Содиқова Насиба Ҳалиловна

Вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси

Телефон-факс: 229-62-27.

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг  жума кунлари соат 9:00 дан 11:00 гача.

Электрон почта манзили: n.sodiqova@navoi.uz

Туғилган йили: 1967 йилда Навоий вилояти, Навоий тумани.

Миллати: Ўзбек.

Маълумоти1990 й. Тошкент давлат педагогика институти Навоий филиали(кундузги)

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1985-1990 йй. - Тошкент давлат педагогика институти Навоий филиали талабаси 

1990-1996 йй. - Навоий тумани 14-мактаб ўқитувчиси

1996-2000 йй. - Навоий тумани 17-мактаб ўқитувчиси

2000-2005 йй. -Навоий шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси

2005-2005 йй. - Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси методика маркази услубчиси

2005-2008 йй. - Кармана тумани 17-мактаб директори

2008-2015 йй. - Кармана тумани ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси

2015 й. - ҳ.в.   - Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари - хотин-қизлар қўмитаси раиси

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги  3434-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сонли қарори вазифаларидан келиб чиққан  ҳолда, хотин-қизлар конференциясида тасдиқланган Низом асосида ташкил этиш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оилада, жамият ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги  ўрнини ошириш, оила, оналик  ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратади ва қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширади.

- хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий  жиҳатдан қўллаб–қувватлаш, маънавий  ва маърифий фаоллигини ошириш, оналик  ва болаликни  муҳофаза қилиш, аёлларни моддий ва  маънавий  турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда соғлом  авлодни тарбиялаш, маънавий, касбий, жисмоний, аҳлоқий жиҳатдан ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ўрнини ошириш;

- хотин-қизларнинг яшаш жойлари ва турмуш шароитларини ўрганиш, ишлаб чиқаришда улар билан яқиндан алоқада бўлиш;

- хотин-қизлар саломатлигини муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлигини таъминлаш соғлом оилани шакллантиришга  қаратилган  чора-тадбирларни  ишлаб чиқиш ва тадбиқ этиш, хотин-қизлар ва оилавий спортни ривожлантиришга кўмаклашиш, соғлом  турмуш тарзини тарғиб этиш;

- жойларда (оила, маҳалла, иш жойларида) миллий-диний урф-одатларни  тўғри тарғиб  этиш ва риоя этишга қаратилган самарали фаолиятини  ташкил  этиш, хотин-қизларни конституцион  ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш ва тадбиқ этиш, уларни турли хил экстремистик, диверсион-террористик  фаолиятга аралашиб қолишининг олдини олиш;

- хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларига, шунингдек, улар иш фаолиятини яхшилаш, айниқса, қишлоқ жойлардаги ташкилотларда, муассасаларда,  корхоналарда фаолият олиб бораётган хотин-қизларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга қаратилган дастурларни  тайёрлаш ва тадбиқ  этиш;

- Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, жамиятни демократик тамойилларини хотин-қизлар нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини  ривожлантириш;

- шаҳарлар ва  туманлар ҳокими ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раисининг ишини мувофиқлаштиради  ва назоратини олиб боради.

Ўзига  бириктирилган соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш, тарбиялаш  ва ўқитиш билан доимий шуғулланиш, уларни жой-жойига қўйиш бўйича вилоят ҳокимлигида  тасдиқланган  тартибда таҳлилларни бериб боради ва кадрлар заҳирасини яратади. Ваколати доирасида соҳасига оид масалалар юзасидан Республика вазирликлари, бошқарув  органлари, жамғармалар ва бошқалар билан биргаликда иш олиб боради.

Хотин-қизлар меҳнат қилаётган барча корхона, муассасалар, бошқарма ва  идоралар хотин-қизлар кенгашлари билан ҳамкорлик қилади ва  фаолиятига  тегишли масалалар бўйича умумий раҳбарликни олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу соҳага тегишли Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, ҳукумат ва вилоят ҳокими қарорлари ва  фармойишлари  бажарилиши учун шахсан маъсулдир.   

Қуйидаги ташкилотлар ишини  мувофиқлаштириб боради.

- вилоят ногиронлар жамияти;

- карлар ва кўзи  ожизлар жамиятлари;

- “Болалар” жамғармаси.