Кадрлар салоҳияти

Навоий вилоятида кадрлар билан ишлаш аҳволи ҳамда бу борада олдинда турган вазифалар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

Кадрлар билан ишлаш, уларни салоҳиятини доимий равишда ошириб бориш масаласи вилоятимизда энг устувор ва долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Бу борада вилоятимизда кадрларни танлаш, тарбиялаш, жой-жойига қўйиш ва босқичма-босқич лавозимларга ўстириб бориш, шунингдек, уларнинг амалдаги ва истиќболли захирасини яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди ҳамда олдинда турган муҳим вазифаларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинган.

2016 йил 1 июнь ҳолатида Навоий вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти тизимига кирувчи раҳбар лавозимлардан 77 таси Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони номенклатурасига, 190 таси вилоят ҳокимлиги, 526 таси шаҳар ва туман ҳокимликлари номенклатурасига киритилган.