“Навоий” эркин иқтисодий зонаси тўғрисида
“Навоий” эркин иқтисодий зонасида 30 та корхона негизида 42 та лойиҳалар амалга оширилган (қиймати 206,7 млн.долларшундан 59,4 млн. доллар хорижий инвестиция, яратилган иш ўрни 2 494 та ).
2020 йил январь-август ойлари давомида 10,1 млн долларлик (шундан, хорижий инвестициялар 8,4 млн доллар) 3 та лойиҳалар амалга оширилган ва 99 та янги иш ўринлари яратилган.
2020 йилнинг январь-август ойларида “Навоий” ЭИЗ корхоналари томонидан жами 1542,2 млрд.сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 158,9 % ўсди. Шунингдек,15,05 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Бугунги кунда, қиймати 519,4 млн долларлик 55 та корхонада65 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалардоирасида 172,4 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 5 724 та янги иш ўринлари яратилади.
Шундан:
Кармана туманидаги ЭИЗ худудида16 та корхонанинг қиймати 122,5 млн. долларлик 21 та лойиҳаси ишга тушурилиб, 1 500 та иш ўринлари;
Навоий шаҳридаги ЭИЗ худудида 19 та корхонанинг қиймати 111,7 млн. долларлик 24 та лойиҳаси ишга тушурилиб, 1 378 та иш ўринлари;
“Навоий” ЭИЗнинг бошқа худудларида 20 та корхонанинг қиймати 285,2 млн. долларлик 20 та лойиҳаси ишга туширилиб, 2 846 та иш ўринлари яратилади.
“Навоий” ЭИИЗда фаолият юритаётга корхоналар: