Навоий вилоят ҳокимлиги ҳуқуқшуносининг вазифалари

Норматова Нурия Жабборовна

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 24 августдаги 182-сонли қарори билан тасдиқланган «Давлат бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати тўғрисида"ги Низомга асосан қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 

  1. ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий маданиятни оширишда бевосита қатнашиш. 

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашади. Келишиш учун тақдим қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади. Уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса уларга виза қўяди. Унда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан давлат органининг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади. 

Келиб тушган ва вилоят ҳокимлиги томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишини ва назорат қилинишини таъминлайди. 

Мустақил равишда ёки бошқа бўлинмалар (ходимлар) билан биргаликда фармойишлар, қарорлар ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини ёъқотган деб топиш ҳақида таклифлар тайёрлайди. 

Шаҳар, туман ҳокимликларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради. Уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва вилоят ҳокимига тақдим этади. 

  1. бошқаларни) ишлаб чиқишда қатнашади. Ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва хуқуқий баҳо беради. 
  2. тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ва шартномалар лойиҳаларига виза қўяди. Қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди. Шартномавий ҳуқуқий,талабнома-даъво ишларини амалга оширади. 

8. Вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларининг қонун ҳужжатлари бажарилишини таъминламаётган ёхуд уларни бузаётган раҳбарлар ва ходимларини жавобгарликка тортиш ҳақида раҳбариятга таклифлар киритади.