Мурожаат қилиш тартиби

Навоий вилояти ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби
I. Умумий қоидалар.

1. Вилоят ҳокимлигида фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуни талаблари ҳамда мазкур тартиб асосида амалга оширилади.
2. Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги малумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши шарт.
Ёзма мурожаатларда мурожаат этувчи имзоси бўлиши лозим. Мурожаатга шахсий имзо қўйиш имкони бўлмаган тақдирда, бу мурожаатлар уни ёзиб берган шахснинг имзоси билан тасдиқланиб, унинг фамилияси, исми, отасининг исми ёзиб қўйилади.
Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у хақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.
3. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар ошкор этлишига йўл қўйилмайди.
Мурожаатга таалуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.
Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак. 

II. Фуқароларнииг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш. 

4. Вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари шу куннинг ўзида Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассисига топширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этади. Вилоят ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ Ариза ва шикоятлар бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва бир кунлик муддатда тегишли ижрочиларга етказилади ҳамда бу тўғрисида мурожаат муаллифларига билдирилади.
5. Фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис томонидан амалга оширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис мурожаат бўйича қуйидаги маълумотларни компьютер дастурига киритади:
— мурожаатнинг тартиб рақами ва рўйхатга олинган вақти;
— мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
— муаллифнинг яшаш ёки иш жойи манзили;
— мурожаатнинг қисқача мазмуни;
— вилоят ҳокими томонидан мурожаатни кўриб чиқиш учун берилган кўрсатма;
— муржаатнинг ижро учун юборилган вақти;
— ижро муддати.
Мурожаат назоратдан чиқарилгандан сўнг ким ва қачон чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот компьютерга киритилади.
6. Мурожаат рўйхатдан ўтказилгандан сўнг Ариза ва шикоятлар бўлими томонидан дархол ижрочига етказилади. Ижрочи мурожаатни ва мурожаатни кўриб чиқиш бўйича кўрсатмани олганлиги тўғрисида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатга олиш варақасига имзосини ва олган санасини ёзиб қўяди.
7. Мурожаатни кўриб чиқиш бўйича бир неча масул ходимларга топшириқлар берилган бўлса мурожаат ва у бўйича топшириқнииг асл нусхаси раҳбар резолюциясида биринчи ёзилган шахсга, нусхалари эса бошқа ижрочиларга етказилади.
Мурожаатни ўрганиш раҳбар топшириғида биринчи ёзилган масъул ходим томонидан ташкил этилади.
8. Юқори давлат бошқаруви органлари орқали вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартиб асосида рўйхатга олинади.

III. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

9. Фуқароларнинг таклифлари тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно ва бу ҳақда таклиф киритган шахсга ўн кунлик муддат ичида маълум қилинади.
Ариза ёки шикоятлар вилоят ҳокимлигига тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддат ичида, қўшимча ўрганишни ва текширишни талаб этмайдиган ариза ёки шикоятлар эса ўн беш кундан кечиктирмай кўриб чиқилади.
Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати вилоят ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.
10. Фуқароларнинг мурожаатларида қўйилган масалалар вилоят ҳокимлигининг ваколатига кирмайдиган бўлса, узоғи билан беш кунлик муддат ичида тегишли органларга жўнатилади ва бу ҳақда фуқарога хабар қилинади.
Мурожаатларни кўриб чиқиши учун бошқа давлат органларига асоссиз равишда бериш ёки қарори ёхуд ҳаракати устидан шикоят қилинаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ўзига жўнатиш ман этилади. Агар фуқароларнинг мурожаатларида уларни тегишли органларга жўнатиш учун зарур маълумотлар бўлмаса, бу мурожаатлар худди шу муддат мобайнида асослантирилган тушунтириш билан фуқаронинг ўзига қайтарилади.
Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурияти юзага келса, 6у иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
11. Фуқароларнинг назоратдаги мурожаатларини ўрганиш якунлари бўйича тегишли ижрочи томонидан вилоят ҳокими номига ахборот тайёрланади. Ахборот вилоят ҳокими томонидан кўриб чиқилиб, ёзма розилик билдирилгандан сўнг мурожаат муаллифига жавоб хати юборилади ва мурожаат назоратдан чиқарилади. Мурожаат муаллифига жавоб хати ушбу мурожаатни кўриб чиққан вилоят ҳокими ўринбосари ёки аппаратнинг тегишли бўлинмалари раҳбарлари имзоси билан юборилади.
12. Ариза, шикоят ва таклифлар бир неча бўлимлар ва ваколатли масъул ходимларга ижро учун юборилган ҳолатда, улар бўйича умумлаштириш ишларини раҳбар резолюциясида биринчи кўрсатилган масул ходим амалга оширади.
13. Вилоят ҳокимлигига келган шикоятларни кўриб чиқиш учун вилоят ҳокимининг фармойиши билан ишчи гуруҳларини тузиш ҳамда гуруҳ таркибига вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари, тегишли соҳа мутахассислари, жамоат ташкилотлари вакиллари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари ва вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари киритилиши мумкин.
14. Вилоят ҳокимлигига келган мурожаатлар қоида тариқасида вилоят ҳокимлиги аппаратининг масъул ходимлари иштирокида кўриб чиқилади.
15. Бир хил мазмундаги такрорий мурожаатлар Ариза ва шикоятлар бўлими томонидан алоҳида назоратга олинади. Бундай тартибдаги мурожаатларни кўриб чиқишда дастлабки мурожаатлар кўриб чиқилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар уларга қўшиб қўйилади. Мурожаатни бундан олдин кўриб чиққан раҳбар масалага тааллуқли мутахассис ходимлардан иборат ишчи гуруҳи тузиб, шахсан жойига чиқиб муаллиф иштирокида мурожаатда кўтарилган масалаларни атрофлича ўрганилишини ташкил этади, масала ечимини охирига етказиб, фуқарога тегишли тушунтиришлар, ҳуқуқий тавсиялар беради ва амалга оширилган ишлар бўйича вилоят ҳокимига ахборот киритади. Такрорий мурожаатга аввалги мурожаатнинг тартиб рақами қўйилади ва илгари мазкур ариза юзасидан асосли тушунтиришлар берилган бўлса, раҳбариятнинг рухсати билан мурожаат кўриб чиқилмаслиги мумкин ва бу ҳақда ариза муаллифига билдирилади.
16. Юқори давлат бошқаруви органлари орқали келган фуқароларнинг мурожаатлари юқорида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаатни юборган органга ва фуқарога жавоб хати юборилади.
17. Ариза ёки шикоят юзасидан қабул қилинган қарордан фуқаро рози бўлмаса, унга қабул қилинган қарор устидан шикоят бериш тартиби тушун-тирилиши шарт.
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан мансабдор шахс мурожаатни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қабул қилинган қарор ижросини назорат қилиши, агар фуқарога унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунда белгиланган тартибда зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилишга доир чора-тадбирлар кўриши ҳам шарт.
18. Кўриб чиқиш ишлари тугалланган аризаларнинг ижрочида сақланиши таъқиқланади. Бўлим, гуруҳ ва котибият раҳбари томонидан аризани назоратдан чиқариш учун маълумотлар ариза ва шикоятлар шўЪбасига топширилади. Барча ҳужжатлар ариза ва шикоятлар шўЪбаси жорий архивида 2 йил сақланади, уларнинг муддати ўтгач аризалар эксперт-текширув комиссияси қарори билан йўқ қилинади. Йўқ қилиш тўғрисидаги далолатномаларда аризаларнинг тартиб рақамлари, йиллар ва улар тўғрисидаги бошқа маълумотлар кўрсатилади.
19. Фуқароларни вилоят ҳокимлигида қабул қилиш вилоят ҳокимининг қарори асосида амалга оширилади.
ИВ. Мурожаатлар билан ишлаш якунларини чиқариш.
20. Ариза ва шикоятлар шўЪбаси мудири ҳар куннинг охирида фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш ва улар билан олиб борилган ишларни ташкил қилади, қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўради.
21. Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек жамият ва давлат манфаатлари бузилишини юзага келтирувчи сабабларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида аризалар, таклифлар ва шикоятлар белгиланган тартибда ариза ва шикоятлар шўЪбаси мудири томонидан ҳар ой якунлари бўйича умумлаштирилади ва таҳлилий маълумотлар тайёрланади. Маълумотларда шаҳар ва туманлар бўйича мурожаатларнинг тушиши ва уларнинг кўпайиш сабаблари, мурожаатларнинг мазмуни, соҳалар ва йўналишлар бўйича тақсимоти, юқори органлар орқали юборилган мурожаатлар бўйича алоҳида таҳлил этилади.
22. Тайёрланган таҳлилий маълумотлар ҳар ойда шахсан вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказиладиган вилоят ҳокимлик соати ва вилоят ҳокимлиги аппарати йиғилишларида муҳокама этилади ва навбатдаги вазифаларни белгиланади. Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси ва доимий комиссиялари мажлисларида ҳам муҳокама этилиши мумкин.

