2013 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, 2014 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида

Ҳурматли йиғилиш қатнашчилари,

Бугунги йиғилишимизда кун тартибига 1 та муҳим масала, яъни 2013 йилда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, 2014 йилда иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги масала киритилган.

Жорий йил 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш, Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи Кенгашлари ҳамда Тошкент шаҳрининг фаоллар йиғилиши мисолида кенгайтирилган селектор йиғилиши ўтказилиб, унда жорий йилнинг 17 январь куни Оқсаройда бўлиб ўтган мажлисда Муҳтарам Президентимизнинг маърузаларида белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан олдимизда турган муҳим вазифалар бирма-бир тушунтирилди.

Шу нуқтаи назардан, Биз бугун 2013 йил якунлари ҳақида гапирганда, аввало, ўтган йилда вилоятимизнинг иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда мутаносибликка эришилгани, модернизация ва диверсификация ҳисобидан барқарор ва изчил ривожланганини қайд этишимиз керак.

Хусусан, ялпи ҳудудий маҳсулот 4,5 фоизга ўсиши таъминланиб, корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш механизмининг самарадорлиги натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,7 фоизга, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш эса 11,1 фоизга етказиш имконини берди.

Худди шундай, иқтисодиётнинг бошқа муҳим тармоқларида ҳам ижобий тенденциялар кузатилиб, қурилиш ишлари 11,2 фоизга, чакана савдо айланмаси 15,4 фоизга ва хизматлар ҳажми 16,7 фоизга ўсишига эришилди.

Давлат бюджети даромад қисмининг истиқбол кўрсаткичлари тўлиқ бажарилиши таъминланди (Режа 507,2 млрд сўм, амалда 560,8 млрд сўм). бюджет харажатлари таркибида ижтимоий соҳага йўналтирилган харажатлар юқори даражада сақланиб умумий харажатларнинг 82,0 фоизини ташкил этди.

Ҳисобот даврида ҳудудий экспорт прогнози топшириққа нисбатан 103,5 фоизга (41,2 млн доллар) бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,3 маротабага кўпайди.

2013 йилда вилоятда 387,9 млрд сўмлик хорижий инвестиция ва кредитлар жалб этилган бўлиб, шундан 20,3 млрд сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этди. 559 та янги ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди.

Вилоятда истеъмол товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш ҳажми 11,1 фоизни ташкил этди. Бундай товарларнинг рақобатдошлиги нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам тобора ортиб бормоқда.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг роли мустаҳкамланаётганлигининг ўзи иқтисодиётимиз таркибида бўлаётган ижобий ўзгаришлардан далолат беради.

Фақатгина ўтган йилнинг ўзида вилоятда762 та кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тижорат банклари томонидан 295,4 млрд сўм кредит маблағлари ажратилди ёки бу кўрсаткич 24,9 фоизга ошишига эришилди. Натижада ялпи ҳудудий маҳсулотда кичик бизнеснинг улуши 0,4 пунктга ошиб, 36,1 фоизни ташкил этди.

Ана шу рақамлардан кўриниб турибдики, кичик бизнес шаклан кичик бўлишига қарамасдан, иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда тобора катта роль ўйнамоқда.

Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, фермер хўжаликларига бириктирилган ер участкаларини оптималлаштиришбўйича амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида иқтисодиётимизнинг аграр секторида таркибий сифат ўзгаришлар юз берди.

Биргина ўтган 2013 йилни оладиган бўлсак, вилоятда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқариш ўтган йилларга нисбатан анча юқори бўлиб, ўсиш суръати 107,4 фоизни ташкил этгани ҳолда  пахтачилик соҳасида ҳар бир гектар майдондан 28 центнердан 30,1 центнергача, ғалладан эса 40,7 центнердан 48,9 центрнергача ҳосилдорлик оширилишга эришилди.

Ушбу юқори кўрсаткичга эришган ҳурматли фермерларимизнинг 128 тасига Республикамизда ишлаб чиқарилган автомобиллардан ҳеч қандай навбатсиз, ўзлари хоҳлаган русумдаги автомобиллар ажратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим лозим.

Фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларнинг масъулиятини янада ошириш борасида ҳали кўп иш қилишимиз лозим. Яна шу ўринда Муҳтарам Юртбошимизнинг “...Бугунги фермер хўжаликлари самарали фаолият юритиш учун ўз ихтиёрида ижара асосидаги етарлича экин майдонларига эга бўлган, юксак самарали замонавий техника билан таъминланган, илғор технологияларни пухта эгаллаган йирик хўжаликлардир. Мухтасар айтганда, улар қишлоқларимизнинг таянч устунидир”, деган фикрларини қайта ва яна қайта уқиб олишимиз лозим.

Иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришда хизмат кўрсатиш соҳаси тобора катта роль ўйнамоқда.

Биз ўтган йилнинг бошида 2013-2016 йилларда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар дастурини тасдиқладик.

Вилоятда олиб борилган ишлар натижасида хизмат кўрсатиш ҳажми 16,7 фоизгаўсишга эришилди.Ҳисобот йилида 1178 та хизмат кўрсатиш ва  сервис шаҳобчалари ташкил этилиб, ушбу ташкил этилган объектларнинг 901 таси (76,5%) қишлоқ жойларда барпо этилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишим керак.

Ўтган йили фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ҳамда замонавий, юксак технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришни ташкил этишни тезлаштириш борасида фаол инвестиция сиёсати юритишга алоҳида эътибор қаратилди.

2013 йилда молиялаштиришнинг барча манбалари ҳисобидан қиймати 1 триллион 622,7 млрд сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. Иқтисодиётимизнинг реал секторига 387,9 млрд сўм ҳажмида хорижий инвестициялар жалб қилинди, уларнинг 20,3 млрд сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Айниқса, “Навоий” эркин индустриал иқтисодий зонасида умумий қиймати 100 миллион доллардан зиёд бўлган 19 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги ва 100 миллиард сўмдан зиёд маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 125,8 фоиздан оширилганлиги Муҳтарам Президентимиз томонларидан ҳам алоҳида қайд этиб ўтилди.

2013 йилда йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари юқори суръатлар билан олиб борилди.

Хусусан, ҳисобот йилида 75 км умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 15,2 км газ қувурлари, 36,5 км электр таъминоти 70 км ичимлик сув тармоқлари тортилди ва умумий қиймати 29,9 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштирилди.

Вилоятда қишлоқлар қиёфасини тубдан ўзгартириш, қишлоқ жойларда якка тартибдаги уй-жойлар қуриш ва зарур инфратузилмани ташкил этиш Дастурини амалга ошириш ишлари жадал давом эттирилди.

2013 йилда намунавий лойиҳалар асосида 8 та тумандаги 19 та массивда умумий қиймати 79,0 млрд сўмлик 600 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу массивларда 26,5 км сув тармоқлари, 17,2 кмэлектр тармоқлари, 24,6 км газ тармоқлари, 15,0 км ички йўлларнинг асосий қурилиши, 14 та ижтимоий инфратузилма объектларини қуриш ишлари тугатилиб, ушбу мақсадлар учун жами 7,5 млрд сўмдан ортиқ маблағлар ўзлаштирилди.

Муҳтарам Президентимиз ҳамда Ҳукуматимиз томонидан белгилаб берилган топшириқларни бажариш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида, аҳолининг меҳнат билан бандлиги ва фаровонлигини оширишга доир устувор вазифалар ҳал этилмоқда. Жумладан, 2013 йилда вилоят бўйича 41,4 мингта (100,9%) янги иш ўринлари яратилиб, шундан 30,7 мингтаси ёки 74,2 фоизи бевосита қишлоқ жойларда ташкил этилди. Янги иш ўринларининг деярли ярмидан кўпроғи ёки қарийб 28,2 мингтаси (68,1%) кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига тўғри келди.

1) 2013 йил якуни жадвал давоми кўчириш

2) 2013 йил январ-декабр             кўчириш