Географияси ва иқлими

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан мустақилликнинг илк даврида — 1992 йилнинг бошида Навоий вилояти қайта ташкил этилди. Шундан буён вилоятнинг республикамиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳаётида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлиши ёълида улкан тарихий ишлар амалга оширилди. 

Навоий ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, унинг инсоният тамаддунига катта ҳисса қўшган қадимий ва бой тарихи бор. Президентимиз Ислом Каримовнинг вилоят аҳлига қарата: «Азиз биродарлар, барака топкурлар, айтинглар-чи, сизлар ҳар куни кўриб ва кезиб юрадиган Кармана шаҳрининг ёши нечада? Ёки Чўли Маликдаги эски Работ ва Сардоба қачон пайдо бўлган? Сармиш дараси ва ғоридаги ибтидоий суратлар бу ўлканинг энг қадимий маданият бешикларидан бири эканидан дарак бермайдими?» — деган фикрлари бу диёр тарихининг энг қадимий даврларга бориб тақалишидан далолат беради. 

Бугунга келиб, Навоий вилояти ҳар томонлама ривожланган, обод ҳудудга айланди. Навоий вилояти мамлакатимизда ҳудудий жиҳатдан энг катта вилоят бўлиб, Қорақалпоғистондан кейинги иккинчи ўринни эгаллайди. Унинг умумий ҳудуди 110,99 минг кв. кмни ташкил этади. Вилоят ўзига хос табиий шароитига кўра йирик уч қисмга бўлинади: вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмини бағрида не-не сир-синоатларни яшириб ётган Қизилқум чўли эгаллаган. Жануби-шарқий қисмида Нурота тоғ тизмаларига тегишли Қоратоғ, Оқтоғ сингари тоғлар бўй чўзган бўлса, Зарафшон дарёси воҳасининг ўрта қисмида вилоятнинг деҳқончилик зонаси ўрнашган. Вилоят шимолдан ва шимоли-шарқдан Қозоғистон республикаси ҳудуди билан, жануби-шарқдан мамлакатимизнинг Жиззах, Самарқанд, жанубдан Қашқадарё,жануби-ғарбдан эса Бухоро вилоятлари билан чегарадошдир. 

Навоий вилояти заминида шифобахш, шўр ва эр ости чучук сув захиралари аниқланган бўлиб, Томдибулоқ, Қарақота, Чингилди атрофларидан топилган сувлардан халқ саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда хўжалик юмушларида унумли фойдаланилмоқда. Вилоятнинг асосий сув манбаи Зарафшон дарёси ҳисобланади. Ҳудудда деҳқончилик майдонлари Аму-Бухоро машина каналининг Навоий, Ўртачўл, Аму, Сумбул, Майна тармоқлари ҳамда Зарафшондан сув оладиган Конимех, Тос, Шовот, Човли, ўнг ва чап қирғоқ, Навкар каналлари орқали сув билан таъминланади. Шунингдек, Қуйимозор, Тўдакўл сув омборларида куз-қишмавсумида керакли сув захиралари ҳосил қилинади. Вилоятда 32 та йирик сув чиқариш электр насос станcиялари ишлаб турибди. 

Вилоятнинг шимоли ва ғарбида кўчма қум барханлари, гилли чўл зоналари ястаниб ётади. Мазкур кенгликлар, айниқса, баҳор ойларида турфа табиий гиёҳлар, ўт-ўланлар, ранг-баранг ўсимликлар билан безанади. Астрагал, шувоқ, шўра, исириқ, қамиш, зарпечак, саксовул, юлғун ва бошқа ўнлаб номдаги чўл буталари гўё жонсиздек туюладиган бепоён заминга беқиёс чирой бахш этади. Бу эрларда йил — ўн икки ой чорва боқилади. Қандим, черкез, сингрен, оқпечак, селин, эфемер ва бошқа ўтлар чорва моллари учун тўйимли озуқадир. Навоий чўллари, дашту далалари, тоғу тошлари минг турлиҳайвонот-ҳашоратларга она бағирлик қилади. бу вилоятда республикамизнинг бошқа жойларида кам учрайдиган ёхуд умуман кўзга ташланмайдиган ёввойи ҳайвонлар, кемирувчилар, сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар оиласига мансуб турфа хил жониворлар сақланиб қолган. масалан, Бўкантовда ва Мингбулоқ ботиғида қобон, бўри, чиябўри, тулки, узун думли мушук, чўл мушуги каби ноёб ҳайвонлар эмин-эркин урчиб-кўпайиб бораётган бўлса, чўл ва дашт зоналарида малла юмронқозиқ, суғур, сассиқкўзан, жайра, калтакесак, турфа хил илонлар, тошбақалар ҳар қадамда учрайди. Бу эрда қушларнинг ҳам тувалоқ, қорабовур, олабовур, қирғовул сингари ўнлаб ноёб турлари табиий шароитда сақланиб қолган. Юртбошимиз минтақанинг мамлакатимиз тараққиётидаги ўрни ва мавқеига қуйидагича юксак баҳо беради: «Навоий вилояти деганда, бу гўзал воҳанинг бетакрор табиати, чексиз чўл ва далалар, бепоён яйловлар билан бирга, улкан саноат минтақаси кўз ўнгимизда намоён бўлади». 

