Шарипов Акмал Абдирашитович

2019 йил 26  июндан:

Навоий вилояти ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалаларикотибияти мудири

Телефон-факс: 2296292

Туғилган йили ва жойи:  12.09.1986 йил Навоий вилояти. Кармана тумани

Миллати:       Ўзбек                                                             

Маълумоти:   

2010 йил Навоий Давлат Кончилик институти Кимё-металлургия факультети Иқтисодиёт (соҳалар бўйича) йўналиши (кундузги)

 

Мутахассислиги:    Иқтисодчи

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2009-2010 йй - Навоий шаҳар 25-сонли мактабгача таълим муассасасида бош ҳисобчи

2010-2010 йй - Навоий шахар ҳокимлиги Молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими иқтисодчиси

2010-2012 йй - Навоий шахар ҳокимлиги Молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи муовини-бош иқтисодчи

2012-2013 йй - Кармана тумани ҳокимлиги Молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи муовини-бош иқтисодчи

2013-2014 йй - Кармана тумани ҳокимлиги Молия бўлими мудири ўринбосари, халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи

2014-2015 йй - Навоий шахар хокимлиги Молия бўлими халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш бўлими ҳисобчиси

2015 й-ҳ/в. - Навоий вилояти Кармана тумани Статистика бўлими бошлиғи


2017-2019 йй - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси тингловчиси

2019 й. -  ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари котибияти мудири

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш бўйича вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ишларини ташкил қилади;

котибиятнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича вилоят ҳокимлигига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат принципларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан ишлаб чиқилишини ташкил этади ва ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

тегишли тармоқлар, соҳалар ва ҳудудларда иқтисодий ислоҳотларнинг аҳволи ва натижадорлигининг тизимли мониторинги ташкил этилиши ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек муаммоли масалаларни ҳал этишга доир амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

котибиятнинг тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимларга тавсия қилинаётган номзодлар бўйича таклифларни, мутахассисларнинг касбий даражасини ва амалий малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш чораларини пухта ишлаб чиқади ва комплекс раҳбари билан келишган ҳолда вилоят ҳокимининг кўриб чиқиши учун киритади;

мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, шунингдек котибиятнинг иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун комплекс раҳбарига киритади, котибиятнинг мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;

вилоят ҳокимлигининг мажлисларида, вилоят ҳокими, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, комиссиялар ва ишчи гуруҳлар мажлисларида котибиятнинг иш юритиш соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади.