Аҳолиси

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг 1 апрель ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 945,9 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 3061 кишига ёки 0,3 фоизга кўпайди.

Туғилиш даражаси. 2017 йилнинг январь-мартида туғилганлар сони 3902 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (4349 киши) нисбатан -447 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 18,8 промиллени ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (16,8 промилле) нисбатан 2 промиллега камайди.

Туғилиш даражасининг камайиши вилоятнинг Зарафшон (20,9 дан 17,1 промиллега), Қизилтепа (17,7 дан 13,9 промиллега) туманларида камайгани кузатилди.

Ўлим даражаси. 2017 йилнинг январь-мартида ўлганлар сони 1071 кишини ташкил қилди ва 2016 йилнинг шу даврига (1114 киши) нисбатан -43 тага камайган. Мос равишда ўлим коэффициенти 4,6 промиллени ташкил қилди (2016 йил январь-мартида – 4,8 промилле).

Ўлганлар сонининг камайиши Зарафшон (4,4 дан 3,2 промиллега), Навбахор (5,3дан 4,8 промиллега), Навоий (5,6 дан 5,4 промиллега), Хатирчи (4,6 дан 3,8 промиллега) камайгани кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 64,1 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,0 фоизи - ўсма касалликларидан, 5,7 фоизи - овқат ҳазм қилиш органларикасалликларидан, 5,1 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 7,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-мартида бир ёшга тўлмаган 47 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 9,3 промиллени ташкил қилди (2016 йилнинг январь-мартида 9,4 промилле).

Бир ёшгача ўлган болаларнинг умумий сонидан 62,4 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,1 фоизи – нафас олиш органлари касалликларидан, 6,7 фоизи – туғма аномалиялар билан касалланганлиги сабабли вафот этган.

Никоҳлар ва ажралишлар. 2017 йилнинг январь-мартида ФҲДЁ органларида 1089 та никоҳлар ва 292 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 4,7 та никоҳ (2016 йилнинг тегишли даврида – 5,3 та) ва 1,3 та ажралишлар (2016 йилнинг тегишли даврида – 1,1 та) тўғри келади.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йилнинг январь-март ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3858 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 3628 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи мусбат 1517 кишига (2016 йилнинг шу даврида манфий 1483 киши) тенг бўлди.

Энг катта манфий қолдиғлар Навоий шаҳрида (манфий 1516), Хатирчи (манфий 523), Конимех (манфий 280) туманларида кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2017 йил январь-мартда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2016 йил январь-мартга нисбатан 100,6 фоизга кўпайиб, 545,4 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 57,7 фоизини ташкил қилди.

2017 йил январь-мартда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 2176 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат этганлар Навоий шаҳрида (733 кишига), Зарафшон шаҳрида (305 кишига), Навбаҳор (233 кишига), Қизилтепа (209 кишига), Хатирчи (149 кишига). Кармана (137кишига) туманларида кўп.

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 1308 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич, Зарафшон шаҳрида (259 киши), Навоий шаҳрида (230 киши), Қизилтепа (171 киши), Навбаҳор (136 киши), Хатирчи (122 киши), Нурота (116 киши), Кармана (96 киши), Конимех (72 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Жорий давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 745 нафари ишсизлик мақомини олган.

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)