Ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар

Ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил январь-мартда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулотнинг (ЯҲМ) ҳажми 2507,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2016 йилнинг январь-мартига нисбатан ўсиш суръати 3,7 фоизга тенг бўлди.

2017 йил январь-март ойларида ЯҲМ дефлятор индекси 112,5 фоизни ташкил қилди.

Январь-мартда ялпи ҳудудий маҳсулотнинг тармоқлар таркиби (фоизда):

Жорий йилнинг январь-март ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръатига асосий таъсири қурилиш хизматлари (109,9%), бошқа соҳа хизмати (109,0%), савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича (108,8%) хизматлари тармоқларидаги ялпи қўшилган қиймат ҳиссасига тўғри келмоқда.

ЯҲМ ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 27,0 фоизи кичик тадбиркорлик (бизнес) ҳиссасига тўғри келди ва бу кўрсаткич 2016 йил январь-мартга нисбатан 0,9 фоизли бандга ошди.

2017 йил январь-мартда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида хизматлар улуши 28,3 фоиз (2016 йил январь-мартда 28,2 фоиз)ни ташкил қилди.

Корхоналар ва ташкилотлар фаолиятининг умумий таърифи (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз)

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 9390 тани ташкил қилиб, шундан 9054 таси ёки 96,4 фоизи фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо 1900 та (20,2 фоизи), саноат 1496 (15,9 фоизи), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги 925 та (9,8 фоизи) ва қурилиш 831 та (8,9 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 92,0 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 51,9 фоизи фермер ва деҳқон хўжаликлари, 20,9 фоизи хусусий корхоналар, 0,4 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 0,1 фоизи акциядорлик жамиятлари, 18,8 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

Рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар-юридик шахслар мулкчилик шакллари бўйича қуйидагича тақсимланади:

1 апрель ҳолатига, умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида

2017 йил январь-мартда жами 563 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан фермер ва деҳқон хўжаликларисиз кичик бизнес субъектлари –  405 та). Уларнинг асосий қисми Кармана (вилоят бўйича рўйхатга олинган жами корхона ва ташкилотларнинг) (20,4 фоизи), Навоий шаҳар (19,9 фоизи), Навбаҳор 16,7 фоизи), Хатирчи (16,5 фоизи), Қизилтепа (11,4 фоизи) ва Нурота (6,6 фоизи) туманларига тўғри келди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 42,6 фоизи қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 17,1 фоизи саноат ва 15,5 фоизи савдо соҳаларига тўғри келади. Шунингдек, ҳисобот даврида 115 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган.