Вилоят ҳокими, сенатор Э.О.ТУРДИМОВнинг вилоят аҳолисига Янги йил табриги

Қадрли дўстлар!

Шу кунларда ҳар биримиз ўз ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2014 йил билан хайрлашиб, эзгу қадамлар билан кириб келаётган 2015 йил­ни кўтаринки кайфият ва яхши ниятлар билан қарши олмоқдамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, бутун вилоятимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём — Янги йил байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Дарҳақиқат, бугун барчамиз ўз якунига ета­ётган 2014 йилни зўр қувонч ҳамда эзгу таассу­ротлар билан кузатар эканмиз, "Соғлом бола йили" вилоятимиз аҳли учун ниҳоятда омадли келганини, унинг замирида барча соҳа вакил­ларининг улкан хизматлари мужассамлигини мамнуният билан эътироф этаман.

Дарҳақиқат, бугун бор куч ва имконият­лари­миз юртимиз тараққиётига сафарбарэтилган бир пайтда, амалга оширилаётган изчил исло­ҳотлар ва оқилона сиёсатсамарадорлиги — халқимиз турмуш тарзини янги босқичга кўта­риш, аҳолини ижтимоийҳимоя қилиш, кексала­римизни қадрлаш, энг муҳими, тинчлик-тотув­лик, мустақилликниасраб-авайлаш, озод ва обод Ватан барпо этиш жабҳаларида яққол намоён бўл­моқда.

Шу ўринда, муҳтарам Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич КаримовнингКонституциямиз қабул қилинганининг 22 йиллигига бағиш­ланган тантанали маросимда"...асрлар сино­видан ўтган мана шундай ўлмас қад­риятларга таяниб, ўз кучи вақудратига ишониб-инониб яшаётган халқимизни ўз танлаган йўлидан ҳеч ким, ҳечқачон қайтара олмайди. Биз ўз мақ­садларимизга албатта эришамиз ва кўз­лаганмарра­ларимизга албатта етамиз", деган даъвати ҳар бири­мизни янги­дан-янгимарраларни забт этишга чорлайди, албатта.

Шуни мамнуният билан алоҳида таъ­­кидлаш лозимки, улкан ютуқларга бой бўлган йилда ҳар бир соҳа бўйича улкан натижаларга эришилиб, бу­нёд­корлик, аҳоли ҳаёт даражасини ях­ши­­­лаш ва юрт фаровонлиги йўлида му­ҳим аҳамиятга эга бўлган кенг кў­ламли ишлар амалга оширилди.

Биргина бунёдкорлик соҳасини олиб қарайдиган бўлсак, давлатимиз раҳ­барининг алоҳида қарори асо­си­да  шу йилда 17 та массивда қиймати 107,8 мил­лиард сўм бўлган 677 та на­мунавий уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва бозор ин­фратузилмаси объектла­ри­нинг бар­по этилиши нафақат қиш­лоқ­ла­римиз кўр­кига кўрк қўшди, бал­ки юз­лаб оила­лар­нинг қувончига асос бўлди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг бар­ча ҳу­­дудларида бўлгани каби, бугун нав­қирон вилоятимизда ҳам юрт рав­нақи йўлида кенг кўламли яра­­тувчан­лик ва бунёдкорлик иш­ла­ри олиб бо­рилаётганлигини мамну­ният билан эътироф этиш лозим.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган дав­­­­рида вилоятимизда биргина Инвестиция дастури доирасида 41,5 миллиард сўм маблағ эвазига 34 та турли ижтимоий соҳа объект­лари­нинг бар­по этилгани, Кармана ва Ха­тирчи туман тиббиёт бирлашмалари полик­ли­никалари, Нурота тумани тиббиёт бир­лашмаси туғруқ бўлими, Навба­ҳор туманида руҳий касал­лик­лар шифохонасининг, шунингдек, яна ўнлаб ижтимоий-иқтисодий объект­лар фойдаланишга топширилиши аҳо­ли фаровонлигини оширишга хиз­­мат қилади.   

Энг қувончлиси, кириб келаётган 2015 йилда муҳтарам Президенти­миз­­нинг шу йил 17 ноябрдаги "Ўз­бе­кистон Республикасининг 2015 йил­ги Инвестиция дастури тўғриси­да"ги қарори асосида биргина ви­лоятимизда қарийб 1,5 триллион сўм­лик инвестициялар ўзлашти­ри­ли­ши­нинг режалаштирилганлиги мам­ла­кати­миз­­нинг барча ҳудудлари каби ви­­лоятимизда ҳам улкан бу­нёд­кор­лик, модернизациялаш иш­лари­нинг йил­дан-йилга барқарор ўсиб, қам­ро­ви­нинг янада кенгайиб бораёт­ган­ли­ги­ни кўрсатади.

