Капитал қурилиш

Навоий вилоятида коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари комплексининг 2016 йил I чорак якунлари ва II чоракда амалга ошириладиган асосий юзасидан

М А Ъ Л У М О Т

 

2016 йил дастури бўйича:

2016 йил дастури бўйича 24 та массивда умумий қиймати 147,6 млрд.сўмга тенг бўлган 800 та уй-жойлар қурилиши белгиланган.

Бугунги кунда уй-жойлар қурилиши учун 39,9 млрд.сўм бошланғич бадал тўловлари тўлиқ жамғарилиб, 7,7 млрд.сўм якуний бадал режасидан 5,6 млрд.сўм (72%) шакллантирилди.

Барча уй-жойлар учун танлов савдолари ўтказилиб, пудрат ташкилотларига жами 51,8 млрд.сўм маблағ молиялаштирилди ва 62,8 млрд.сўм ўзлаштирилди.

800  та уй-жойлардан барчасида фундамент ишлари тугатилган, ғишт териш - 788 та, плита ёпиш - 733 та, том ёпиш - 449 та, сувоқ ишлари - 431 та уйларда тугатилди, Наврўз умумхалқ байрами арафасида 20 та уй-жойлар фойдаланишга топширилди.

2016 йилда қуриладиган уй-жой массивларини ташқи муҳандислик- коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида, 24 та массивда 19,8 км электр, 37,0 км табиий газ, 25,1 км ичимлик сув тармоқлари ва 16,5 км ички йўллар қурилиши кўзда тутилган.

Ичимлик сув, табиий газ ва электр тармоқлари қурилиши учун молиялаштириш очилиб, қурилиш ишлари бошланган.

Ички йўлларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, соҳавий ва давлат экспертизадан ўтказилмоқда.

 

2017 йил дастури бўйича:

 

2017 йил дастури учун 24 та массивлар 924 та уй-жойлар қурилиши белгиланган бўлиб, уй-жой олиш истагини билдирган фуқароларнинг рўйхатлари шакллантирилмоқда. 

2016 йил Инвестиция дастури бўйича жами 83 та ижтимоий ва  инфратузилма объектлари қурилиши учун 63,2 млрд.сўм маблағ ажратилган.

Жумладан,

  1. Давлат бюджети ҳисобидан (50 та объект):                       - 21,7 млрд.сўм

-  1 та Кармана т. “Чўтқора” массивига янги мактаб                     - 4,8 млрд.сўм

- 42 та Ичимлик суви объектлари                                                - 11,8 млрд.сўм

- 1 та Нурота тумани марказида ёнғинга қарши кураш депоси      - 2,4 млрд.сўм

- 1 та Томди тумани канализация тизимини реконструкция қилиш - 1,0 млрд.сўм

- 4 та сел тошқинларидан ҳимоя объектлари                                 - 1,2 млрд.сўм

- “Навоий” ЭИИЗ (кредитор қарздорлик)                                        - 0,5 млрд.сўм

  1. - 34,1 млрд.сўм

- 16 та умумтаълим мактаби                                                          - 14,0 млрд.сўм

- 4 та касб-ҳунар коллежи                                                            - 3,0 млрд.сўм

- 7 та соғлиқни сақлаш объектлари                                                - 17,1 млрд.сўм

  1. - 7,4 млрд.сўм

Бугунги кунда 83 та объектдан 82 тасининг танлов савдолари якунланди ва қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 1 та объектнинг (Томди БЎСМ) танлов савдолари 10 апрелгача тугатилади.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш объектлари, умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, болалар спорти объектлари ҳамда сув объектларининг манзилли дастурлари келишилиб, молиялаштириш очилди.

Молиялаштириш очилган объектларга жами 15,8 млрд.сўм (26,0%) маблағлар молиялаштирилиб, 18,9 млрд.сўм (31%) ўзлаштирилди.

- 2017 йил дастури бўйича:

2017 йил дастури бўйича жами 95 та ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, 53 та умумтаълим мактаби, 13 та касб-ҳунар коллежлари, 15 та соғлиқни сақлаш ва 14 та болалар спорти объектларининг дастлабки рўйхати шакллантирилиб, тегишли вазирликларга кўриб чиқиш учун юборилди. 

- 2015 йил дастури бўйича:

2015 йилда умумий қиймати 8,6 млрд.сўмга тенг бўлган 3 та (Кармана туманида 2 та - ҳар бири 32 квартирали ва Қизилтепа туманида 1 та - 24 квартирали) “Камолот” уйлари қурилиши учун жойлар танлаб олинган (молиялаштирувчи – Халқ банки).

Бугунги кунда объектларда қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топширилди.

- 2016 йил дастури бўйича:

2016 йилда 80 хонадондан иборат 3 та (Кармана туманида - 2 та 64 хонадон, Хатирчи туманида - 1 та 16 хонадон) “Камолот” уйлари қурилиши учун ер майдонлари танлаб олинган.