Абдураҳмонов Амриддин Насриддинович

Навоий вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

Телефон: 229-62-71.

Электрон почта манзили: a.abduraxmanov@nv.uz

Туғилган йили: 1984 йилда Навоий вилояти, Нурота тумани. 

Миллати: Ўзбек.

Маълумоти: Олий, 2005 йилда Тошкент давлат аграр университети (кундузги), 2009 йилда Тошкент молия интитути (сиртқи) тамомлаган. Мутахассислиги агрокимё ва агротупроқшунослик, молия. 

Оилали, икки нафар фарзанди бор.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

2001-2005 йй. - Тошкент давлат аграр университети талабаси

2005-2006 йй. - Нурота туманидаги “Бурлибой” фермер хўжалиги ишчиси

2006-2007 йй. - Конимех туман Молия бўлимида стажировка ўтаган

2007-2011 йй. - Навоий вилоят Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳудудий бошқармаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ва реклама бозорини тартибга солиш бўлими бош мутахассиси

2011-2011 йй. - Навоий вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси иқтисодий ночор корхоналарни таркибий ўзгартириш шуъбаси бошлиғи

2011-2015 йй. - Навоий вилоят ҳокимлиги Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш Департаменти бошлиғи

2015 й. - ҳв. - Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Ахборот-таҳлил гуруҳига бевосита раҳбарликни амалга оширади, ўз мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда гуруҳга юклатилган вазифалар, функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизоми ҳолати учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, вилоят ҳокимлиги раҳбари томонидан Йиғма департамент мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

Чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга танбеҳ бериш тўғрисидаги келишилган таклифларни вилоят ҳокимига тақдим этади;

Тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ҳамда ўзига биркитилган масалалар бўйича гуруҳга юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ўзига бўйсунувчи мутахассислар ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

Ўзига биркитилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;

Тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси  яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгилаб борилиши устидан назоратни амалга оширади;

Материаллар тўғрисида вилоят ҳокими ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Йиғма департаментга (кураторга) ахборот беради;

Ислоҳотларни чуқурлаштириш, вилоятни, тармоқлар ва ҳудудларни янада ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни вилоят ҳокими ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Йиғма департаментга (кураторга) тақдим этади.