Алишер Навоий ҳақида

Навоий вилоятида “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида

Халқароилмий конференция бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2016 йил 4 ноябрдаги Навоий вилоятига ташрифи чоғида аҳоли вакиллари билан учрашувдаги нутқида белгилаб берилган муҳим йўналишлар ижросини изчил амалга ошириш мақсадида, 2017 йил 11 февраль куни Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройида Навоий вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Республика Маънавият тарғибот Маркази Навоий вилоят бўлими, Навоий давлат педагогика институти, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳамда "Камолот" ЁИҲ Навоий вилоят Кенгаши билан ҳамкорликда “Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусида Халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди.

 

 

Халқаро конференцияда Венгрия, Туркия, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон давлатларидан ташриф буюрган навоийшунос олимлар билан бирга, республикамизнинг барча ҳудудларидан таниқли академиклар, профессор олимлар, ижодкор зиёлилар, маънавий соҳа мутахассислари, тарғиботчилар, фаоллар, нуронийлар, ўқувчи-ёшлар ҳамда ёш олимлар иштирок этдилар.

Халқаро конференцияни Навоий вилоят ҳокими, Сенатор К.Турсунов кириш сўзи билан очиб, ўз табригида буюк мутафаккир ҳаёти ва ижоди, бебаҳо мероси ва аллома асарларининг инсоният камолотидаги аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

 

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али сўзга чиқиб, буюк бобокалонимиз Ҳазрати Мир Алишер Навоий ижодий мероси ва унинг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрнига алоҳида эътибор қаратди.

Халқаро конференцияда ҳозирги глобаллашув даврида миллий ўзликни англаш, аждодларимиз яратган бетакрор илмий-ижодий меросни чуқур ўрганиш, уни халқимиз, айниқса, ёшлар онгига сингдириш муҳим аҳамиятга молик эканлиги таъкидланди.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, профессор Ш.Сирожиддинов “Алишер Навоий манбаларининг қиёсий-типологик, текстологик таҳлиллари ҳақида” мавзусида сўз юритиб, бу борада ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили ва адабиётининг ўзига хос бетакрор хусусиятлари, тарихий тараққиёти, унинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Навоий асарларининг тарихий илдизларини чуқур ўрганиш ва ҳар томонлама ривожлантиришга замин яратишини қиёсий таҳлиллар асосида тушунтириб ўтди.

Венгрия давлатидан ташриф буюрган профессор Бенедик Пере “Алишер Навоий меросини атрофлича таҳлил қилиш ва ўзлаштириш, Навоий ижодида халқпарварлик, ватанпарварлик ва халқона донишмандликка асосланган ижод намуналарини кенг тарғиб қилиш” мавзусида маъруза қилди.

Қозоғистон Республикасидан ташриф буюрган профессор Азамат Акбар “Навоий асарларида устоз-шогирд масаласи” мавзусидаги маърузасида Алишер Навоий ҳаёти, ижоди ва шахсий фаолиятини ўрганиш жараёнида маънавий-ахлоқий қадриятлар, юксак инсоний фазилатлар, айниқса комил инсон, баркамол авлодни тарбиялашда, уларда халққа фидойилик билан хизмат қилиш ҳиссини шакллантириш, Навоий меросининг ёш авлод тарбиясида беқиёс ўрнини тушунтириш, бугунги кунда ҳар бир педагог қарашларида муҳим аҳамиятга эга бўлиши хусусида фикр билдирди.

Озарбайжон давлатидан ташриф буюрган профессор Алмаз Улви “Навоийнинг Озарбайжон илмида илмий-назарий ўрганилиши” мавзусида сўз юритиб, Навоийнинг халқ қалбидаги сиймоси айнан, унинг обрўси, унга бўлган ҳурмат ва эътиқод Навоий асарларининг тарғиби ва ташвиқидаги бирламчи қадам эканлиги, уларда Ватан ва ватанпарварлик, қаҳрамонлик, мардлик, матонат, бағрикенглик, инсонийлик, меҳр ва муҳаббат, миллий маънавий қадриятлар ардоғи мутлақо такрорланмас қирралари билан намоён бўлиши хусусида тўхталиб ўтдилар.

Халқаро илмий конференция баҳс-мунозара тарзида давом этиб, иштирокчилар мавзулар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Конференцияда жами 2000 дан ортиқ иштирокчилар қамраб олинди.

 

“АЛИШЕР  НАВОИЙ  ИЖОДИЙ  МЕРОСИНИНГ  УМУМБАШАРИЯТ  МАЪНАВИЙ - МАЪРИФИЙ  ТАРАҚҚИЁТИДАГИ  ЎРНИ”

халқаро илмий анжуман материаллари

Кўчириб олиш

Формати: .pdf, Ҳажми: 4.мб

Кўчириб олиш

Формати: .doc, Ҳажми: 3.мб