Вилоят ҳокими, сенатор Э.О.Турдимовнинг вилоятимиз хотин-қизларига байрам ТАБРИГИ

Мунис ва муҳтарама онахонлар!

Қадрли опа-сингиллар!

Она табиатимиз уйғониб, дашту далалар ва бу­тун борлиқ яшилликка бурканган, баҳор айёмлари ҳар бир инсон қалбига чексиз қувонч улашган шу кунларда барчамиз 8 март — Халқаро хотин-қиз­лар кунини кўтаринки кайфият, шоду хуррам­лик билан кенг нишонламоқдамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб, барча мўътабар онажонларимизни, дилбар опа-сингилларимизни, меҳрибон қизларимизни ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Зеро, муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуға­ние­вич Каримов таъкидлаганидек: "Ҳар қайси оила­да гўзаллик ва нафосат, меҳр-муҳаббат тим­соли, хонадонларимиз осойишталигининг посбони бўлмиш, бир сўз билан айтганда, оилани оилага, жамиятимизни жамиятга ай­лан­­тирадиган аёл зотига қанча тасаннолар айтсак, қанча таъзим этсак — бари­бир барча­миз ўзимизни улар олдида доимо қарздор, деб ҳис қиламиз".

Бугун латофат ва садоқат тимсоли, Ярат­ганнинг беқиёс мўъжизаси бўл­ган аёлларимиз хизма­тини юксак қадр­лаш, улар ҳурматини жойига қў­йиш, бахтиёр ва фаровон яшаш ша­роитини яратиш, соғлигини асраб-авайлаш ҳар биримиз учун ҳам фарз, ҳам қарздир, албатта.

Чунки оила, деб аталмиш муқад­дас қўрғоннинг барча машаққат ва таш­вишларини нозик елка­сида кў­та­риб, бутун умрини фақат эзгу иш­лар­га, ўғил-қизлари тарбияси, ўз оила­си шаънини улуғ­лашга бағиш­ла­ган, дунёдаги жамики эзгу­ликлар бунёдкори ва яратувчиси бўл­ган мўъ­­табар аёлларимиз ҳар қачон шун­дай ҳурмат ва эҳтиромга лойиқдир!

Шу сабабли, муҳтарама аёлла­ри­миз­ни нафақат байрам кунлари, бал­ки уларни ҳар доим қадрлашимиз ва улар­га чек­­сиз меҳрибонлик кўрса­ти­ши­миз ке­рак.  

Дарҳақиқат, ўтган кунларимизга на­­зар ташлар эканмиз, буюк Турон за­­минидан Тўмарис каби халқ қаҳ­ра­мони, Нодирабегим, Увайсий, Зе­бу­ни­со, Зулфияхоним сингари етук на­мояндалар етишиб чиқ­қан­лиги бар­­чамизга чексиз фахру иф­ти­хор ба­­­ғиш­лайди.

Мустақиллик берган имкониятлар, давлатимиз раҳбарининг оқилона сиёсати туфайли жамиятда Аёл зоти борки, юксак қадр топганли­ги­ни бугун уларнинг чеҳрасидаги қу­вонч, қалбидаги шукроналик туйғу­ла­­ридан, ҳаётдан мамнун эканлиги­дан ҳам теран англаш мумкин.

Энг қувончлиси, муҳтарам Юртбо­шимиз раҳнамолигида аёлларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, орзу-истакларини рўёбга чиқариш, жа­мият­нинг фаол аъзоси сифатида ўзи­­ни намоён этиши учун кенг ва тенг шарт-шароитлар, қонуний асос­лар яратилаётгани бугун дунё мам­лакатлари аёллари ҳавасини кел­тир­­моқда, десак, тўғри бўлади.

Зеро, эртанги кунимизни бунёд этиш, соғлом ва баркамол авлодни ка­мол топтириш, оила мустаҳкам­ли­гини таъминлаш, ҳаётимизга мазмун олиб киришда аёлларимиз ёнимизда туриб, энг яқин маслакдош ва мас­ла­ҳатгўй си­фатида фаоллик кўрсат­моқда.

Қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марралар, улкан бунёдкорлик ва из­чил ислоҳотлар жараёнида вилояти­миз хотин-қизлари фаол иштирок этиб келаётганлигини мамнуният би­лан бугун айтишимиз керак.

Айни пайтда вилоят аҳолисининг 450 минг нафардан ортиғини хотин-қизлар ташкил этган ҳолда, улар ора­сида 1 нафар Олий Мажлис Сенати аъзоси, 1 нафар Қонунчилик пала­та­си ва 78 нафар маҳаллий Кенгашлар депутатлари, 16 нафар Зулфия номи­даги Давлат мукофоти совриндор­лари, кўплаб фан доктори ва ном­зодлари, турли орден-унвон соҳиб­лари борлиги, улар вилоят ижти­моий-сиёсий, маънавий-маърифий ҳаётида фаол қатнашиб келаётгани қалби­миз­га олам-олам ғурур бағиш­лайди.

Шуни алоҳида эътироф этиш ке­ракки, вилоятимиз хотин-қизлари ҳаё­­тига оид қувончли воқелик ва хуш­хабарлар кун сайин ошиб бор­моқда.

Жумладан, бошланғич ташкилот­лар фаолиятини самарали йўлга қўй­ганлиги учун вилоят хотин-қизлар қў­митаси республика кўрик-тан­ло­ви­да фахрли 1-ўринни эгаллагани, Ирода Жуманова Зулфия номидаги Дав­лат мукофоти билан тақдир­лан­гани, На­воий давлат педагогика инс­титути талабаси Нафиса Ибо­­дул­лаева Пре­зидент стипен­диан­ти бўл­ганлиги, ал­батта, барчамизни мамнун этади. Бун­дай самарали ютуқ­ларни қўлга киритишда фаол иштирок этган ша­ҳар-туман хотин-қиз­лари қўмита­лари, 1256 та бош­ланғич ташкилоти ва барча фаол­лар­га ўз миннат­дор­чи­лигимизни бил­ди­рамиз.

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларни  яна бир бор қутлуғ бай­ра­мингиз билан чин қалбимдан са­мимий табриклайман.

Сизларга соғлик-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга тинчлик-осо­йишталик, файзу барака тилай­ман.

Доимо юзингиздан табассум, қал­­­бингиздан шоду хуррамлик ари­­­­ма­син!

Байрамингиз муборак бўлсин!