Виртуал қабулхона

Сиздан Навоий вилояти ҳокимлигида расмий сайт орқали фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ва ушбу мурожаатларга жавоблар олишнинг тартиблари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.
Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилишдан асосий мақсад — давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг вилоят ҳокимлигига тўғридан-тўғри мурожаат қилишларида яна бир қўшимча имкониятдир.

Навоий вилояти ҳокимлигида расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиблари:

1. Навоий вилояти ҳокимлигининг расмий сайти орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш, мурожаат қилишнинг қўшимча имконияти бўлиб, ҳокимлик томонидан юридик ва жисмоний шахсларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 23 августдаги 181-сонли қарори билан тасдиқланган «Ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тўғрисида Низом"га амал қилинади. 

2. Расмий сайт орқали қабул қилинган мурожаатлар бир кун муддатда вилоят ҳокимлигининг Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш бўлимига етказилади. 

3. Қабул қилинган мурожаатларга жавоб расмий сайтнинг Саволлар — Жавоблар бўлимида эълон қилиб борилади. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 10 кунгача, агар мурожаатларда турли соҳалар бўйича аниқликлар киритиш каби муаммолар мавжуд бўлса ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш муддати 1 ойгача узайтирилиши мумкин. Шахсий ёки расмий сайтда эълон қилинмайдиган жавоб бўлган ҳолда фуқаронинг расмий сайтда кўрсатилган яшаш манзили ёки шахсий электрон почтасига юборилади. 

4. Агар мурожаатлар вилоят ҳокимлиги даражасида ҳал этилмайдиган, ноаниқ, тугалланмаган ёки вилоят ҳокимлигига тегишли бўлмаган мурожаат бўлса, кўриб чиқиш учун тегишли бошқа давлат органлари ёки ташкилотларга юборилмайди. Ушбу мазмундаги мурожаатлар қабул қилинмайди ёки кўриб чиқилмайди. 

5. Расмий сайт орқали мурожаат қилинганда матн ҳажми 1000 та белгидан ошмаслиги зарур. 

6. Мурожаат этувчи фуқароларнинг яшаш манзили, тельефон рақамлари ҳамда электрон почта манзили тўғри киритилиши шарт. Нотўғри киритилган реквизитлар мурожаатга жавоб олинмаслигига сабаб бўлиши мумкин.

7. Мазмуни ёки мавзуси жиҳатдан бир хил бўлган мурожаатлар кўриб чиқилгандан сўнг такрорий равишда жавоб сайтда эълон қилинмайди, балки бундан аввал ушбу мавзу бўйича мурожаат қилинган саволга берилган жавобга ҳаволалар берилади.

8. Расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш оғзаки, ёзма ёки вилоят ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш билан тенг кучлидир.

9. Расмий сайтда вилоят ҳудудидаги барча давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ҳокимликлар, ишлаб чиқариш корхоналари, таълим муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, молия ва банк тизимлари ёки иқтисодиётнинг турли тармоқларидаги барча турдаги қонун бузилишлари бўйича мурожаатлар ҳам қабул қилинади, фақат ушбу мурожаат асосли ва ҳаққоний бўлиши талаб этилади. Мурожаат этувчининг тўлиқ реквизитлари кўрсатилиши шарт ва ушбу маълумотлар сир сақланаши кафолатланади. Мурожаат этувчининг тўлиқ реквизитлари кўрсатилмаган ҳолда ушбу мурожаат кўриб чиқилмайди ва асоссиз мурожаат ҳисобланади.

