди. 

Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иктисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиха ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйичачора-тадбирларни амалга оширади.  Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади. 

Қурилиш комплексида пудрат лойиха ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди. 

Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади. 

Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади. 

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳатларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади. 

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради. 

Ёъллар таъминотига, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга юналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади. 

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. 

Ҳоким соатига маълумотлар тайёрлайди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади: 

— Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш вилоят комиссияси 

— Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси 

— Вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши 

— Қурилиш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш ва фаолиятни лицензиялаш вилоят комиссияси 

— Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси 

— Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси 

— Ёълларда харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси 

— Ўта мухим ва тоифаланган объектлар мухофазасини назорат килиш комиссияси 

— Куз-киш даврида иктисодиёт тармокларини ишлашга тайёрлаш худудий комиссияси 

— Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил қилиш вилоят комиссияси

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

— Вилоят ҳокимлиги уй-жой ва коммунал соҳасида ислоҳатларни амалга ошириш департаменти; 

— Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси 

— «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамияти 

— «Навоиязот» очиқ акциядорлик жамияти 

— «Электркимёзаводи» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси; 

— «Навоий иссиқлик электр станцияси» очиқ акциядорлик жамияти; 

— Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси; 

— Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси; 

— «Навоий электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти; 

— вилоят ҳокимлиги «ЯБХ» инжиниринг компанияси; 

— «Навоиявтоёъл» ёълларни таъмирлаш давлат пудрат ташкилоти; 

— «Навоийнефтьбаза» унитар корхонаси; 

— «Навоийтелеком» ва «Навоий почтаси» ҳиссадорлик жамиятлари; 

— Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси; 

— «Ўздавенергоназорат» давлат инспекцияси вилоят бўлими; 

— «Ўздавнефтгазназорат» давлат инспекцияси вилоят бўлими; 

— «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 

— Ўзбекистон Ҳаво ёъллари авиакомпанияси вилоят филиали; 

— Вилоят Радио ва телеузатиш маркази; 

— Навоий минтақавий темир ёъл узеллари; 

— «Ўзавтодарётранс» агентлиги вилоят бўлими; 

— «Навоийиккиламчиранглиметалл» масъулияти чекланган жамият; 

— «Навоийиккиламчиқораметалл» масъулияти чекланган жамияти; 

— Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси; 

— Синов ва сертификатлаштириш маркази; 

— «Ғарбгазтаъминот» вилоят бошқармаси; 

— «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси; 

— Қурилиш ва ёъл қурилиши ташкилотлари; 

— Лойиҳа идоралари; 

— Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва транспорт корхоналари.

 

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти ходимларининг вазифалари

Бобомуродов Жамшид Жураэвич

Иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар котибияти фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Вилоят ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишларининг бажарилишини ташкил қилади ва умумий назоратга олади. Ишни режалаштиради, котибият ваколатларига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича ёъналишларни ва вазифаларни белгилайди, тақсимлайди ва бажарилишини назорат қилади. 

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради. 

Котибиятга юклатилган барча вазифаларнинг бажарилиши бўйича жавоб беради, мажмуа ташкилотларида ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради, тармоқдаги ташкилот ва муассасаларда ислоҳотларнинг амалга ошириши бўйича фаолиятни мувофиқлаштиради. 

Таълим соҳасидаги туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий техника базасини мустаҳкамлаш, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш, илм-фан ва техника соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни ривожлантириш ҳамда вилоят аҳолисининг маданий даражасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар билан шуғулланади. 

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурлари бажарилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, вилоятнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш ишларини ташкил этади. 

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади. 

Халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолини бу маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этади. Аҳолига савдо, маиший ва бошқа хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради. 

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини мувофиқлаштиради, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради. 

Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. 

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.  Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, маданий қадриятлар ва ёдгорликларни сақлаш, оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни ривожлантириш чораларини кўради. 

Бириктирилган ташкилотлар ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда кўмаклашади.  Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш, таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мувофиқлаштиради. 

Соҳага тааълуқли мақсадли дастурларнинг ижросини ташкил этади. 

Котибиятнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш билан шахсан шуғулланади. Аҳволни танқидий таҳлил қилиб боради ва тегишли чоралар кўриш тўғрисида таклифлар киритади. Тизимдаги кадрлар излаш, тарбиялаш, малака ва тажрибасини ошириш, ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади. 

