Ҳасанов Одил Равшанович

Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Телефон-факс: 229-62-50.

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг  чоршанба кунлари соат 9:00 дан 11:00 гача.

Электрон почта манзили: o.hasanov@nv.uz

Туғилган йили: 1975 йил, Навоий вилояти, Кармана тумани.

Миллати: Ўзбек

Маълумоти: Олий, 1994 й.Навоий саноат техникуми (кундузги), 2006 й. Навоий Давлат кончилик институти (сиртқи).Бухгалтерия ҳисоби, менежмент.

Оилали, уч нафар фарзади бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1992-1994 йй. - Навоий саноат техникуми талабаси

1994-1996 йй. - Навоий вилояти Молия бошқармаси нарх-наво бўлими 2- тоифали мутахассиси, 1-тоифали мутахассиси,

1996-1996 йй. - Навоий вилояти Молия бошқармаси ҳузуридаги монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармаси бош иқтисодчиси

1996-2001 йй. - Навоий вилояти монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси товар ва молия бозорларини таҳлил қилиш ва монопол корхоналар давлат реестр бўлими бошлиғи

2001-2005 йй. - Навоий вилояти Молия бошқармаси нарх-наво бўлими 1-тоифали мутахассис, етакчи мутахассис, халқ хўжалигини молиялаштириш ва нарх ахволини тартибга солиш бўлими бош иқтисодчиси, мактаб таълими шуъбаси бош иқтисодчиси

2005-2006 йй. - Навоий вилоят Молия бошқармаси Капитал қуйилмаларини молиялаштириш шуъбаси етакчи иқтисодчиси Капитал қуйилмаларини            молиялаштириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи

2006-2009 йй. - Навоий вилоят молия бошқармаси Капитал қуйилмаларини молиялаштириш бўлими бошлиғи

2009-2010 йй. - Навоий вилояти меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи

2010-2014 йй. -  Навоий вилоятидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи

2014-2016 йй. - Навбаҳор тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

2016-2018 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси директори

2018-2020 йй. - Навоий вилояти Давлат молиявий назорати бошқармаси бошлиғи

2020 й. -  ҳ.в.  - Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоятнинг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш котибиятга раҳбарликни амалга оширади. Соҳага дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва вилоят ҳокими қарорлари ижросини ташкил этади.

Вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқилишни ташкил этади  ва унинг ижросини таъминлаш чораларини кўради.

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш ва истиқболсиз корхоналарга нисбатан банкротлик механизмини фаоллаштириш чораларини кўради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастурлари бажарилишини, хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини кучайтириш, вилоятнинг  экспорт имкониятларини кенгайтириш ишларини ташкил этади.

Банк-молия тизимида ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоят давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва унинг бажарилишини ташкил этиш, пул-кредит, солиқ сиёсатини амалга ошириш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш масалалари билан шуғулланади.

Халқ истеъмоли моллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва аҳолини бу маҳсулотлар билан таъминлашни ташкил этади. Аҳолига савдо,  маиший ва бошқа хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштиради.

Аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш ва касаначиликни ривожлантириш масалалари билан шуғулланади.

Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини мувофиқлаштиради,  соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чораларини кўради.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш, маданий қадриятлар ва ёдгорликларни сақлаш, оммавий жисмоний тарбия ва профессионал спортни ривожлантириш чораларини кўради.

Бириктирилган ташкилотлар ва муассасаларда маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда кўмаклашади.

Кадрларни тайёрлаш Миллий дастури амалга оширилишини ташкил этиш,  таълим соҳасида туб ислоҳотларни амалга ошириш, таълимни жаҳон андозалари талаблари даражасига етказиш, мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масалаларини мувофиқлаштиради.

Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳотларни амалга ошириш, илм-фанни ривожлантириш чораларини кўради.

Бириктирилган соҳаларда ижро интизомини мустаҳкамлаш ва улардаги аҳволни танқидий таҳлил қилиш, кадрларни танлаш, тарбиялаш ва ўқитиш масалалари билан доимий шуғулланади ҳамда уларни лавозимларга тайинлаш бўйича таклифлар беради.

Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Қуйидаги комиссиялар ишига раҳбарлик қилади:

- инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича вилоят комиссияси;

- соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

- молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ва ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича вилоят комиссияси;

- пул-кредит сиёсати вилоят комиссияси;

- вилоятнинг экспорт имкониятларини ривожлантириш бўйича  комиссияси;

- вояга етмаганлар бўйича вилоят ҳокими ҳузуридаги доимий комиссияси;

- таълим тўғрисидаги қонун ҳамда кадрлар тайёрлаш миллий дастури комиссияси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 16 мартдаги “Алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-605-сонли қарори ижроси бўйича вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги махсус комиссияси;

- тери-таносил ва ОИТС га қарши курашиш профилактикаси, ОИТС бўйича тадбирларни ўтказиш вилоят комиссияси;

- Оммавий тадбирларни ўтказиш комиссияси;

- Жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахсларни ижтимоий-моддий қўллаб қувватлаш комиссияси;

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

- вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;

- вилоят халқ таълими бошқармаси;

- вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси;

- вилоят маданият ва спорт ишлари бўйича бошқармаси;

- вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси;

- вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси;

- вилоят молия бошқармаси;

- вилоят ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси;

- вилоят давлат давлат солиқ бошқармаси;

- вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобат ривожлантириш бошқармаси;

- Марказий банк вилоят бош бошқармаси ва барча тижорат банклари филиаллари;

- вилоят назорат-тафтиш бошқармаси;

- вилоят статистика бошқармаси;

- халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш корхоналари;

- саноат корхоналари;

- чет эл инвесторлари билан тузилган қўшма корхоналар;

- “Матбуот тарқатувчи” акциядорлик компанияси вилоят бўлими;

- “Дори-дармон”ОАЖ;

- “Қизил Ярим Ой” жамияти вилоят бўлими;

- вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;

- “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бўлими;

- вилоят тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш маркази;

- олий ўқув юртлар;

- тарихий ва маданий ёдгорликларини таъмирлаш корхонаси;

- суғурта ташкилотлари;

- автомобилларга техник хизмат кўрсатиш корхоналари;

- савдо ва умумий овқатланиш корхоналари;

- вилоят давлат мулкини бошқариш бошқармаси ва бозор инфратузилмаси ташкилотлари;

- Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси ;

- Товар-хом ашё биржаси вилоят филиали;

- “Шаробсавдо” улгуржи ташкилоти;

- бозорлар;

- савдо базалари;

- корхоналар банкротлиги ва санацияси бўйича вилоят комиссияси.