Кармана тумани ҳокимлиги

  Умаров Фахриддин Саматович

   Кармана тумани ҳокими 

   Телефон: 532-2838,  532-1664 (Факс)

   Манзил: Кармана тумани, Янгиариқ ҚФЙ 12-уй

   Почта индекси: 210600 

   Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг шанба куни соат 9:00 дан 11:00 гача

   Электрон почта: karmana@nv.uz

 

 


2003 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Кармана шаҳарчаси.

Майдони – 0,95 минг кв.км. (95254 га), шу жумладан:

Қишлоқ хўжалик ерлари 61940 га (шўр босган ерлар 716 га), шу жумладан шудгорланадиган ерлар – 15906 га, боғлар, узумзорлар, тутзорлар – 1141 га, бўз ерлар – 729 га, яйловлар – 44164 га. Ерларнинг ўртача бонитет-балли – 46 балл. 

  • Уй-жойлар, томорқалар – 2618 га,
  • ўрмонлар – 1231 га,
  • автомобил йўллари ва темир йўллар – 1075 га,
  • зовурлар, ариқлар, сув ҳавзалари, дарёлар ва сойлар – 1082 га,
  • ижтимоий объектлар, кўчалар, майдонлар – 1091 га,
  • бошқа хил ерлар (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, саноат корхоналарининг ерлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар) – 26222 га.

Аҳолиси – 105,6 минг киши.

Миллий таркиби:

  • ўзбеклар – 90,9% (96,0 минг киши),
  • тожиклар – 2,0% (2,1 минг киши),
  • руслар – 2,0% (2,1 минг киши),
  • украинлар – 0,1% (0,1 минг киши),
  • қозоқлар – 0,2% (0,2 минг киши) ва бошқ. – 4,7% (5,0 минг киши).

Вилоятнинг Қизилтепа ва Навбаҳор туманлари билан чегарадош.

Туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: давлат буюртмаси (18 минг тонна) – 2011 йилда 109,9% га бажарилган.

Ғалла: давлат буюртмаси (14,7 минг тонна) – 2011 йилда 105,6% га бажарилган.

Йирик саноат корхоналари: «Навоий ИЭС» ОАЖ (электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш) ва бошқалар.

Туман ҳудудида «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонаси жойлашган бўлиб, бу ерда автомобиллар учун эҳтиёт қисмлар, рақамли ТВ-тюнерлар, энергия тежайдиган лампалар, модемлар, полипропилен ва полиэтилен қувурлар, шунингдек тиббий аҳамиятга молик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолият кўрсатади.

ҚК (13): «ТААЭЛ ПОЛИМЕР СИНТЕЗ» ҚК (полимердан маҳсулотлар), «Кар-Риг транс» ҚК (транспорт хизматлари), «Кармана гипс маҳсулотлари» ҚК (қурилиш материаллари ишлаб чиқариш).

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми – 44,6 млрд. сўм, 2011 йилга нисбатан ўсиш суръати – 193,4 %.

Кичик бизнес субъектлари – 2153 бирлик (шу жумладан 202 фермер хўжалиги, фермер хўжаликларининг майдони ўрта ҳисобда 150,5 га). Чорвачилик фермалари – 19, балиқчилик фермалари – 3, паррандачилик фермалари – 2.

 

Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 29 февралдаги Қ-35 сонли қарори (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 194 kb )

Кармана туман ҳокимлигининг структураси (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 125 kb)

!!! Туман ҳокимлиги Низоми янгиланмоқда

 

Юридик манзили:

Кармана тумани, Янгиариқ ҚФЙ 12-уй

Тел: (+99879) 532-3555

Факс: (+99879) 532-3640

E-mail: karmana@nv.uz

Расмий веб сайти: karmana.uz