Котибиятдаги ташкилотлар билан белгиланган тартибда йиғилишлар ўтказиб, зарур кўрсатма, топшириқ ва тавсиялар беради. Ишни ташкил этиш учун ҳисоботни ва котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича бошқа ахборотларни қонунда белгиланган тартибда талаб қилиб олади. 

Халқ депутатлари вилоят кенгашининг домий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради. 

Котибият ишини яхшилаш ва котибият ходимларининг иш малакасини оширишга оид чора-тадбирларни амалга оширади. 

Тегишли комиссияларнинг ишини ташкил этади ва қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилади

— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-605-сонли қарори ижроси бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссия фаолиятини мувофиқлаштиради. 

— Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳада давлат сиёсатини амалга ошириш масалалари билан шуғулланади.  — Ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилган фуқароларни белгиланган жадвал асосида қабул қилади.

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалаларини кўриб чиқилишини таъминлайди: 

— вилоят олий ўқув юртлари; 

— вилоят ҳокимлиги ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси; 

— вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси; 

— вилоят давлат солиқ бошқармаси; 

— марказий банк вилоят бош бошқармаси; 

— вилоят ҳокимлиги соғлиқни сақлаш бошқармаси; 

— вилоят ДСЕНМ;

 

Вилоят ҳокимлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти ходимларининг вазифалари

Эгамкулов Баҳтиёр Олимович

Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти ишини мувофиқлаштиради, унга раҳбарлик қилади, амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва уларни жойларда назоратини, вилоят қишлоқ хўжалик корхоналари, ташкилотлари ишини ташкил этади ва раҳбарлик қилади.  Ҳукумат қарорлари билан белгиланган ёъналишлар асосида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш масалаларини мувофиқлаштириб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, вилоят ҳокимининг мазкур соҳага оид қарорлари, фармойиш, кўрсатма ва топшириқлари бажарилишининг назорати ва ижросини таъминлайди. 

Ерлардан самарали фойдаланиш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб қувватлаш, қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларда ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви билан таъминланишини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. 

Қишлоқ хўжалигида муҳим материал ва табиий ресурслар — экин майдонлари, суғориш суви ва ичимлик суви, ёқилғи-энергетика, минерал хом ашё ва бошқа ресурслардан тежамли, самарали фойдаланишни таъминлаш, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ишларини мувофиқлаштирилиб борилишида ҳоким ўринбосарига кўмак бериб боради. 

Вилоят ҳокими ва унинг ўринбосари раҳбарлиги остида Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти масалалари, муаммолари ва камчиликлари бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилади, ҳоким ва унинг ўринбосарига ахборот бериб боради. 

Вилоят ҳокими йиғилишлари, ҳоким соати ва бошқа йиғилишларга долзарб вазифалар, муаммолар бўйича масалалар киритади ва уни ижросини таъминлайди. Деҳқончилик, чорвачилик, қишлоқ хўжалик техникалари, сув хўжалиги, кимёлаштириш, уруғчилик, наслчилик, паррандачилик, баликчилик, илмий ишлаб чиқариш, ер ресурслари, ўрмон хўжалиги ва бошқа соҳаларни ривожлантириш истиқболларини ушбу соҳа раҳбарлари билан биргаликда белгилайди. 

Котибият ходимлари фаолиятига раҳбарлик қилади, ҳокимлик хужжатларини сифатли ва ўз муддатларида тайёрланишини таъминлайди. 

Қишлоқ хўжалик соҳасида кадрларини танлаш, жой-жойига қўйиш, ўқувини ташкил қилиш, малакасини ошириш, уларни мукофотлаш масалалари бўйича таклифлар киритади. 

Фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятлари билан ишлайди ва бажарилишини таъминлайди.  Ҳокимлик девонининг бошқа ташкилий ишларида амалий ёрдам кўрсатади, котибият ходимлари учун шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга кўмаклашади. 

