Ижтимоий соҳа

Демография ва меҳнат бозори

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 930,8 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 2559   кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

Туғилиш даражаси. 2016 йилнинг январь-мартида туғилганлар сони 4065 кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (3861 киши) нисбатан 204 тага кўпайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 17,6 промиллени ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (17,1 промилле) нисбатан 0,5 промиллега кўпайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Зарафшон шаҳрида (20,1 дан 19,5 промиллега), Кармана (18,9 дан 18,7 промиллега), Томди (14,7 дан 10,5 промиллега), Хатирчи (16,5 дан 16,3 промиллега) туманларида камайгани кузатилди.

Ўлим даражаси. 2016 йилнинг январь-мартида ўлганлар сони 981 кишини ташкил қилди ва 2015 йилнинг шу даврига (932 киши) нисбатан 49 тага кўпайди. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,2 промиллени ташкил қилди (2015 йил январь-мартида – 4,1 промилле).

Ўлганлар сонининг кўпайиши Конимех (4,6 дан 4,8 промиллега), Қизилтепа (3,5 дан 3,6 промиллега), Навбаҳор (3,6 дан 4,8 промиллега), Учқудуқ (4,4 дан 4,5 промиллега), Хатирчида (3,9 дан 4,1 промиллега) кўпайгани кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 59,7 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,8 фоизи - ўсма касалликларидан, 8,3 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 4,7 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 5,4 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-мартида бир ёшга тўлмаган 47 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 9,4 промиллени ташкил қилди (2015 йилнинг январь-мартида 7,7 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 57,4 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,1 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 8,5 фоизи – туғма аномалиялар  билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2016 йилнинг январь-мартида ФҲДЁ органларида 1220 та никоҳлар ва 253 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 5,3 та никоҳ (2015 йилнинг тегишли даврида – 5,7 та) ва 1,1 та ажралишлар (2015 йилнинг тегишли даврида – 1,0 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йилнинг январь-март ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3002  кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 3297 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи минус 295  кишига (2015 йилнинг шу даврида - минус 151 киши) тенг бўлди.

Энг катта минус қолдиғлар Навоий шаҳрида (минус 411), Хатирчи (минус 142), Конимех (минус 57) туманларида кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2016 йил январь-мартда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2015 йил январь-мартга нисбатан 100,1 фоизга кўпайиб, 543,6 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 58,4 фоизини ташкил қилди.

2016 йил январь-мартда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 2528 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат этганлар Навоий (577 кишига), Зарафшон (365 кишига) шаҳарларида, Хатирчи (342 кишига), Нурота (336 кишига), Навбаҳор (206 кишига), Қизилтепа (200 кишига), Кармана (184 кишига) ва Учқудуқ (160 кишига) туманларида кўп. 

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 2057 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич, Навоий (406 киши), Зарафшон (310 киши) шаҳарларида, Хатирчи (315 киши), Нурота (305 киши), Навбаҳор (175 киши), Қизилтепа (173 киши), Кармана (147 киши) ва Учқудуқ (100 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 156 нафари ишсизлик мақомини олган. 

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)