Вилоят ҳокими К.Б.Турсуновнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги ТАБРИГИ

Азиз дўстлар!

Қадрли тадбир иштирокчилари!

Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мус-таҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллигини кўтаринки кай-фият, улкан ютуқлар билан қарши олмоқ-дамиз.

 Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сизлар орқали барча вилоятимиз аҳлини ушбу муқаддас айём билан чин қалбимдан самимий табриклайман. (Қарсаклар)

Эътироф этиш керакки, мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъмин-лаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик ва меҳр-оқибат муҳитини мустаҳ-камлаш, иқтисодиётимизни барқарор ри-вожлантириш ва аҳоли фаровонлигини юк-салтиришда Бош қомусимиз муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

 

 

Зеро, муҳтарам Президентимизнинг “Конституциямизда белгиланган қонун устуворлиги принципи жамиятимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъ-минлаш, барча ислоҳотларни самарали амалга оширишнинг муҳим кафолати-дир”, деган пурмаъно сўзлари Асосий қонунимизнинг ҳаётимиз ва фаолиятимиз-да нақадар муҳим ўринга эга эканлигидан далолат беради.

Мамлакатимиздаги шиддаткор янгила-нишлар ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётида ёрқин бўй кўрсатиб, халқимизнинг турмуш тарзини яхшилаш, фаровонлигини таъ-минлаш билан бирга, эртанги кунга ишон-чини тобора мустаҳкамламоқда.

Юртбошимиз томонидан қабул қилина-ёт­ган Фармон ва қарорлар мазмун-моҳи-яти жиҳатидан одамлар ро­зилиги, юрти-миз ободлигини таъминлаш­га хизмат қилмоқда.

Хусусан, вилоятимизни 2017-2018 йил-ларда ижтимоий-иқтисодий ри­вож­ланти-риш бўйича ишлаб чиқилган дастур доирасида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўр­­сатиш соҳаларида умумий қиймати 6,4 триллион сўмдан юқо­ри бўлган 2,5 мингдан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилгани хал-қимиз турмуш фаровонлигини оши­­­риш учун мустаҳкам пойдевордир.

Жорий йилда Инвестиция дастурига асосан 93 та, умумий қиймати 73,4 мил­лиард сўм бўлган ижтимоий ва инфрату-зилма соҳа объектларининг бунёд этил-гани эса бу йўналишдаги ишлар барда-вомлигидан далолат беради.

Шаҳарларда арзон кўп қаватли уйларни қуриш дастурига асосан 2017-2020 йил-ларда Навоий шаҳрида 1218 хо­надонли 29 та уй қурилиши белгиланганлиги, Конституция айёми арафасида эса 210 хо­на­донли 5 та 7 қаватли турар-жой бино­ларининг фойдаланишга топширил-ганлиги юртдошларимиз учун муносиб байрам туҳфаси бўлди.

Бундан ташқари, Навоий шаҳрида ху­сусий тадбиркорлик субъектлари томони-дан умумий қиймати 126 миллиард сўм-дан ортиқ бўлган 35 та, 1 минг 548 хона-донли кўп қаватли уйлар қурилиши олиб борилаётгани аҳолининг уй-жой би-лан боғ­лиқ эҳтиёжларини қондиришга хиз-мат қи­лаяпти.

Жорий йил давомида қиш­лоқ жойларда арзон ва қулай бўлган 1355 та уй-жой­лар қад кўтармоқда. Қолаверса, раҳбар хо-димлар учун 60 та, профилактика инс-пекторлари учун 209 та, ҳарбий соҳа вакилларига 84 та, Ёшлар иттифоқи фаоллари учун эса 64 хонадонли уй-жойларнинг бунёд этилаётгани ижтимоий соҳага қаратилган изчил ислоҳотларнинг амалий самарасидир. Мазкур уй-жойлар-да 7 минг нафардан ортиқ фуқаролари-миз ўз оиласи билан бахтли ҳаёт кечи-ришади.

 

Улуғ байрам арафасида вилоятимизда 73 нафар ногирон, меҳнатга лаёқати чекланганларга Юртбошимиз ташаббуси билан бошланғич бадал тўловлари ҳомий-лар томонидан амалга оширилган янги уй-жойлар тақдим этилгани, 250 нафар им-конияти чекланганларга 223 миллион сўмлик ногиронлик аравачалари топши-рилгани, кам таъминланган оилалар фар-зандларининг никоҳ ва суннат тўйлари ўт-казилгани эътиборга муҳтож инсонлар қалбига чексиз қувонч улашди.

Бундай бунёдкорлик, эзгу ва хайрли ишларни вилоятимиз мисолида кўплаб давом эттиришимиз мумкин.

Эришилаётган барча ютуқлар юртдош-ларимизнинг фидокорона меҳнати нати-жаси ҳамда Конституциямиз нормалари-нинг ҳаётбахш ифодасидир.

Албатта, халқимизнинг фидокорона меҳнати ҳар доим давлатимиз Раҳбари-нинг диққат-эътиборида бўлиб келган.

 

 Жорий йил самарали хизматлари учун 23 нафар вилоятимиз вакиллари давлат мукофоти, 806 нафари эса “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик ни-шони билан тақдирлангани барчамиз-нинг қалбимизга юксак ғурур ва ифтихор бағишлади.

Муҳтарам Прездентимизнинг “Навоий вилоятининг олис чўл туманлари аҳолиси турмуш даражасини янада оширишга доир қўшимча чора-тад-бирлар тўғрисида”ги қарорлариолис чўл ҳудудлари аҳолисини ижтимоий ҳимоялаш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан барчамизни руҳ-лантириб юборди.

 Шунингдек, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиқиб, Хатирчи ва Нурота туманларини ижтимоий-иқтисо-дий ривожлантириш бўйича алоҳида қарорлар қабул қилингани, Қизилтепа туманида эса Республикамизда илк бора пахтачилик соҳасида кластер тизимининг жорий этилгани давлатимиз раҳбарининг вилоятимиз аҳлига бўлган юксак ғамхўрлик ва эътиборларининг ёрқин намунасидир.

Азиз дўстлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни ва сизлар орқали барча вилоятимиз аҳлини яна бир бор қутлуғ сана билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам сиҳат-сало-матлик,оилавий хотиржамлик, Ватани-миз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизга омад тилайман.

Жаннатмакон юртимизга ҳеч қачон кўз тегмасин.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Эътиборларингиз учун раҳмат.