Тадбиркорлар қабули

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 январдаги ПҚ-1464-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон иқтисодиётида амалга оширилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича 2011-2015 йилларга мўлжалланган тадбирлари Дастури” нинг 7-бандига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларига ҳар ҳафтанинг “Жума” куни тадбиркорлик субъектларининг шикоятлари ва муаммоларини амалда ечилишини таъминлашга қаратилган “Тадбиркорлар куни” ни ўтказиш,  кичик бизнес фаолиятига ноқонуний аралашувларга йўл қўйган шахсларга нисбатан чоралар кўриш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор бериш, ҳокимлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг шикоят ва муаммоларини ҳақиқатда ҳал этилиши бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқаримасига ҳар ойнинг 25-санасигача маълумот тақдим этиб бориши тўғрисида топшириқ берилган. Навоий вилояти ҳокимининг 2011 йил 11 февралдаги Ф-8 сонли фармойиши билан Туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан ҳар ҳафтанинг “Жума” куни ўтказиладиган “Тадбиркорлар куни” ни тадбирини ўтказилиши мониторинги олиб бориш Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига юклатилган.

 

Кўчириб олиш:

 

 (Матнни кўчириб олиш) (Формат: .doc, Ҳажми: 24 kb)

 

 (Матнни кўчириб олиш) (Формат: .pdf, Ҳажми: 198 kb)