Истамов Саъдулло Тошпулатович

 

  Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

  Телефон-факс: 229-62-24.

  Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари соат 9:00 дан 11:00 гача.

  Электрон почта манзили

Туғилган йили: 1957 йил, Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани 

Миллати: Ўзбек

Маълумоти:Олий, 1979 й. Тошкент ирригация ва мелиорация институти (кундузги)

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

 

1979-1982 йй. - “Бухороирригацияқурилиш” трести қурилиш лабораторияси мухандиси, бош мухандиси

 

1982-1986 йй. - “Бухороирригацияқурилиш” трестига қарашли Қизилтепа механизациялашган кўчма жамланма устаси, иш юритувчиси

 

1986-1993 йй. - “Навоийсувқурилиш” трестига қарашли Қизилтепа туманидаги 5-сон механизациялашган кўчма жамланмаси бош мухандиси

 

1993-1998 йй. - “Навоийсувқурилиш” трестига қарашли Қизилтепа туманидаги 4-сон механизациялашган кўчма жамланмаси бошлиғи

 

1998-1999 йй. - “Навоийсувқурилиш” трести бошқарувчиси

 

1999-2002 йй. - “Навоийсувқурилиш” акциядорлик жамияти раиси

 

2002-2015 йй. - Навоий вилоят Конимех тумани хокими

 

2015-2017 йй. - Навоий вилояти Кармана-Конимех ирригация тизимлари бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

 

2017 й. -  ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари в.б

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги мажмуасига раҳбарлик қилади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, соҳаларни ривожлантириш истиқболларини аниқлаш ишларини ташкил этади.

Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ва уларнинг ҳамкорлари ўртасида мулк шаклини ва иқтисодий ўзаро муносабатларни такомиллаштириш, фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи тузилмаларни ривожлантириш чораларини кўради.

Ерлардан самарали фойдаланиш, унумдорлигини ошириш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларини қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш йўналишлари бўйича ишларни ташкил этади.

Соҳада ягона техник ва технологик сиёсатни амалга оширади, илғор агротехнологияларни жорий қилиш, пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини, пиллачиликни ва чорвачиликни ривожлантириш, наслчилик, зооветеринария хизматлари кўрсатилиши ҳамда чорва озуқаларининг таъминланиши масалалари билан шуғулланади.

Қишлоқ аҳолисининг даромадларини ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган кичик бизнес, тадбиркорлик ва касаначиликни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини яратиш, чорвачилик ва мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича кичик корхоналарни ташкил этишни амалга оширади.

Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқларни ободонлаштириш, қишлоқ аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишларини мувофиқлаштиради.

Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимининг экспорт имкониятларини ошириш ва чет эл инвестицияларини жалб қилиш масалалари билан фаол шуғулланади.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда ишлайди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади. 

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

- қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича вилоят комиссияси;

- тошқинга қарши кураш бўйича вилоят комиссияси;

- эпидемияга қарши фавқулодда вилоят комиссияси;

- вилоят қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш жараёнини илмий асосда ташкил этиш бўйича илмий-амалий кенгаш. 

Қуйидаги ташкилот ва корхоналар фаолиятини мувофиқлаштиради: 

- вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси;

- “Навоийпахтасаноат” ҳудудий акциядорлик бирлашмаси;

- “Машина-трактор    парклари    бирлашмаси” АЖ;

- “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик жамияти;

- ирригация тизимлари;

- насос станциялари;

- вилоят гидрогеология-мелиорация экспедицияси;

- вилоятдаги сув хўжалиги тизимига хизмат кўрсатувчи корхоналар, буюртмачи ва лойиҳа ташкилотлари;

- сув хўжалиги қурилиши тизимидаги корхоналар;

- “Навоийқоракўл” бирлашмаси;

- “Навоийпилла” акциядорлик бирлашмаси;

- вилоят паррандачилик хўжаликлари;

- вилоят марказий ўрмон хўжалиги бошқармаси;

- вилоят ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази;

- вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;

- балиқчилик хўжаликлари;

- овчилар ва балиқчилар жамиятлари;

- “Навоийдонмаҳсулотлари” ОАЖ;

- вилоят фермерлар Кенгаши;

- вилоятнаслчилик ва уруғчилик ташкилотлари;

- вилоят ветеринария бошқармаси:

- вилоят ер ресурслари ва давлат кадастр бошқармаси;

- вилоят гидрометерология бошқармаси;

- вилоят техника, наслчилик, уруғчилик, карантин инспекциялари;

- “Ўздавсувхўжназорат” ва “Сувназорат” инспекциялари;

- пахтачилик илмий-тадқиқот институти Навоий филиали;

- вилоятдаги муқобил машина-трактор парклари ва сувдан фойдаланувчилар уюшмалари;

- вилоятдаги фермер хўжаликлари;

- “Сифат” ҳудудий лабораторияси;

- “Навоий тола” маъсулияти чекланган жамияти.