Хусусан, 2015 йилда вилоятимизда аҳоли пунктларига 15 миллиард сўм маб­лағэвазига 190 километр тоза ичим­лик суви тармоқларининг тор­тилиши, 43 миллиард сўмга 22 та таъ­лим муас­сасаларининг, 20 миллиард сўмдан ортиқ маблағга 7 та турли  йў­­налишга ихти­сослашган соғлиқни сақлаш муасса­са­ларининг янгидан қурилиши ва ре­конструкция қилини­ши режалашти­рил­­ганлиги юқори­да­ги фикри­миз­нинг яққол далилидир.

Бундан ташқари, саноат корхона­ла­рини модернизация қилиш, ишлаб чи­қариш жараёнини техник ва тех­нологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича фаол инвестиция сиёсати амал­­­га оширилиб, келгусида Навоий ис­сиқлик электр станциясида лойиҳа қиймати 547,3 миллион АҚШ дол­ларига тенг бўлган 450 МВт/соат қув­ватли 2-буғ-газ қурилмасини ўрна­тиш, "Navoiyazot" акциядорлик жа­мия­­­тида лойиҳа қий­ма­ти 1,6 мил­лиард АҚШ долларидан ор­тиқ бўлган 3 та йирик ишлаб чи­қариш объекти, Навоий кон-метал­лур­гия комби­на­ти­да лойиҳа қиймати 453 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган со­ҳага оид турли ишлаб чи­қариш йўналиш­ла­ри­да замонавий қу­рилиш ва ре­конс­­трук­ция ишларининг бош­ла­ни­ши кўзда тутилганлиги, шу би­лан бир қа­­тор­да, Томди тумани ҳудудидаги "Сангрун­тау" хомашё конида лойиҳа қиймати 600 миллион АҚШ дол­лари­дан ортиқ бўл­ган, йилига 8 миллион тонна нефть маҳсулоти­да­ги ёнувчан сланецларни қайта иш­лаш ва 500 минг тонна сланецли мой иш­лаб чи­­­қа­­риш лойиҳаси бў­йича амалий иш­лар бошланиши вилояти­мизда минг­­лаб янги-янги иш ўрин­ларининг бар­по этилиши, аҳоли тур­муш фа­ро­вон­лигини янада ор­тиши респуб­ли­ка­миз барқарор та­раққиё­тида му­ҳим омил бўлиб хиз­мат қи­лади.

Кўзда тутилган ушбу ишларнинг бар­­ча-бар­часи, ҳеч шубҳасизки, ўзи­нинг мантиқий якунига етказилади, кўз­­лан­ган мақсадга эришилади.

Айниқса, фермерларимизга яратиб берилаётган шарт-шароитлар, ер­лар­нинг мелиоратив ҳолатини яхши­лаш борасида олиб борилаётган иш­лар, агротехник тадбирлар, ёқил­ғи-мойлаш, минерал ўғитларнинг ўз вақ­тида етказиб берилаётганлиги юқо­ри ҳосил олиш билан бирга, ви­лоят­да қирқ центнерчи, кўп тармоқли фер­­мер ва мулкдорлар сони оши­ши­га кенг имконият яратмоқда.

Маълумки, 1997 йилдан бошлаб, ҳар бир кириб келаётган йилга ном бериш асосида, халқимиз ҳаёти учун муҳим бўлган ижтимоий йў­на­лишда эзгу иш­лар амалга ошириб ке­лин­моқда. 

Амалга оширилаётган бундай эзгу иш­­лар кўлами  2014 — "Соғлом бола йи­ли"да янада ортган ҳолда, белги­ланган давлат дастури доирасида хал­­қимиз турмуш даражасини юк­сал­тириш учун бугунги кунга қадар ре­­жа­даги 249,3 миллиард сўм маблағўр­нига жами 254,6 миллиард сўм ҳам­да 2,2 миллион евро ва  қарийб 100 минг АҚШ доллари ҳажмидаги маб­­лағ­лар сарф­­ланиб, белгиланган прог­ноз ре­жанинг 107 фоизга ба­жарил­га­ни ви­лоя­тимиз учун нақадар аҳамият­га эга экан­ли­гини алоҳида эъти­­роф этиш лозим.

Айниқса, давлатимиз раҳбари то­мо­нидан халқимиз орзу ва интилиш­лари ҳисобга олинган ҳолда, 2015 йилга "Кексаларни эъзозлаш йили", деб ном берилиши ёши улуғинсон­ларимизга кўрсатилган навбатдаги ғамхўрлик намунасидир.

Чунки бу эътибор замирида нуро­нийларимизга ҳар томонлама ҳурмат кўрсатиш барчамиз учун ҳам фарз, ҳам қарз эканлиги мужассамдир.  

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барчангизни кириб келаётган Янги — 2015 йил билан чин юракдан самимий табриклайман.

Сизларга мустаҳкам соғлик-сало­матлик, оилавий бахту саодат, Вата­нимиз равнақи йўлидаги масъулият­ли ва шарафли фаолиятингизда ул­кан муваффақиятлар тилайман.

Янги йилда хонадонингиздан чек­сиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!

Буюк ва муқаддас Ватан — жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!

Янги йилингиз муборак бўлсин!