Вилоят ҳокимининг “Маҳалла менинг тақдиримда” кўрик-танловидаги СЎЗИ

Ассалому алайкум, қадрли тадбир     иштирокчилари!

       Барчамизга маълумки, маҳалла институти халқимизнинг аҳил ва тотувлигини таъминлаш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғлом-лаштириш, оилани ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш, ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, асрий анъана ҳамда қад-риятларимизни асраб-авайлашда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган ноёб тузилмага айланмоқда.

   Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан маҳалланинг нуфузини янада кўтариш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун нафақат мам-лакатимизда, балки жаҳон тажрибасида ҳам ушбу ноёб бошқарув институтининг фаолияти катта қизиқиш билан ўрганилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида “Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришларнинг ҳал қилувчи омили ҳақида гапирганда, аввало одамларимизнинг онгу тафаккурида рўй бераётган туб ўзгаришлар, уларнинг ён-атрофдаги воқеаларга муносабати, дахлдорлик ҳисси, сиёсий фаоллиги ва фуқаролик позицияси тобора ўсиб бораётганини таъкидлаш лозим” деган сўзлари замирида маҳалланинг жамиятимиздаги ўрни, фуқароларнинг онгу тафаккурини ўзгартиришдаги роли яна бир бор ўзининг ифодасини топган.

Зеро, муҳтарам Юртбошимиз таъбирлари билан айтганда “Биз мустақилликка эришганимиздан сўнг соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, биринчи навбатда, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласини ўзимиз учун энг муҳим, устувор вазифа сифатида белгилаб олдик”.

 Кириб келаётган 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши бугун маҳалла олдига ҳам катта вазифаларни қўймоқда. Эндиликда ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда фарзандлар саломатлиги, она ва бола муҳофазасини таъминлашда етакчи кучга еайланиши муҳим ўрин тутади. Зеро, маҳалла обод бўлса, маҳаллада соғлом муҳит қарор топса, жамият ҳам барқарор  ривожланади. Энг муҳими, маҳаллаларимизда истиқомат қилаётган она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади. Бу ҳаётий ҳақиқатни бугун ҳеч биримиз унутмаслигимиз лозим.

 Алоҳида эътироф этишимиз жоизки, бугунги кунда маҳаллаларда бой ҳаётий тажрибага эга бўлган, аҳоли, аввало, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ибратли миллий-диний анъаналар ҳамда урф-одатларни сақлаб қолиш ва ривожлантириш масалаларида ижобий таъсир ўтказа оладиган обрўли ва фаол ходимлар  фаолият кўрсатиб келмоқда. Айниқса, бу борада ёшларнинг жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол бўлиб вояга етишларида “Оила-маҳалла-таълим муас-сасаси” ҳамкорлиги механизмининг янада юксак самаралар бераётганини алоҳида таъкидлаш лозим.

    Шу ўринда фуқаролар йиғинлари ўртасида ўтказилиб келинаётган турли танловлар билан бирга “Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остидаги “Маҳалла менинг тақдиримда” танлови ҳам маҳаллада ўсиб-улғаяётган фарзанд-ларимизнинг муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, “Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик?”, “Эртага ким бўлишимиз, қандай янги марраларни эгаллашимиз керак?” деган савол-ларнинг моҳияти ва аҳамиятини теран англашида, ўз халқи, ўзи истиқомат қилаётган  маҳалласининг тарихи, буюк аждодларимиз билан ғурурланиш ҳиссини шакллантирган ҳолда “дунёда ҳеч кимдан кам бўлмайман” деган эзгу мақсадлар сари интилишида асосий омил бўлиши шубҳасиз.

 Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бугунги танловда қатнашаётган барча шижоатли ва ташаббускор ёшларимиз танловнинг туман ва шаҳар босқичларида муваффақият қозониб, вилоят босқичида иштирок этаётганининг ўзи уларнинг ғолиб эканини ифодалайди.

Танловда иштирок этаётган ёшларнинг фаоллиги аслида, юксак маънавияти белгиси бўлиб, ўзбек халқининг тарихий анъаналари, маданий меросига ҳурмат, она Ватанга муҳаббат, садоқат руҳида камол топаётгани, энг муҳими, уларнинг қалби ва онгида турли ғоявий таҳдидларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетнинг шаклланаётганини кўрсатиб турибди.

    Ҳурматли тадбир иштирокчилари, азиз ёшлар!

“Қадриятлар бешигисан, азиз маҳаллам!” шиори остида ўтказилаётган “Маҳалла менинг тақ-диримда” танловининг вилоят босқичида 301 та фуқаролар йиғинларидан саралаб олинган 10 та иштирокчи жамоа ёшларига танловнинг барча шартларида ўз билим ва иқтидорларига таянган ҳолда истеъдод ва салоҳиятларини намоён этишларида муваффақият тилайман.

      Раҳмат!