Котибият таркибига кирувчи қуйидаги ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради:

  • Вилоят Қишлоқ васув хўжалиги бошқармаси;
  • Вилоят «Қишлоқхужаликкимё» АЖ;
  • Деҳкон вафермер хўжаликлари уюшмаси вилоят вакиллиги;
  • Вилоят ер ресурслари вадавлат кадастри бошқармаси;
  • Вилоят «Пахтасаноат» АБ;
  • «Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ;
  • Вилоят МТПлар бирлашмаси;
  • «Навоийқоракул» АБ;
  • Вилоят «Сифат» маркази;
  • Вилоят «Пахта терминал"икорхоналари

 

Навоий вилояти ҳокимлиги жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлари билан алоқалар бўйича котибияти мудирининг вазифалари

Акмал Исматович

Навоий вилоят ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятининг мудири бевосита вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарига бўйсинади. 

Котибият фаолиятига раҳбарлик қилади ва котибиятга юкланган вазифаларни бажариш бўйича шахсан жавобгар ҳисобланади.  Котибият фаолиятини ташкилий, ахборот, маъмурий-хўжалик жиҳатидан барқарорлаштиради, шунингдек, хизмат интизоми такомиллашувини таъминлайди. 

Котибиятга тааллуқли доимий комиссиялар ҳамда вилоят ҳокимининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил қилади. 

Антиконституцион ва диний экстремистик ҳаракатларнинг олдини олиш масалаларида вилоят ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликни ташкил этади.  Вилоятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётини барқарорлаштиришга қаратилган ҳатти-ҳаракатларда юқоридаги мутасаддилар билан ҳамкорликда чоралар кўради. 

Республика бошқарув органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги диний ташкилотлар фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Навоий вилояти ҳокими қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларга тўла ва узлуксиз риоя этилишини таъминлайди; 

Ўзбекистон Республикасидаги сиёсий партияларнинг вилоят бўлимлари, вилоят жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни уюштиради ва назорат қилади. 

Навоий вилоятидаги диний ташкилот ва муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириб боради. 

Котибият фаолиятига доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлар ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишларининг ижроси юзасидан тизимли назоратни ташкил қилади. 

Вилоят ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари котибият фаолиятининг ички тартиб-интизомини ўрнатади.  Котибият фаолиятига оид қарор, фармойиш лойиҳалари ва кўрсатмалар тайёрланишини таъминлайди. 

Вилоят ҳокими ўринбосарининг турли тадбирлардаги вакиллик манфаатларини амалга оширади. 

Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқаларга оид тадбирларни ишлаб чиқади ва уларнинг самарали амалга оширилишини таъминлайди.  Ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари топшириғига биноан, котибият фаолиятига доир ахборот ҳужжатлари ва маълумотларни белгиланган тартибда тайёрлайди. 

Котибият фаолиятига тааллуқли меъёрий ҳужжатларнинг шаҳар ва туман ҳокимликлари ва бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда диний ташкилотлар томонидан ижро этилиши юзасидан назорат ўрнатади. 

Котибиятга тушган директив ва норматив ҳужжатларни, хатларни, шу жумладан фуқароларнинг хат ва аризаларини кўриб чиқиб, ҳисобга олади, уларни ижрочиларга етказиш ва назорат этишни ёълга қўяди, барча чиқув ҳужжатларни рўйхатга олади ва жўнатади;  Ҳокимнинг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосарини хат, ариза, шикоят ва юқори ташкилотлардан келган ҳужжатларнинг ҳолати ва бажарилиши ҳақида мунтазам хабардор қилиб боради унинг шахсий қабулини ташкил этади. 

Ҳар ойда тушган хатлар ижросининг аҳволини таҳлил қилади. 

Фуқароларнинг ариза, мурожаат, шикоятларини бевосита жойларда ўрганилишини ташкил этади.  Мурожаат қилган фуқароларни шахсий масалалар бўйича қабулини ва ёзма мурожаатларининг аниқ ҳисобини юритади.  Ижроси тугалланган ҳужжатларни қабул қилиш, ҳисобга олиш ва сақлашни амалга оширади ҳамда ҳужжатларни расман вилоят ҳокимлиги архивига топширилишини ташкиллаштиради.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти ходимларининг вазифалари

Аслонова Гулноза

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича ёъналишларни ва вазифаларни белгилайди. Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. 

Вилоятда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида вазифа функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради. Вилоят ҳокимига киритиладиган барча хат, таклиф ва мулоҳазаларни уларни ҳоким ўринбосари кўриб чиқишига тақдим этиш учун қарорлар, фармойишлар ва дастурлар лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси, Республика хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис, вилоят ҳокими қарорлари, фармойишлари, топшириқларини тегишли идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди. 

