Иброхимов Ҳамидулло Убайдуллаевич

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

Телефон: (79) 229 -62-10 

Электрон почта манзили: h.ibrohimov@nv.uz

 

 

 

Туғилган йили: 16.04.1987

Миллати: ўзбек

Маълумоти:  Касб таълими, бухгалтерия хисоби ва аудит

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2006-2010 йй.- Тошкент Молия институти талабаси

2011-2012 йй.- Навоий вилояти Иктисодиёт бош бошкармаси вилоятни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йигма бўлими 2-тоифали мутахассиси

2012-2013 йй.- Навоий вилояти Иктисодиёт бош бошкармаси вилоятни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йигма бўлими 1-тоифа мутахассиси

2013-2013 йй.- Навоий вилояти Иктисодиёт бош бошкармаси вилоятни комплекс   ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йигма бўлими етакчи мутахассиси

2013-2014 йй.- Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи етакчи мутахассиси

2014-2016 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси

2016-2016 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси

2016–2019 йй.  - Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутахассиси

2019 й.–2020 йй.- Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари в.в.б.

2020 й.–ҳ.в.- Навоий вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

 

 

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

ҳокимликнинг иш режаси бажарилиши мониторингини ташкил этади;

экспертиза натижалари бўйича ҳужжатлар лойиҳалари ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким томонидан имзоланган ҳужжатларга виза қўяди ва уларнинг чиқарилишини ташкил этади;

ҳоким ўринбосарлари котибиятлари билан биргаликда ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларда, шу жумладан ҳар ҳафталик аппарат йиғилишлари ва турли комиссияларнинг кун тартиби лойиҳаларини шакллантиради, ҳокимга тасдиқлатади ва тегишли ҳужжатлар тайёрланишини таъминлайди;

ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкилий-назорат гуруҳи билан биргаликда ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг бажарилиши мониторингини юритади, ҳокимни уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида белгиланган муддатларда хабардор қилади;

бошқарув аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда ҳокимнинг кўриб чиқиши учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни, шунингдек ҳокимнинг маърузалари ва нутқларини тайёрлайди;

халқ депутатлари Кенгаши ҳамда ҳокимнинг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ташкил этиш ва сифатли тайёрлаш бўйича ҳокимнинг ўринбосарлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорлик қилади;

амалга оширилаётган ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш ҳамда ҳокимликнинг фаолияти матбуот, радио, телевидение ва бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида холисона ёритилиши учун бошқарув аппаратининг оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолиятини янада тўлиқ ва холисона ёритиш мақсадида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ҳамда журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

матбуот конференциялари, брифинглар ўтказиш, интервьюлар олишни ва ҳокимликнинг раҳбарияти ва ходимлари билан оммавий ахборот воситалари вакилларининг бошқа учрашувларини ташкил қилади;

халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимликнинг фаолияти масалалари юзасидан жамоатчилик фикрини ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари нуқтаи назарини ўрганиш бўйича таҳлилий ишларни амалга оширади, ҳокимлик раҳбариятига ахборот бериш учун матбуотда эълон қилинган долзарб материаллар шарҳларини тайёрлайди;

оммавий ахборот воситалари билан ахборот-маълумотномаларни эълон қилиш ишларини амалга ошириш учун халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимлик фаолияти тўғрисидаги таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар маълумотларининг тизимлаштирилган банкини ташкил қилади;

Ахборот-таҳлил гуруҳи тўғрисидаги Низомга ва ҳокимнинг қарорларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.