Рахбарлар юурукномаси

Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиха ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.  Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади. 

Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншооатларини қуриш, ободонлаштириш, жиҳозлаш ишлари билан шуғулланади. 

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.  Вилоят ҳокими ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

— Вилоят ҳокимлиги уй-жой ва коммунал соҳасида ислоҳатларни амалга ошириш департаменти; 

— «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамияти; 

— «Электркимёзаводи» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси; 

— Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси; 

— «Навоий электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти; 

— «Навоиявтоёъл» ёълларни таъмирлаш давлат пудрат ташкилоти; 

— «Навоийтелеком» ва «Навоий почтаси» ҳиссадорлик жамиятлари; 

— «Ўздавенергоназорат» давлат инспекцияси вилоят бўлими; 

— «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси; 

— вилоят Радио ва телеузатиш маркази; 

— «Ўзавтодарётранс» агентлиги вилоят бўлими; 

— «Навоийиккиламчиқораметалл» масъулияти чекланган жамияти; 

— Синов ва сертификатлаштириш маркази; 

— «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси; 

— Лойиҳа идоралари; 

— Транспорт корхоналари.

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Вилоятнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш котибиятга раҳбарликни амалга оширади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади. 

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ва истиқболсиз корхоналарга нисбатан банкротлик механизмини фаоллаштириш чораларини кўради. 

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади. 

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва касаначиликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.  Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини мувофиқлаштиради, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради. 

Бириктирилган ташкилотлар ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда кўмаклашади.  Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш, таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мувофиқлаштиради. 

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради. 

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

— Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси; 

—  Пул-кредит сиёсати вилоят комиссияси; 

— Вояга етмаганлар бўйича вилоят ҳокими ҳузуридаги доимий комиссия; 

—  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги «Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-605-сонли қарори ижроси бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси; 

— Оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси; 

Қуйидаги ташкилотларнинг тегишли масалалари кўриб чиқилишини таъминлайди:

 

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилади. Соҳага даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади. 

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер, деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради. 

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши, чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади. 

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишларини мувофиқлаштиради. 

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.  Вилоят ҳокимининг ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.

 

  • Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳатларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
  • Тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;
  • Эпидемияга қарши фавқулодда вилоят комиссияси;
  • Вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаш.

 

 

  • Қишлоқ васув хўжалиги бошқармаси;
  • «Навоийпахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаси;
  • «Вилоят машина-трактор парклари бирлашмаси» АЖ;
  • Вилоят «Қишлоқхўжаликкимё» акциядорлик жамияти;
  • Ирригация тизимлари;
  • Насос станциялари, энергетика ваалоқа бошқармаси;
  • Вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияси;
  • Вилоятдаги сув хўжалиги тизимига хизмат кўрсатувчи корхоналар, буюртмачи валойиҳа ташкилотлари;
  • Сув хўжалиги қурилиши тизимидаги корхоналар (мелиорация юналиши);
  • «Навоийқоракўл» акциядорлик жамияти;
  • «Навоийпилла» акциядорлик бирлашмаси;
  • Вилоят паррандачилик хўжаликлари;
  • Вилоят марказий ўрмон хўжалиги;
  • Вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази;
  • Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
  • Балиқчилик хўжаликлари;
  • Овчилар вабалиқчилар жамиятлари;
  • «Навоийдонмаҳсулотлари» (дон харид қилиш, уруғлик билан таъминлаш ёъналиши бўйича);
  • Ўзбекистон фермер хўжалиги уюшмаси Навоий вилояти филиали;
  • Вилоятдаги наслчилик вауруғчилик ташкилотлари;
  • Вилоят ветеринария бошқармаси:
  • Вилоят ер ресурслари вадавлат кадастр бошқармаси;
  • Гидрометбюронинг вилоят бўлими;
  • Вилоят давлат техника, наслчилик, уруғчилик, карантин инспекциялари;
  • «Ўздавсувхўжназорат» ва«Сувназорат» инспекциялари;
  • Пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг Навоий филиали;
  • Вилоятдаги муқобил машина-трактор парклари васувдан фойдаланувчилар уюшмалари;
  • Вилоятдаги фермер хўжаликлари;
  • Навоий «Сифат» ҳудудий лабораторияси;
  • «Навоий тола» маъсулияти чекланган жамияти.

 

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси

Ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги 3434-сонли Фармони ва Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 29 июндаги 299-сонли қарори вазифаларидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизлар конференциясида тасдиқланган Низом асосида ташкил этиш,хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг оилада, жамият ва давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ўрнини ошириш, оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилишга қаратади ва қуйидаги муҳим вазифаларни амалга оширади. 

Хотин-қизларнинг яшаш жойлари ва турмуш шароитларини ўрганиш, ишлаб чиқаришда улар билан яқиндан алоқада бўлиш. 

Жойларда (оила, маҳаллаларда, иш жойларида) миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этиш ва риоя этишга қаратилган самарали фаолиятини ташкил этиш, хотин-қизларни конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиқ этиш, уларни турли хил экстремистик, диверсион-террористикфаолиятга аралашиб қолишини олдини олиш; 

Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши, жамиятни демократик тамойилларини хотин-қизлар нодавлат-нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлигини ривожлантириш; 

Ўзига бириктирилган соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш, тарбиялаш ва ўқитиш билан доимий шуғулланиш, уларни жой-жойига қўйиш бўйича вилоят ҳокимлигида тасдиқланган тартибда таҳлилларни бериб боради ва кадрлар заҳирасини яратади. Ваколати доирасида соҳасига оид масалалар юзасидан Республика вазирликлари, бошқарув органлари, жамғармалар ва бошқалар билан биргаликда иш олиб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу соҳага тегишли Фармонлари, қарорлари, фармойишлари, ҳукумат ва вилоят ҳокими қарорлари ва фармойишлари бажарилиши учун шахсан маъсулдир. 

— Вилоят ногиронлар жамияти;  — Карлар ва кўзи ожизлар жамиятлари;  — «Болалар» жамғармаси.