Вилоятда 863 мингдан ортиқ доимий аҳоли яшайди. навоий вилояти таркибида 8 та қишлоқ тумани мавжуд бўлиб, улар — Хатирчи, Қизилтепа, Кармана, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Учқудуқ, Томди туманлари ҳисобланади. Улардан ташқари вилоятда 2 та йирик шаҳар — Навоий, Зарафшон, 38 та шаҳарча, 54 та қишлоқ фуқаролари йиғинлари, 278 та маҳалла мавжуд. 

Навоий мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўрин тутадиган вилоятлардан бири ҳисобланади. бу, аввало, вилоятда эр ости ва эр усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, бу бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берадиган йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги, энг асосийси эса, мана шу корхоналарда бир қарашда оддий тупроқ ва тошдан турли қимматбаҳо маъданларни ажратиб олишдек мураккаб ҳамда машаққатли ишларни амалга ошира оладиган фидойи инсонлар бу ўлкада яшаши билан изоҳланади. 

Вилоят маркази мамлакатимизнинг энг сўлим ва озода, тартибли ва меҳмондўст гўшаларидан бири Навоий шаҳридир. Буюк мутафаккир бобомизнинг қутлуғ номи берилган бу гўзал шаҳар 2008 йилда ўзининг ярим асрлик тўйини кенг миқёсда нишонлади.

Навоий вилоятининг бугунги қиёфаси

Мустақиллик даври вилоят ҳаётининг беистисно барча соҳаларида юксалиш, ўсиш-ўзгариш йиллари бўлди. Буни қуйидаги факт ва рақамлар миқёсида аниқ-равшанкўриш мумкин:  Вилоятда ишлаб чиқарилган ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 2003 йилга нисбатан 2010 йилда қарийб тўрт бараварга ошди. Вилоят аҳлининг бу фидокорона меҳнатидан топаётган даромади ҳам шунга яраша бўлмоқда. Агар 2003 йилда ўртача ойлик иш ҳақи 74 минг 223 сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 914 минг 980 сўмга етди. 

Шу ўринда, 2008 йилда бутун жаҳон миқёсида бошланган молиявий — иқтисодий танглик сабаб дунёнинг аксарият мамлакатларида ўсиш суръатлари сезиларли даражада тушиб кетган, ишлаб чиқариш ҳажми кескин камайган булса, мамлакатимизда камдан-кам давлатлардагина кузатилган мўътадил иқтисодий юксалиш бардавом бўлганлигини катта қувонч билан тилга олишимиз мумкин. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2010 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор ёъналишларга бағишланган Ўзбекистон республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида бу ижобий натижаларнинг асосий сабаб ва омилларини чуқур изоҳлар экан, жумладан, қуйидагиларни таъкидлади: «Юртимизда ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоиз, 2009 йилда 8,1 фоиз, 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. Жаҳон молия институтларининг хулосасига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бири экани, албатта, барчамизга мамнуният бағишлайди». 

Албатта, бу натижаларнинг асоси, мустаҳкам пойдевори сифатида Юртбошимизнинг бунёдкор ғоялари ва ташаббуслари асосида ишлаб чиқилган ҳамда мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб ҳаётга изчил тадбиқ этиб келинаётган тараққиётнинг ўзбек моделини кўрсатиш керак. Ўтиш даврининг бутун мураккаблиги, республика иқтисодиёти, сиёсий -ижтимоий ҳолати, аҳолининг кайфияти ва дунёқараши, миллий менталитетнинг ўзига хос хусусиятлари сингари ниҳоятда муҳим омилларни эътиборга олган ҳолда яратилган бу модель бугунги кунда бутун дунё афкор оммаси томони дан миллий тараққиётнинг ғоят самарали конcэпcияси эканлиги кенг эътироф этилмоқда. 

Агар Навоий вилояти миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, бу эрда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 108,1 фоизга, 2009 йилда 108,2 фоизга этганини, 2010 йил якунида эса 108 фоиздан ошганини кўрамиз. 2010 йилда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар умумий ҳажмининг 53,5 фоизи вилоят саноат корхоналарида, 12,5 фоизи эса қишлоқ хўжалиги секторида яратилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмида аҳолига кўрсатилган хизматлар улушининг ортиб бораётгани мустақиллик йилларида мамлакатимизда хўжалик юритишни таркибий (структуравий) жиҳатдан ислоҳ этиш, кўп укладли иқтисодиётни барпо қилиш сиёсатининг амалий натижаси сифатида баҳоланмоғи керак. 

Юқорида келтирилган факт ва рақамлар, таъкидланганидек, Ўзбекистон тараққиёти учун танлаб олинган буюк келажак ёълининг нақадар тўғрилигидан, бу ёъл халқимизнинг азалий орзу-умидларини рўёбга чиқаришидан, энг муҳими эса, халқнинг мазкур саъй-ҳаракатлар мазмун-моҳиятини теран англаётганидан дарак беради.