Вилоят ҳокими, сенатор К.Б.Турсуновнинг 8 март - Хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимиз хотин-қизларига ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, мунис ва муҳта-рама онахонлар!

Қадрли опа-сингиллар!

Шу кунларда барчамиз она диёримизга гўзал ва бетакрор кўклам элчиси си-фатида кириб келаётган 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамини кўтаринки кай-фият, шоду хуррамлик билан кенг нишон-ламоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сизлар орқали барча онажонларимизни, азиз опа-сингилларимизни, дилбар қизла-римизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман. (Қарсаклар)

8 март – Хотин-қизлар байрамининг айнан баҳор фаслида нишонланиши замирида ҳам ўзига хос маъно ва ҳикмат мужассам. Негаки, табиатнинг уйғони-ши, яратувчанлик ва гўзаллик ўзгача тароват, мафтункорлик кашф этиши ушбу байрам билан бошланади. Шу маънода, баҳор ва аёл сўзлари бир-бирига ҳамоҳанг ва уйғундир.

Дарҳақиқат, севги ва садоқат, меҳр-муҳаббат, назокат ва латофат каби энг нозик туйғуларни аёлларсиз асло тасаввур этаолмаймиз. Зеро, муҳтарама аёлларимиз ҳамиша кўз ўнгимизда меҳрибон она, фидойи етакчи, садоқатли ёр тимсолида гавдаланади.

Муҳтарам Юртбошимизнинг: “Аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёл-лардан умрбод қарздормиз.”, деган пурмаъно сўзлари Сиз азиз аёлларимизга бўлган чексиз ҳурмат ва эътиборнинг амалий намунасидир.

Эътироф этиш керакки, бу йил мам-лакатимизда том маънода ҳақиқий хотин-қизлар йили бўлди, десак асло муболаға бўлмайди.

 

 

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралда қабул қилинган “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасида-ги фаолиятни тубдан такомиллашти-риш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тарихий фармони аёлларимизнинг ижти-моий фаоллигини янада ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бора-сида янги босқични бошлаб берди.

Мазкур фармон билан хотин-қизлар қўмиталарининг мавқъеи, “Оила” ил-мий-амалий марказларининг жамият-даги ўрни янада мустаҳкамланди. Бун-дан ташқари, ушбу ҳуқуқий ҳужжат аёл-ларимиз учун кенг имтиёз ва имкониятлар эшиклари очиб берди.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги мав-қеини юксалтириш борасида амалга оширилаётган улкан ишлар самара-сида аёлларимиз барча жабҳада ҳавас қилса арзигулик натижаларга эриш-моқда.

Жамият тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган аёлларимизнинг меҳнатлари эса ҳамиша давлатимиз эътиборидадир. Шу ўринда, биргина ўтган йили 8 нафар вилоятимиз хотин-қизла-рининг турли даражадаги давлат муко-фотлари билан тақдирланганини фахр билан эътироф этсак арзийди. Шунинг-дек, жорий йилдан илк бора муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари би-лан хотин-қизлар байрами арафасида бир гуруҳ аёлларимизнинг давлат му-кофотлари билан тақдирланаётгани юртимизда аёлга бўлган эътибор ва эъзознинг ёрқин ифодаси бўлди.

Вафо ва садоқат, меҳр ва муҳаббат тимсоли бўлган, шу фусункор баҳордек ҳаётимизга гўзаллик, умримизга мазмун бахш этиб турган аёлларимиз бор экан, хонадонларимиздан файз ва тотувлик, кўнглимиздан хотиржамлик, қувонч ва улуғвор орзулар ҳеч қачон аримайди.

Муҳтарама онахонлар,

қадрли опа-сингиллар!

Сизларни ва сизлар орқали барча вилоятимиз хотин-қизларини, дилбар аёл-ларимизни яна бир бор қутлуғ байра-мингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-саломат-лик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака ти-лайман.

Доимо, юзингиздан табассум, қалбин-гиздан шоду-хуррамлик аримасин!

 

Байрамингиз муборак бўлсин!