Қишлоқ хўжалиги

2016 йилнинг январь-мартида ишлаб чикарилган (кўрсатилган хизматлар) умумий ҳажми 254,7 млрд. сўмни ёки 2015 йилнинг шу даврига нисбатан 108,4 фоизни, шу жумладан, Деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва бу соҳаларда кўрсатилган хизматлар ҳажми 251,0 млрд. сўмни (108,4 фоиз), ўрмончилик хўжаликларида 0,8 млрд. сўмни (99,7 фоиз), балиқчилик хўжаликларида 2,9 млрд. сўмни (110,0 фоиз) ташкил қилди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши қуйидагича ифодаланади:

умумий ҳажмга нисбатан фоиз ҳисобида

Ҳосил йиғими. 2016 йил январь-март ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 2175 тонна сабзавот (132,7 фоизга кўп) етиштирилди.

Чорвачилик. 2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 6,2 фоизга (жами 407,0 минг бошни ташкил қилди), шу жумладан сигирлар 0,5 фоизга (171,2 минг бош), қўй ва эчкилар 4,7 фоизга (1970,1 минг бош), отлар 1,1 фоизга (16229 бош), паррандалар 11,2 фоизга (2,0 млн. бош) кўпайди.

Барча ҳудудларда чорвачилик маҳсулотлари (гўшт, сут, тухум) ишлаб чиқаришнинг ўсиши асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳисобига бўлиб, гўшт ишлаб чиқариш умумий ҳажмида уларнинг улуши 85,1 фоизни, сут ишлаб чиқаришда 98,6 фоизни, тухум ишлаб чиқаришда 64,8 фоизни ташкил этди.

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 92,3 фоизни, фермер хўжаликларида эса 5,8 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 94,2 ва 5,0 фоизни, қўй ва эчкилар52,8 ва 7,7 фоизни, отлар56,8 ва 5,3 фоизни, паррандалар 67,1 ва 11,7 фоизни ташкил этди.

2016 йилнинг январь-мартда барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 24,3 минг тонна гўшт (2015 йилнинг январь-мартга нисбатан 6,0 фоизга кўп ), 70,3 минг тонна сут (6,4 фоизга кўп), 65,8 млн. дона тухум ишлаб чиқарилди.

Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш таркиби қуйидагича ифодаланади:

ишлаб чиқариш умумий ҳажмига нисбатан фоиз ҳисобида

Фермер хўжаликлари. 2016 йилнинг январь-мартида фермер хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 11,2 млрд. сўмни ёки 2015 йилнинг тегишли даврига нисбатан 108,6 фоизни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари умумий ҳажмида фермер хўжаликларининг улуши 4,5 фоизни ташкил этди.

2016 йилнинг 1 апрель ҳолатига фермер хўжаликларида 23,7 минг бош йирик шохли қорамол, шу жумладан 8,6 минг бош сигир, 152,5 минг бош қўй ва эчкилар, 861 бош от, 237,9 минг бош паррандалар мавжуд.