10. Агар расмий сайт орқали мурожаат қилинганда ва жавобдан қониқиш бўлмаган тақдирда вилоят ҳокимлигининг Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш бўлимига ёзма ёки оғзаки тарзда мурожаат этишингиз мумкин. Манзил: Навоий шаҳри, Халқлар Дўстлиги кўчаси 77а уй, тельефон: 223

Қўшимча маълумот
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ
№90
01.04.2010 й.

Вилоятда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва улар билан иш юритиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Вилоятда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тизимини янада яхшилаш ва самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг қабулини юқори савияда ташкил этиш, аҳоли томонидан билдирилаётган таклифларга этиборни кучай-тириб, мурожаатлар билан ишлашда қонун талаблари бузилишининг хар қандай кўринишларини олдини олиш ва уларнинг бажарилиши учун масъул бўлган давлат органлари мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни талабларининг тўлиқ бажарилишини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2010 йил давомида вилоятда фуқароларнинг муро-жаатларини кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари 1-иловага, вилоят ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ҳамда бўлим ва гуруҳ раҳбарлари томо-нидан фуқароларни вилоят ҳокимлигида қабул қилиш жадвали 2-иловага, вилоят ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан 2010 йил давомида туманлар ва шаҳарларда фуқароларни сайёр қабул қилиш жадвали 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, давлат ва бошқарув органлари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган соҳалар бўйича кўпайиши кузатилган мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини атрофлича таҳлил этиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий чораларни кўрсинлар ҳамда 2010 йилда режалаштирилган чора-тадбирларнинг ижросини тўлиқ таъминласинлар.
3. Туман ва шаҳар ҳокимларига :
- ҳокимликларда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш ва бу юналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ўзларининг чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- фуқароларни ҳокимликларда шахсан қабул қилиш масаласига жиддий эътибор қаратиш, мурожаатларни адолатли кўриб чиқиш юзасидан раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
- ҳокимликларда фуқароларнинг ёзма ва оғзаки муро-жаатларини кўриб чиқиш бўйича назорат ишларини янада кучайтириш, ижро интизомига қатий риоя этиш;
- ҳокимлар томонидан ҳар ойда камида 2 маротаба фуқа-роларни кўчма қабулини ташкил қилиш ва ушбу жараёнларни видеотасвирга тушириш;
- шаҳар, туман ҳокимликларида “Ишонч тельефонлари” ни таш-кил этиш ва алоҳида назорат юритиш;
- фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларида кўтарилган масалаларни соҳалар бўйича таҳлил қилиб, ҳокимликларнинг кенгайтирилган йиғилишларида батафсил муҳокама қилиш, муаммолар ечими юзасидан иш ёъналишларини белгилаб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш;
- туман ва шаҳар ҳокимликларида аҳолининг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракнинг якуни билан ойнинг 5 санасигача, йил якуни буйича кейинги йилнинг 5 январига қадар ахборот бериш топширилсин.
4. “Дўстлик байроғи”, (У.Нурматов) “Знамя дружбы” (О.Сашина) газеталари ва вилоят телерадиокомпанияси (Т.Эшбоев)га вилоятда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан олиб борилаётган ишлар, шунингдек фуқароларнинг мурожаатлари асосида оммавий ахборот воситалари орқали кўтарилган масалаларга маҳаллий давлат органлари эътиборини жалб этилиши ва улар томонидан тегишли муносабат билдирилиши тўғрисида долзарб мавзулар юзасидан суҳбатлар, очиқ мулоқотлар, телекўрсатувлар уюштириш тавсия этилсин.
5. Вилоят ҳокимининг 2009 йил 26 мартдаги «Вилоятда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш амалиётини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Қ-78-сонли қарори ўз кучини ёъқотган деб ҳисоблансин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими                                                                                                           Э. Турдимов