Котибият ваколатига тааълуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаб, муҳим ахборотларни тақдим этади ва тартибга солиб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлашборасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3434-сонли 

Фармони ва мазкур Фармон ижросини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 299-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ёъналишлар бўйича назорат олиб боради ва таҳлил этади: 

а) оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан соғлиқни сақлаш, ички ишлар, адлия, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда фаолияти бўйича кўрсаткичлар мониторингини таҳлил этади ва ижроси юзасидан тегишличора-тадбирлар белгилайди; 

б) Республика, вилоят хотин-қизлар қўмитаси Бошқарув, Раёсат йиғилиши қарорлари билан берилган топшириқ ва қарорларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди; 

в) хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида имтиёзли ва банк кредитларини ажратилиши бўйича кўмак беради ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларида қабул қилинган дастурлар ижроси бўйича таҳлил қилади ва бу борада мониторинг олиб боради. 

г) хотин-қизлар қўмиталари билан жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича тадбирлар ташкил этади ва мониторингини олиб боради; 

д) диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари билими ва савиясини ошириш бўйича бевосита мулоқотлар ўтказилишини таъминлайди ва назоратини олиб боради. 

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси нашри «Тўмарис» газетасини мунтазам чиқишини ташкил этади, туман, шаҳар хотин-қизларқўмиталаридан ахборот олади, матбуотда чиқишларини назорат қилади. 

Котибият ишлари бўйича ижро интизомига тўлиқ жавоб беради ва йиғма жилдга хужжатлар тўпламини йиғиб бориб, назоратни олиб боради. 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда фуқаролар (хотин-қизлар) ни қабул қилади ва муаммолари ечимида ёрдам беради. 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссиялар фаолияти юзасидан тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ва назоратини олиб боради. 

Ҳукумат қарорлари Давлат ва ҳудудий Дастурларининг бажарилиши юзасидан туман, шаҳар ва тегишли ташкилотлардан ҳар ой (айрим кўрсаткичлар бўйича) ва чорак давомида маълумотлар олиб боради, таҳлил этади ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасиданчора-тадбирлар белгилайди ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди. 

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча йиғилишлар, тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди. 

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ жамоатчилик, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни хотин-қизлар қўмитаси раиси билан ташкил этади. 

Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этади, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради ва улар иштирокида турли спорт тадбирларини ташкил этади. 

Олий Мажлис ва Ҳукумат қарорлари, Республика хотин-кизлар қўмитасидан келган қарорлар, раёсат ва йиғилиш баёнлари юзасидан келадиган топшириқлар ижросини таъминлайди, назорат қилади ва юқори ташкилотларга маълумотлар, ҳисоботлар тайёрлайди. 

Котибиятда фаолият юритаётган ходимларга методик ёрдам беради, ишларни тақсимлайди, ижро интизомини назорат қилади. Ўзи ва барча ходимлар учун номеклатурасини тайёрлайди, қайд қилиш китобларини очади. Назорат доскаси ва карточкасини юритади. 

Котибиятга келган ариза ва шикоятларни таҳлил қилади, ижросини жўнатади, муаллифга ва юқори ташкилотларга жавоблар жўнатади. 

Ҳукумат қарорлари, Дастурлари, Республика хотин — қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги қарорлари, йиғилиш баёнлари ва топшириқлари юзасидан жойларга чиқади, ўрганади, текширади, амалий ёрдам кўрсатади ва мониторинг натижалари юзасидан таклифлар киритади. 

Туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-қизлар қўмиталари раислари йиғилишларида қатнашади, иш юритиш ва ҳужжатлар сифати, мукаммаллигини таҳлил қилади ва кадрлар бўйича шахсий жилдларни юритади. 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда раис номидан йиғилиш, тадбир ва семинарларда иштирок этади. 

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради: 

— вилоят «Оила» илмий амалий маркази; 

— вилоят «Болалар» жамғармаси 

— вилоят «Карлар» жамияти 

—  вилоят «Ногиронлар» жамияти 

Котибият мудири ишда бўлмаган вақтда унинг барча вазифаси бош мутахассисга юкланади ва улар бир — бирини вазифасини бажаради. 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасида доимий навбатчиликни ташкил этади, комплексга ва котибиятга қарашли ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари бўйича шахсий ҳужжатлар маълумотини юритади.

