Холбоев Шаҳобиддин Абдуадизович

Навоий вилоят ҳокимининг ёрдамчиси

Телефон: 229-62-40,  факс: 229-62-80.

Электрон почта манзили: sh.holboyev@nv.uz

Туғилган йили: 1982 йилда Навоий вилояти, Нурота тумани.

МиллатиЎзбек.

МаълумотиОлий, 2005 йилда Тошкент давлат маъданият институтини тамомлаган.

Мутахассислиги кутубхонашунослик ва ахборот тизимлари.

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2001-2005 йй. - Тошкент Давлат маданият институти талабаси

2005-2009 йй. - “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ умумий бўлим етакчи мутахассиси

2009-2009 йй. - Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бош мутахассиси

2009-2009 йй. - Навоий шаҳар Маънавият тарғибот бўлими раҳбари

2009-2011 йй. - Навоий шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси

2011-2011 йй. - Навоий шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси бошлиғи

2011-2014 йй. - Навоий шаҳар ҳокимининг ёрдамчиси

2014-2016 йй. - Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

2016-2017 йй. - Ўзбекистон Либерал демократик партияси Навоий вилояти Кенгаши аппарат раҳбари

2017-2017 йй. - Навоий шаҳар ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи 1-тоифали мутахассиси

2017 й. - ҳ.в.   - Навоий вилояти ҳокимининг ёрдамчиси

Ёрдамчининг асосий вазифалари ва функциялари:

вилоят ҳокимининг самарали иш фаолияти учун зарур шарт-шароит яратиш;

вилоят ҳокимлиги гуруҳ ва котибиятлари билан ҳамкорликда вилоят ҳокими иштирокида ўтказиладиган асосий тадбирлар (йиғилишлар, комиссия мажлислари, ҳудудларга чиқиш ва ҳ.к.)нинг ҳафталик-кунлик режа жадвалларини ишлаб чиқиш;

вилоят ҳокими раислигида ўтказиладиган мажлислар, йиғилишлар ва бошқа тадбирларга таалуқли ҳужжатларнинг тайёрланишида қатнашиш ва муддатида, сифатли тайёрланишини назоратга олиш;

вилоят ҳокимлиги мажмуалари билан биргаликда вилоят ҳокими иштирок этадиган тадбирларга тегишли маълумотлар, ахборотлар, маърузалар тайёрлашда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлисдан келган фармонлар, қарорлар, фармойишлар ва топшириқларнинг ўз вақтида тайёрланишини назоратга олиш;

Вазирликлар, идоралар, вилоят бошқармалари раҳбарларини, шаҳар ва туман ҳокимларини вилоят ҳокимининг қабулида бўлишларини таъминлаш;

Вилоят ҳокимлиги Ишлар бошқармаси билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг қабулини ташкил этиш;

Вилоят ҳокимининг тегишли раҳбарлар билан мулоқоти учун тезкор алоқа билан таъминлаш;

Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган "Ишонч телефони" орқали тушаётган мурожаатларни қабул қилиш ва ижрочиларга етказиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқади;

ҳокимликнинг тегишли фаолияти тўғрисида жамоатчиликни белгиланган тартибда хабардор қилишни ташкил этади;

Вилоят ҳокимлигида ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади;

Вилоят ҳокимлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам бажаради.

Ёрдамчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари.

Ёрдамчи ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вилоят ҳокими ҳузурида кўриладиган масалалар юзасидан тегишли ҳужжатларни ҳокимлик мажмуаларидан сўраб олиш ва заруратга қараб бу ҳужжатларни тайёрлашга мажмуалар ходимларини жалб этиш;

вилоят ҳокимининг кўрсатмасига асосан, ўз ваколати доирасида вилоят ҳокимлиги мажмуаларига, бошқарма ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига топшириқлар бериш;

вилоят ҳокимига ахборот берилган ҳужжатларни ижрочисига қайтариш;

вилоят ҳокимининг топшириғига асосан, мансабдор шахслар ва фуқароларни қабул қилиш;

вилоят ҳокими иштирокида ўтадиган тадбирларда иштирок этиш.