Эълонлар ойнаси

 

29.10.2018

ИШБИЛАРМОН ВА ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ҚУЛАЙ ФУРСАТ !

Ҳурматли ишбилармон ва инвесторлар хабарингиз бор жорий йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сон Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда                     - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.

Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади. 

Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди. 

 “Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2861 та бўш ер участкалари, 668 млрд. 432 млн. сўм инвестиция киритиш, 9 927 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 5 млрд. 110 млн. 900 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.

 Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 745 та бўш ер участкалари 249 млрд. 256 млн. сўм инвестиция киритиш, 3807 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 7 млрд. 895 млн. 100 минг. сўмга сотилди.

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 2116 та бўш ер участкалари                    3 млрд. 747 млн. 100 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.

Жумладан, Навойи вилоятининг Давлат рақобат бошқармаси томонидан 10 та  бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 70 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 175 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан бўш бинолар аукцион савдоларига чиқарилган.

Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд. 

АУКЦИОНДАГИ ИШТИРОКИНГИЗ ЮРТ РАВНАҚИ  ҲАМДА БИЗНЕСИНГИЗ ТАРАҚҚИЁТИГА УЛКАН ҲИССА ҚЎШАДИ

 

29.08.2018 йил ҳолатига

Навоий вилояти Сайловчилари диққатига

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2018 йил 28 августдаги "Бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайловини ўтказиш тўғрисида"ги 885-сон қарорига асосан  жорий йил 6 сентябрь куни соат 10-00 да Навоий шахридаги "Ёшлар маркази" катта мажлислар залида Сенат аъзолари сайлови бўйича қўшма мажлис ўтказилади.

Мурожаат учун телефон: 0 (436) 229-6278