 

 

Навоий вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуносининг вазифалари

Норматова Нурия Жабборовна

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида"ги Низомга асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 

  1. ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий маданиятни оширишда бевосита қатнашиш. 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади. Келишиш учун тақдим қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. Уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса уларга виза қўяди. Унда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади. 

Келиб тушган ва вилоят ҳокимлиги томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди. 

Мустақил равишда ёки бошқа бўлинмалар (ходимлар) билан биргаликда фармойишлар, қарорлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини ёъқотган деб топиш ҳақида таклифлар тайёрлайди. 

Шаҳар, туман ҳокимликларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради. Уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва вилоят ҳокимига тақдим этади. 

  1. бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади. Ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва хуқуқий баҳо беради. 
  2. тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва шартномалар лойиҳаларига виза қўяди. Қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди. Шартномавий ҳуқуқий,талабнома-даъво ишларини амалга оширади. 

Умумий бўлим мудири

Зиятов Алишер Даултаэвич

Умумий бўлим фаолиятини ташкил этади ва бўлимга раҳбарлик қилади. Келувчи ва чиқувчи хужжатларни кўриб чиқиб, улар юзасидан ҳокимнинг топшириқларини тайёрлайди. 

Ҳокимлик аппарати умумий бўлим қадрларини танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этади. Ҳокимлик аппаратига ишга қабул қилинган ходимларни ҳокимлик тузилмаси, иш юритиш ёъриқномаси ва ижрони назорат қилиш ва текшириш бўйича асосий қоидалар, ички меҳнат тартиби қоидалари ва ҳокимлик фаолиятини тартибга солувчи бошқа меъёрий хужжатлар билан таништиради. 

Вилоят ҳокимлигида иш юритиш, хужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва тақсимлашни ташкил этади. Вилоят ҳокимлигида 

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида хужжатлар билан ишлаш тартиби (1994 йил), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сонли қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларини тасдиқлаш ҳақидаги» 140-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокимлигида иш юритиш тартиби асосида иш юритиш қўлланмаси тавсия ва ёъриқномалари билан таъминлайди. 

Вилоят ҳокими аппарати архивининг иш фаолиятини назорат қилиб боради. Котибиятлар ва гуруҳлар томонидан хужжатлар номенклатурасига амал қилишини ўрганиб боради ва амалий ёрдам беради. 

Вилоят ҳокимлиги котибиятлари ва гуруҳлари билан иш юритиш юзасидан муносабат юритади. Шаҳар ва туманлар ҳокимликларида иш юритиш аҳволини ўрганади ва амалий ёрдам кўрсатади. Назоратдаги хужжатлар таҳлилини мунтазам юритади ва раҳбариятга мунтазам ахборот беради. Умумий бўлим ходимларини иш қуроллари ва жиҳозлар билан таъминлайди. 

Ҳокимлик соати йиғилиши баённомасини тузади ва баённомада кўрсатилган топшириқлар ижросини назорат қилади. Ҳар ҳафта аппарат йиғилишида муҳокама қилиш учун хужжатлар айланиши ва ижро интизоми юзасидан маълумотларни тайёрлайди ҳамда ҳоким ва Ишлар бошқарувчисига тақдим этади. 

Умумий бўлим мудири вилоят ҳокимининг тезкор топшириқларини ижросини ташкил этади, иш хонасида жиҳозларнинг сақланишини таъминлайди.  Вилоят ҳокими қарор ва фармойишлари лойихаларининг тайёрланишини пухта таҳлил қилинганлиги ҳамда қонунийлигини тасдиқлаб вилоят ҳокими юристи томонидан имзоланганлиги ва белгиланган шаклда босма иш коғозларида ёзилишини кўриб чиқиб, вилоят ҳокимига имзога олиб киради, ҳоким имзосидан кейин расмийлаштиради ва қарор, фармойишни тайёрлаган бўлимдаги маъсул ижрочи томонидан жўнатиш варақасида кўрсатилган нусха сонига кўра нусха олишга рухсат беради ҳамда ижрочиларга етказилишини ташкил этади ва назоратини олиб боради. Хужжатларнинг ижроси бўйича таҳлилларни олади ва ижро бўйича эслатмалар беради. 

Ишлар бошқарувчиси ва ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда ҳоким соати йиғилиши кун тартибига қўйилаётган масалаларни режа асосида белгилайди, вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан ўтказиш кунига аниқлик киритиб, тельефонаграмма матнини тайёрлайди ва ҳоким соати йиғилиши хужжатларини йиғилишдан икки кун олдин олиб вилоят ҳокимига тақдим этади. Барча ишларни вилоят ҳокими девони Ишлар бошқарувчиси билан келишган ҳолда, ҳамкорликда олиб боради ва ташкил этади. 

Юқори органлардан келган хужжатларни муҳимлиги аниқ муддатлари кўрсатилган хужжатлар ҳамда вилоят ҳокимининг топшириқ кўрсатмаларига қараб хужжатларни назоратга олади ва ёъриқномада кўрсатилган тартибда «Н» белгисини қўяди.  Шаҳар, туман ҳокимлиги ва вилоят ташкилотларида иш юритиш бўлинма ходимларига (мудирларига) амалий ёрдам ва семинарлар ташкил этади. Ҳоким қарорлари ва фармойишлари ҳамда ҳокимлик девонига келган хужжатларни муқовалашга тайёрлайди, тўлиқлигига қараб муқовалаштиришни ташкил этади ва назоратини олиб боради. 

Умумий бўлим маъсул ходимлари иш фаолиятини вазифалар тақсимоти бўйича мувофиқлаштиради ва фаолиятини таҳлил этиб боради, тегишли таклиф ва хулосаларини раҳбариятга билдиради. 

Вилоят ҳокимининг қарор, фармойишлари, чиқиш хужжатлари ва йиғилиш баённомаларини ижрочи томонидан берилган жўнатиш варақаси асосида нусха кўпайтириб олишга ҳамда архив хужжатларини олиш ва фойдаланишни тегишли соҳа бўйича ҳоким ўринбосарининг ёзма рухсати асосида хужжатларнинг асл нусхасини такдим этишни фақат вилоят ҳокимининг аниқ кўрсатмасига кўра амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарор, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор, фармойиш, топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатаси хужжатларини шаҳар, туманларга домий юборилишини таъминлайди, хужжатни жойларга етказилиши ҳақида соҳани мувофиқлаштирувчи ҳоким ўринбосарига маълумот беради, назорат режаларни ишлаб чиқилиши устидан назоратни олиб боради. 

Ҳоким қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказади ва компьютер дастурига киритилишига ва ижрочиларга етиб боришига раҳбарлик қилади. 

Вилоят ҳокими раислигида бўлиб ўтган йиғилишлар баённомаларини рўйхатдан ўтказади ва уларнинг сақланишини таъминлайди.

 

Вилоят ҳокимлиги ишлар бошқарувчисининг асосий вазифалари

Шамсиэв Сирожиддин Уктамович

Вилоят ҳокимлиги аппарати бошқармасига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича ёъналишларни ва вазифаларни белгилайди. 

Ишлар бошқармасига юклатилган вазифаларга шахсан жавоб беради, корхона ва ташкилотларга ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича вилоят ҳокимлиги номидан иш кўради. Ишлар бошқармаси таркибидаги ходимлар фаолиятига раҳбарлик қилади ва улар ишини ташкил қилиб, такомиллаштириш чораларини белгилайди. 

Ҳокимлик аппарати бўйича буйруқлар чиқаради, иш юритиш ва хужжатлар билан ишлаш, ариза ва шикоятлар ҳамда компьютерлаштириш масалаларига раҳбарлик қилади, аппарат ходимларини самарали ишлаши учун зарур бўлган шарт шароитларни яратилишини таъминлайди. 

Вилоят ҳокимлиги аппаратининг таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Вилоят ҳокимлиги аппарати гуруҳ ва котибиятлари билан ҳамкорликда халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиялари қарорлари, ҳоким қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа хужжатлар лойихаларини тайёрлашни ташкил этади. 

Вилоят ҳокимлиги хўжалик хизмати бўйича кадрларни танлаш ва уларни жой жойига қўйиш билан шуғулланади. Хўжалик хизмати бўйича буйруқлар чиқаради, барча шартномаларни имзолайди, молия хўжалик ишларига раҳбарлик қилади. 

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритишнинг аҳволини ўрганиб боради ва уни яхшилаш бўйича тавсиялар беради.